7-Мавзу: Истеъмол, жамғарма ва инвестиция функциялари Режа
Download 26.36 Kb.
|
7 мавзу
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч иборалар
- 7.1. Даромад ва истеъмол ўртасидаги ўзаро боғлиқлик.
7-Мавзу: Истеъмол, жамғарма ва инвестиция функциялари Режа: 7.1. Даромад ва истеъмол ўртасидаги ўзаро боғлиқлик. 7.2. Истеъмол ва жамғарма, уларнинг графиклари. Таянч иборалар: Истеъмол функцияси, жамғарма функцияси, жамғарма ва истеъмолга ўртача ва чегарвий мойиллик, жамғарма ва истеъмол графиклари, қарз xисобига xаёт кечириш, хусусий жамғармалар, давлат жамғармалари, бошқа мамлакатлар жамғармалари, ихтиёрдаги даромад, истеъмолдаги ўзгариш, жамғармадаги ўзгариш, соф инвестиция, ички инвестиция, ялпи инвестиция, капитал қуйилмалар, соф харажатлар, фойда меъёри, фоиз ставкаси, номинал фоиз ставкаси, реал фоиз ставкаси ва бошқалар. 7.1. Даромад ва истеъмол ўртасидаги ўзаро боғлиқлик. Xозирги кунда мамлакатнинг халқаро бозорларда эркин товар айирбошлари xам халқаро баxоларда, жаxон андозаларига мослашиб бормоқда. Бу xол иқтисодиёт таъминотининг макрокeламдаги истеъмол функциясини ўрганишни тақозо этади. Чунки, истеъмол функцияси моxиятини билиш истеъмол бозорини бошқаришда асос бўлади. Истеъмол бозорида харидорлар фақат фуқаролардан иборат бeлмайди. Харидорлар таркибига аxолига бепул хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар xам киради. Истеъмол бозорида xар хил хизматлар сотилади. Истеъмол бозорининг xажми унда сотиладиган товарларнинг ялпи суммаси билан белгиланади. Истеъмол товарлари қатъий давлат нархлари, назорат қилинадиган нархлар ва эркин нархларда сотилади. Жамғарма - бу мамлакат ёки фирмалар ихтиёридаги турли мажбурий тўловлар чегириб ташлангандан қолган даромаднинг бир қисми. Жамғарма истеъмол мақсадида ишлатилмайдиган даромаддир. Жамғарма функцияси даромадлар билан жамғарма харажатларининг узвий боғлиқлигини кўрсатади. Уй хўжаликлари шахсий даромадлар миқдоридан турли хил солиқларни тeлагандан сeнг ўз ихтиёридаги даромад қолади. Буни биз миллий даромаднинг бир қисми xам деб атаймиз. Бу даромадлар уй хўжаликлари томонидан истеъмол ва жамғариш учун ишлатилади. ( ИД = С + S ); Демак, жамғарма бу уй хўжалиги ихтиёридаги даромаднинг истеъмол қилинмаган қисмидан иборат. Агарда миллий иқтисодиёт ташқи дунё билан xеч қандай алоқага эга эмас ( Х = О ) ва давлатнинг иқтисодиётига аралашуви нулга тенг (С=О) деб фараз қилинса, унда соф миллий маxсулот кўрсаткичи (СММ) орқали ифодаланган ишлаб чиқариш xажми ихтиёридаги даромадга (ИД) тенг бўлади. Яъни: СММ = ИД = С + S ; Бу ерда макроиқтисодий қонуният қуйидаги кўринишга эга бўлади: С + I = С+S ёки I = S C + I = ялпи харажатларга тенг. Ушбу жамғариш ва инвестициялардан кўриниб турибдики, уй хўжаликларининг жамғаришга бўлган истаклари тадбиркорликнинг қанча миқдорда инвестициялаш xоxишларига мос тушса, унда ишлаб чиқариш xажми (С+S) ва ялпи харажатлар (С+I) тенглигига ёки ишлаб чиқаришнинг мувозанат даражасига эришиш мумкин. Агарда дейлик, иқтисодиётда экспорт-импорт алоқалари солиқ солиш ва трансперт тўловлари кўринишида давлат аралашуви мавжуд бўлган бўлса, бундай xолатда жамғариш тушунчаси мураккаблашиб қуйидаги кўринишга эга бўлади: S = Sp + Sd + Sx Sp - хусусий жамғармалар Sd - давлат жамғармалари Sx - бошқа мамлакатлар жамғармалари Бунда хусусий жамғармалар тенг бўлади: даромадлар (у), трансферт тўловлари (TҚ), давлат заёмлари бўйича фоизлар йиғиндиси (N) минус солиқлар (T) ва истеъмол (С); Sp = ( У + TҚ + N - T ) - C ; Давлат жамғармалари тенг; Sd = ( T - TҚ - N ) - G; Агар давлат жамғармалари нулга тенг бўлса, давлат бюджети мувозанатлашган, жамғаришнинг манфий миқдори бюджет тақчиллигини (ВТ) билдиради: ВТ = - Sg. Бошқа мамлакатларнинг жамғармалари тенг: Ташқи дунёнинг бизнинг импортимиз xисобига олган даромадлари минус уларнинг бизнинг экспортимизга сарфланган харажатларига тенг: яъни; Sx = M - X ёки Sx = -NX Агар мамлакат экспортига нисбатан кўпроқ импорт қилса, унда даромадларнинг бир қисми хорижда қолади ва кейинчалик у хорижий шериклар томонидан бизнинг мамлакатимизда кўчмас мулк ва молиявий актив сотиб олишда фойдаланилади. Xар қандай xолатда xам барча турдаги жамғармаларнинг умумий йиғиндиси инвестицияларга тенг бўлади: Sp+Sd+Sx = ( У + TҚ + N - T ) - C + ( T - TҚ - X1 ) ) - G + ( - Nx ); ёки Sp+Sd+Sx = У - C - G - NX = IS = I. Download 26.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling