7-мавзу. Йўл параметрларини ўрганиш
Download 0.54 Mb.
|
7-мавзу 6
7-мавзу.Йўл параметрларини ўрганишРежа: 1.ЙТҲ содир бўлган йўлларни кўздан кечириш. 2. Юриш қисмининг кенглиги 3. Тош ва тупроқ йўлларнинг юриш қисмиТаянч иборалар: йўл-транспорт ҳодисалари; автомобиль йўллари; юриш қисми; йўлнинг кўринувчанлиги; чорраҳаларнинг конфигурацияси; йўлнинг кўринувчанлиги; йўл иншоотлари;йўл параметрлари. Йўлларнинг кўздан кечиришда қайд қилиниши лозим бўлган параметрларига қуйидагилар киради: – юриш қисми ва чеккаларнинг кенглиги; – юриш қисми юзасининг тавсифи; – юриш қисми ва чеккалардаги шикастланишлар (нотекисликлар, ўйиқлар ва ҳоказолар); – чорраҳаларнинг конфигурацияси; – йўл белгиларининг жойлашуви; – йўлнинг кўринувчанлиги; – кўтарилишлар (тушишлар), кўндаланг қияликнинг катталиги, кюветнинг чуқурлиги; – думалоқлик радиуслари; – йўл иншоотлари; – йўл ёқасидаги полоса (кюветлар, қияликлар ва ҳоказолар); Юриш қисмининг кенглиги. Юриш қисмининг кенглигини ўлчаш, масалан, шаҳар ёки аҳоли пункти доирасида ўлчаш, қийинчилик туғдирмайди, чунки у бордюрларнинг аниқ чизиқлари билан чегараланган бўлади. Бордюрлар бўлмаганда ёки бордюрлар ва уларга туташ бўлган юриш қисми қор остида бўладиган қишки шароитларда юриш қисмининг кенглиги сифатида унинг қор билан қопланмаган қисми қабул қилинади. Агар очиқ юриш қисмининг чеккаларидаги қор транспорт воситалари билан чеккага чиқариб юборилган бўлса, у ҳолда юриш қисмининг кенглигига йўлнинг юриш қисмини ҳам, транспорт воситалари билан қори чиқариб юборилган чеккаларни ҳам (ёки битта чеккани) киритиш лозим бўлади (7.1- расм). 7.1- расм. Юриш қисмининг кенглигини ўлчаш: а – қор билан қопланмаган юриш қисми; б – чап томондаги қори чеккага чиқариб юборилган полоса; в – ўнг томондаги қори чеккага чиқариб юборилган полоса; г – юриш қисмининг транспорт воситалари томонидан ҳаракатланиш учун фойдаланиладиган қисмининг кенглиги Агар “б” ва “в” полосаларнинг кенглиги юриш қисмининг узунлиги бўйлаб йўл-транспорт ҳодисаси жойидан ҳар иккала томонга қараб ўзгарадиган бўлса, у ҳолда юриш қисмини ўлчашни йўл-транспорт ҳодисаси жойидан бошлаб 150 м дан кам бўлмаган узунликда ҳар иккала томонга қараб ҳар 5 ёки 10 м дан кейин амалга ошириш лозим бўлади. Агар юриш қисми тўлиғича қор билан қопланган бўлса, у ҳолда унинг кенглиги сифатида қор транспорт воситаларининг ғилдираклари билан тозаланган қисм олинади. Транспорт воситаларининг ҳаракати натижасида ҳосил бўлган ўзан мавжуд бўлган тақдирда уларнинг ҳар бирининг кенглигини, уларнинг ўртасидаги оралиқларнинг чуқурлиги ва характерини [(қор, грунт, уларнинг баландлиги (чуқурлиги), юриш қисми билан чегаранинг характери (ясси, думалоқ)] кўрсатиш лозим бўлади. Турли ўзанларни белгилашга мисол 7.2- расмда келтирилган (йўл кўндаланг кесимда кўрсатилган). 7.2- расм. Алоҳида қисмлар учун юриш қисмининг кенглигини ўлчаш: А – йўлнинг чап чеккаси, кенглиги 2,2 м, қорнинг баландлиги 0,5 м (қор титилган), юриш қисми билан чегарадан бошлаб силлиқ кўтарилади; Б – йўлнинг ўнг чеккаси, кенглиги 2,6 м, чеккага чиқариб юборилган қор билан чегарадан бошлаб қорнинг баландлиги 0,3 м (қор титилган), чеккага чиқариб юборилган қор билан чегарадан бошлаб силлиқ кўтарилади; К – чеккага чиқариб юборилган зич қор полосаси, кенглиги 1,4 м, юриш қисми билан чегарадан бошлаб силлиқ кўтарилади, юриш қисми билан чегарадан бошлаб баландлиги 0,12 м; В – чап ҳаракат полосаси, кенглиги 2,8 м; Г – ўнг ҳаракат полосаси, кенглиги 2,9 м; Д – полосалар ўртасидаги кенглик, кенглиги 1,2 м, баландлиги 0,12…0,14 м, юриш қисми билан чегара бўйлаб деворлар тик; М – ўнг ҳаракат полосасининг чап ғилдиракларининг ўзани, кенглиги 0,9 м; Н – ўнг ҳаракат полосасининг ўнг ғилдиракларининг ўзани, кенглиги 1,0 м; Ж – ўнг ҳаракат полосасининг ўзанлар ўртасидаги полосаси, кенглиги 1,0 м, баландлиги 0,12–0,14 м, юриш қисми билан чегарадан бошлаб силлиқ кўтарилади; И – чап ҳаракат полосасининг ўнг ғилдиракларининг ўзани, кенглиги 1,0 м; Л – чап ҳаракат полосасининг чап ғилдиракларининг ўзани, кенглиги 0,8 м; Е – чап ҳаракат полосасининг ўзанлар ўртасидаги полосаси, кенглиги 1,0 м, баландлиги 0,1–0,12 м, юриш қисми билан чегарадан бошлаб силлиқ кўтарилади. Йўл-транспорт ҳодисаси жойини кўздан кечириш амалиёти шуни кўрсатадики, йўлларда ўзанларнинг турлича жойлашувини учратиш мумкин (бирлашган, ажралган, кесишувчи), ўзанларнинг жойлашувига мисоллар 7.3- расмда келтирилган. 7.3- расм. Ўзанларнинг жойлашувига мисоллар. Йўл-транспорт ҳодисаси жойида ўлчашларда йўлнинг узунлиги бу ҳолларда ўзаннинг характерли ўзгариш участкаларини ёки йўл-транспорт ҳодисаси жойидан уларгача бўлган масофани ўз ичига олиши лозим. Ёзги шароитларда, агар юриш қисмининг чеккалари йўл чеккаларининг грунти билан қопланган бўлса, у ҳолда юриш қисмининг кенглиги сифатида унинг грунт билан қопланмаган қисми қабул қилинади. Бироқ барча бу ҳолларда, шунингдек йилнинг қиш фаслида шунга ўхшаш ҳолларда юриш қисмининг қопланмаган қисмининг ўлчамларини кўрсатишдан ташқари, юриш қисмининг қопланган томонларидан бевосита юриш қисми бўйлаб ҳаракатни амалга ошириш мумкин бўладиган худди ўша тезлик билан транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун қай даражада фойдаланиш мумкинлиги алоҳида кўрсатилади. Кўринадиган юриш қисмининг ўлчамларини табиий равишда оширадиган бу ўлчамлар схемада кўрсатилиши лозим (7.4- расм). Объективликни ошириш мақсадида бу ўлчамларни қўйиш кўздан кечиришнинг барча иштирокчилари билан келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим. 7.4- расм. Йўлнинг юриш қисмининг қопланмаган участкасининг кенглигининг ўлчамларини аниқлаш: а – йўл чеккаларининг грунт (қор) билан қопланган участкаси; б – йўлнинг юриш қисмининг грунт билан қопланмаган (ёки чеккага чиқариб юборилган) участкаси; в, г – чап ва ўнг чеккалар бўйлаб ҳаракат учун шубҳасиз яроқли бўлган полосалар; д – транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун яроқли бўлган полоса Йўлларни тасарруф қилиш меъёрларига кўра, юриш қисми ва чеккалар битта сатҳда жойлашиши лозим, юриш қисми эса, унинг чеккаларини ҳам ўз ичига олган ҳолда, емирилишлар (ўйиқлар) ва нотекисликларга эга бўлмаслиги лозим. Агар юришнинг чеккалари бўйлаб ўйиқлар (емирилишлар), нотекисликлар ва бошқа тўсиқлар (қум, тош уюми) мавжуд бўлса, у ҳолда ҳайдовчилар, қоидага кўра, юриш қисмининг бу нуқсонлар билан чегараланган қисмидан фойдаланади, ёки бу нуқсонлар айланиб ўтишда ҳайдовчиларни маневр қилишга мажбур қилади. Шу сабабли ўлчашларда схемага юриш қисмининг нуқсонларининг жойлашган жойини киритиш, уларнинг характерини кўрсатиш (ўйиқлар, бўртиклар, ювилиб кетиш, тош уюми ва ҳоказолар), уларнинг ўлчамлари, чуқурлигини (баландлигини) белгилаш лозим бўлади (7.5- расмга қаралсин). Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling