7-мавзу. Йўл параметрларини ўрганиш


Тош ва тупроқ йўлларнинг юриш қисми


Download 0.54 Mb.
bet3/3
Sana22.04.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1378046
1   2   3
Bog'liq
7-мавзу 6

3.Тош ва тупроқ йўлларнинг юриш қисми


Тош йўлларнинг элементлари, айниқса уларнинг юриш қисми узоқ вақт давомида ўзгармасдан сақланиб қолмайди, чунки уларнинг қопламаси эксплуатация қилиш пайтида етарлича барқарорликка эга бўлмайди, Бунинг оқибатида нисбатан қисқа вақт давомида уларнинг кўриниши ўзгаради – ўйиқлар, ўзанлар, ювилиб кетишлар ва ҳоказолар ҳосил бўлади. Кейинчалик таъмирлашлар, қўшимча тош тўкиш, юзани грейдер билан таъмирлаш юриш қисмининг кўринишини анчагина ўзгартиради. Аксарият ҳолларда бровканинг аниқ чизиғини (йўл чеккасининг юриш қисми текислиги билан кювет қиялигининг юзаси билан кесишиш чизиғини) аниқлаш жуда қийин кечади, баъзан эса бунинг иложи ҳам бўлмайди.
Шу боис, бундай йўлларда ўлчашларни базавий чизиқдан албатта фойдаланиш билан ўтказиш лозим бўлади. 3.10 расмда тош йўлда ўлчашларни ўтказишда базавий чизиқни қуришга мисол кўрсатилган.

7.9- расм. Тош йўлда ўлчашларни ўтказишда базавий чизиқни қуришга мисол.


Бунда баённомага киритиладиган ёзув тахминан қуйидагича бўлиши мумкин: “Йўл-транспорт ҳодисаси жойида базавий чизиқни қуриш қуйидагича амалга оширилган. 20/85 белгига эга бўлган №1 устун билан 21/91 белгига эга бўлган №2 устун ўртасида устунларнинг Сад қишлоғига қараган томонидан арқон тортилган (1-2 тўғри чизиқ). №1 устундан Лунь қишлоғи йўналишида 1-2 тўғри чизиққа перпендикуляр қилиб рулетка тортилган. 1-А ва 1-2 чизиқларда А ва Б нуқталар белгиланган. №1 устундан А нуқтагача бўлган масофа 3,5 м ни ва худди шу устундан Б нуқтагача бўлган масофа 4.7 м ни ташкил қилади. А ва Б нуқталар орқали арқон тортилган, у кейинги ўлчашлар учун базавий чизиқ бўлиб ҳисобланади. Ўлчашларни бажаришда бошланғич нуқта сифатида А нуқта қабул қилинган”.
Келтирилган мисолда схеманинг бир қисми базавий чизиқни қуришни тавсифлайдиган белгилашларга эга, бу уни қандайдир бир даражада тўсиб қўяди. Шу сабабли бундай ҳолларда йўл вазияти объектларини киритиш учун иккинчи схемани чизиш мақсадга мувофиқ бўлади, бу схемада йўлнинг характерли хусусиятлари, йўл-транспорт ҳодисасига алоқадор бўлган транспорт воситалари ва бошқа предметларнинг жойлашуви кўрсатилади (7.10- расм).



7.10- расм. Йўлнинг характерли хусусиятлари, йўл-транспорт ҳодисасига алоқадор бўлган транспорт воситалари ва бошқа предметларнинг жойлашишини белгилаш.


Агар йўл, кўриб чиқилаётган ҳолатдаги каби, кўп сонли ўзига хос хусусиятларга эга бўлса, у ҳолда баённомадаги ёзувларни қисмларга ажратиш лозим бўлади. Бир қисмда ўлчамларнинг белгиланишларини кўрсатиш билан йўл участкасининг барча ўзига хос хусусиятларини тасвирлаш, иккинчи қисмда эса – худди шундай - ўлчамларни кўрсатиш билан йўл-транспорт ҳодисасига алоқадор бўлган транспорт воситалари ва бошқа предметларнинг жойлашишини тасвирлаш лозим бўлади.

Назорат саволлари:


1.Автомобиль йўллари параметрларига нималар киради?
2.Автомобилнинг характерли хусусиятлари деганда нималарни тушунасиз?
3. Йўлларни тасарруф қилиш меъёрларига нималар киради?
4.ЙТҲ содир бўлишида йўл омилининг ўрни қанақа?
5.ЙТҲ картаси чизилаётганда йўлнинг қайси элементларига эътибор қилиш керак?
6. Йўл-транспорт ҳодисаси жойида базавий чизиқни қуриш қандай амалга оширилади?
7.ЙТҲ баённомасига киритиладиган ёзув нималарни ўз ичига олади?
Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling