7-мавзу. Йўл параметрларини ўрганиш
- расм бўйича кўздан кечириш баённомасини ёзишга мисол
Download 0.54 Mb.
|
7-мавзу 6
7.5- расм бўйича кўздан кечириш баённомасини ёзишга мисол: “Йўл-транспорт ҳодисаси жойида юриш қисмини ўлчаш 12/17 километр устунидан бошлаб Лисно йўналишида амалга оширилган. Кўрсатилган километр устунининг қаршисида юриш қисмининг кенглиги 7 м ни ташкил қилади. Километр устунидан 1,2 м масофада юриш қисмининг ўнг чеккаси ва йўлнинг чеккалари юриш қисмининг чеккаси бўйлаб 1,4 м узунликда ювилиб кетиш натижасида емирилган (1-позиция). Ювилган жойнинг боши юриш қисмининг ўнг чеккасидан йўлнинг ўқига қараб 1 м масофада жойлашган. Ювилган жой бошланиш жойидан бошлаб аста-секин чуқурлашади, йўлнинг бутун ўнг чеккасини перпендикуляр тарзда кесиб ўтади. Юриш қисмининг чеккаси билан кесишиш чизиғида ювилган жойнинг чуқурлиги 0,4 м ни ташкил қилади ва кейинчалик йўлнинг чеккасида унинг чуқурлиги ва кенглиги ўзгармасдан қолади. Ювилган жойдан Лисно томонга 2,5 м масофада тош уюми тўкилган (2-позиция), у юриш қисмининг 0,4 м ва йўл чеккасининг 0,4 м кенглигини банд қилган. Уюмнинг узунлиги 2,2 м, ўрта қисмининг баландлиги 0,3 м. Тош уюмидан Лисно томонга 1,7 м масофада юриш қисмида ўйиқ жойлашган (3-позиция). Ўйиқнинг ўнг чеккаси юриш қисмининг чеккасидан 0,6 м масофада жойлашган. Ўйиқнинг узунлиги Лисно томонга юришда 0,9 м, кенглиги 0,8 м. Ўйиқдан 2,1 м масофада юриш қисмининг ўнг чеккаси 1,7 м узунликда емирилган (4-позиция).
Емирилишнинг чеккасининг юриш қисмидаги чегараси ёйсимон. Марказ бўйлаб энг катта кенглиги 0,2 м, бутун емирилиш майдони бўйлаб чуқурлик 0,08–0,1 м. Юриш қисмининг чап томонида 12-17 километр устунидан Лисно томонга 2,5 м масофада асфальт-бетон аралашмасининг зич бўртиги жойлашган, у юриш қисмининг 0,4 м ва йўл чеккасининг 0,6 м кенглигини банд қилган (5-позиция). Ўрта қисмда бўртикнинг баландлиги 0,2–0,3 м. Бу бўртикдан 6,2 м масофада йўл қопламасининг чеккасининг бир қисми кейинчалик қопламани таъмирлаш учун қирқиб олинган (6-позиция). Қирқимнинг кенглиги 0,3 м, қирқимнинг чуқурлиги бутун майдон бўйлаб 0,15 м. Қирқимнинг деворлари тик. Юриш қисмида бошқа шикастланишлар ва тўсиқлар йўқ. Тўсиқлар ва шикастланишлар мавжуд бўлган участкадан кейин юриш қисмининг кенглиги километр устунидан Лисно томонга қараб 200 м узунликда ва Освей томонга ҳам худди шундай узунликда ўзгармасдан қолади”. 7.6- расм. Юриш қисмидаги нуқсонларнинг жойлашиш жойини схемага киритишга мисол. Баъзан ҳайдовчилар транспорт воситаси ғилдирак ўйиққа тушганлиги боис йўналишни ўзгартирганлигини билдиради, ёки бу ҳолат транспорт воситасининг изларининг жойлашувидан келиб чиқиш билан кўриб чиқилади. Бундай ҳолларда ўйиқни ўлчаш ва батафсил тасвирлаш лозим бўлади. Буни мисолда кўриб чиқамиз (7.7- расм). Ўйиқнинг батафсил ўлчамларини киритишда асосий схемага кўп сонли рақамларни киритишга тўғри келади, шу сабабли бу ўлчашларнинг натижаларини алоҳида варақда акс эттириш мақсадга мувофиқ бўлади. 7.7- расм. Ўйиқни белгилашга мисол. Ўйиқнинг устига, унинг маркази бўйлаб ва юриш қисмининг чеккасига (базавий чизиққа) параллел қилиб рейка қўйилади, рейканинг учлари юриш қисмига таянади. Ўйиқнинг бошидан бошлаб ҳар 10 см дан кейин рейканинг пастки чеккасидан ўйиқнинг тубигача бўлган масофа ўлчанади (3.8 расмга қаралсин). Шундан кейин рейка ўйиқнинг маркази бўйлаб олдингисига перпендикуляр ҳолатда қўйилади, ўлчашлар худди олдинги ҳолатдаги каби амалга оширилади. Ўйиқнинг ўлчамлари катта бўлганда рейка ўйиқнинг устига бўйлама ва кўндаланг йўналишларда уч-тўрт жойга қўйилади. Рейканинг ҳар бир ҳолати ва унинг остидаги ўлчамлар баённомага киритилади. Рейкани рулетка билан алмаштириш билан юқорида тасвирланган усул билан схемага етарлича аниқликда ўйиқнинг конфигурациясини, шунингдек трунт уюмлари, суюқлик доғларининг конфигурацияси ва ҳоказоларни киритиш мумкин (3.9 расм). 7.8- расм. Суюқлик доғларини белгилашга мисол. Шундай ва бошқа ўлчашларни ўтказишда схемани тузиш пайтида ўлчамлар занжири ўлчамлари белгиланмаган ўйиқларга эга бўлмаслиги лозимлигига эхтибор қаратиш зарур бўлади. Download 0.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling