7-мавзу: Ўсимликларнинг кўпайиши, жинсий кўпайиш эвалюцияси


Download 22.54 Kb.
bet1/3
Sana20.12.2022
Hajmi22.54 Kb.
#1034304
  1   2   3
Bog'liq
7-Mavzu-Botanika-Ипак


7-МАВЗУ: ЎСИМЛИКЛАРНИНГ КЎПАЙИШИ, ЖИНСИЙ КЎПАЙИШ ЭВАЛЮЦИЯСИ


Режа:

  • Ўсимликлар кўпайишининг мохият;

  • Ўсимликларнинг жинсий кўпайиши;

  • Ўсимликларнинг жинссиз кўпайиши;

  • Ўсимликларнинг вегетатив кўпайиши.



Асосий тушунча: Жинсий ва жинссиз йўл билан кўпайиш бир бири билан узвий боғлиқ бўлиб, жинссиз кўпайишда турлар сони ортса, жинсий йўл билан кўпайганда турнинг сифати яхшиланади. Кўпчилик ўсимликларда жинсий ва жинссиз усулда кўпайиш доимий равишда алмашиниб боради.
Кўпайиш барча тирик организмларнинг асосий хусусиятларидан бири ҳисобланиб, унинг мохияти ўзига ўхшаш насл қолдириш. Натижада ҳар бир турнинг сақланишига, тикланишига ва кўпайишига сабаб бўлади. Турларни кўпайиши ҳаётида баъзи ўсимликларда бир марта айримларида бир неча марта бўлиши мумкин. Айрим бир ҳужайрали ўсимликлар бир йилда бир неча марта кўпайса, айримлари икки йилда, айрим кўп йиллик ўсимликлар - бамбук, агавалар ҳаётида бир марта кўпаяди. Ўсимликлар кўпайишининг қуйидаги турлари мавжуд:

  • Жинсий кўпайиш;

  • Жинссиз кўпайиш;

  • Вегетатив кўпайиш.

Жинсий кўпайиш. Бундай кўпайишнинг моҳияти шундаки физологик жиҳатдан фарқ қиладиган иккита гаплоид ҳужайра қўшилиб, янги организмни вужудга келтиради. Жинсий кўпайишда қўшиладиган ҳужайралар жинсий ҳужайра – гамета деб аталади. Гамета грекча “гамете” – хотин, “гаметес” – эр деган сўздан олинган. Гаметалар орасидаги физиологик фарқ шундан иборатки, бир гамета урғочи, иккинчиси эса эркак ҳисобланади.
Гаметалар бир ёки ҳар хил организмда пайдо бўлиши мумкин. Улар қўшилиб битта ҳужайра – зиготани вужудга келтиради. Янги организм бу зиготанинг ривожланишидан ҳосил бўлади. Агар гаметалар бир –бири билан қўшилмаса, янги организмни ҳосил қилувчи зигота вужудга келмайди ва улар ҳалок бўлади. Ўсимликларда жинсий кўпайиш конюгация ва копуляция деб аталадиган икки типга бўлинади. Конюгация йўли билан кўпайишда ўзаро яқин турган икки турган ҳужайранинг қарама- қарши томонидан махсус ўсимта ҳосил бўлиб, улар бир-бирига қараб ўсади. Ўсимталар учраши билан улар ўртасидаги парда эриб каналчани ҳосил қилади.
Ҳужайранинг биридаги протопласт иккинчисига каналча орқали ўтади ва ядро билан ядросига, цитоплазма билан цитоплазма қўшилади, натижада зигота ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган зигота устидан янги қалин пўст қопланади ҳамда ноқулай шароитдан ўзини сақлайди. Қулай шароитнинг ҳосил бўлиши билан ундан янги организм вужудга келади. Бундай кўпайиш кўпинча сувўти спирагирада учрайди.
Копуляция билан жинсий кўпайиш изогамия, гетерогамия ва оогамия каби уч хил формада ўтади. “Копуляция” йўли билан жинсий кўпайиш изогамия, гетерогамия ва оогамия каби уч хил формада ўтади. “Копуляция” лотинча сўз бўлиб жуфтлашиш деган маънони билдиради.
Изогамия грекча сўз бўлиб “изос”- тенг, “гомео”- никоҳлайман, деган маънони билдиради. Катталиги ва формаси бир – биридан фарқ қилмайдиган эркак ва урғочи гаметаларнинг хивчини бўлиб, унинг ёрдамида сувда тез сузиб ҳаракатлана олади. Улар бир – бири билан қўшилганда хивчинсиз битта ҳужайра – зигота ҳосил бўлади. Бу ҳужайра кейинроқ қалин пўстга ўралиб, ўзини ноқулай шароитдан асрайди. Бундай кўпайишни яшил сувўтлардан улотриксда кўриш мумкин.
Гетерогамия ҳам грекча “гетерос” ҳар хил, “гомео” никоҳлайман дегани. Бунда гаметалар ўзининг катта - кичиклиги билан бир – биридан фарқ қилади. Хивчинли иккала гамета ҳам бемалол ҳаракат қилади. Уларнинг кичикроғи эркак гамета микрогамета ҳисобланади. Микрогамета макрогаметага нисбатан ҳаракатчанг бўлади. Иккаласи қўшилганда зигота ҳосил бўлади. Бу бир ҳужайрали хламидомонада (яшил сув ўти) ўсимлигининг оналик гаметаси шакл жиҳатидан оталик гаметасига нисбатан йирик бўлиб кам ҳаракат қилади. Бундай усулда кўпайиш гетерогамия дейилади.
Оогоний грекча “оо” тухум, “гомео” – никоҳлайман деган маънони билдиради. Оогамия йўли билан кўпайиш тухум хужайрасини сперматозид билан қўшилиши асосида рўй беради. Тухум ҳужайраси ҳосил бўладиган ҳужайра, оогоний, сперматозоид ҳосил бўладиган ҳужайра антеридий дейилади.
Оогамияда урғочи гамета йирик ва қўзғалмас, эркак гамета эса жуда майда ҳамда ҳаракатчан бўлади.
Урғочи гаметанинг хивчини бўлмайди, у тухум ҳужайра деб аталади. Сперматозоид ёки сперма деб аталадиган эркак гаметанинг эса хивчини бўлади. Оогамия яшил сув ўтларида ҳамда қўнғир сув ўтларидан фукусда учрайди. Кўпчиллик тубан ўсимликлар ва барча юксак ўсимликлар оогамия йўли билан кўпаяди. Юксак ўсимликларда сперматозоидлар хивчини бўлмагани учун спермия билан алмашади.
Ўсимликларда гаметанинг ҳосил бўладиган жойи гаметангия дейилади. Агар гаметангия бир ҳужайрали бўлса оогоний, кўп ҳужайрали бўлса архегоний деб аталади. Сперматозоид ҳосил қилувчи орган эса антеридий дейилади.
Агар жинсиз кўпайишда янги организм ўз ирсий белгиларини бир ҳужайра (спора) билан тикласа, жинсий кўпайишда ирсий белгилар иккита (оталик ва оналик) ҳужайра асосида ифодалайди. Шунинг учун ҳам жинсий ҳужайраларнинг қўшилишидан ҳосил бўлган организм иккита мослашувчи наслий белгиларга эга бўлади. Бундай организм яшовчанг эмас, балки ноқулай шароитларга чидамлидир. Бу унинг ер юзининг кўпчиллик территорияларига тарқалишига сабаб бўлган.

Download 22.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling