7-мавзу: Ўсимликларнинг кўпайиши, жинсий кўпайиш эвалюцияси


Download 22.54 Kb.
bet2/3
Sana20.12.2022
Hajmi22.54 Kb.
#1034304
1   2   3
Bog'liq
7-Mavzu-Botanika-Ипак

Жинссиз кўпайиш. Бундай кўпайиш асосан бир ҳужайрали споралар ёки зооспоралар ёрдамида амалга ошади. Спора бу грекча уруғ деган маънолни билдиради. “Зоон” эса ҳайвон демакдир. Хивчини ёрдамида сувда ҳаракатланувчи споралар зооспоралар деб аталади. Споралар қуруқликда ўсувчи ўсимликларда ҳосил бўлиб, мустақил ҳаракатлана олмайди. Улар майда ва енгил бўлганлиги учун эсган шамол ҳам уларни бемалол учириб кета олади. Зооспоралар кўпинча сув ўтларида, замбуруғларда ҳосил бўлиб, ўз хивчинлари ёрдамида сувда бемалол ҳаракатланади. Жинссиз кўпайишнинг характерли хусусияти, бир организмда минглаб спора ҳосил бўлиб уларни турини ошишига олиб келади.
Мохсимонларнинг жинсий ва жинссиз усулда кўпайиши. Мохсимонларнинг жинссиз кўпайиши спорангийда ҳосил бўлган споралар воситасида бўлади. Споралар қулай шароитга тушгач ундан яшил рангдаги протонема ҳосил бўлади. Унинг пастки қисмида ризоидлар ҳосил бўлиб, устки қисмида баргли поя ҳосил бўлади. Споралар морфологик жиҳатдан бир хил бўлсада физиологик жиҳатдан фарқ қилганидан айримлари антеридийли, бошқалари архегонийли ўсимликлар ҳосил қилади.
Архегонийда тухум ҳужайраси ҳосил бўлса, антеридийда хивчинли сперматозоидлар ҳосил бўлади. Сперматозиднинг тухум ҳужайрасига тушиши натижасида оталаниб загота ҳосил бўлади. Спорадан зигота ҳосил бўлгунгача бўлган давр гаметофит насл деб номланади. Зиготанинг ривожланишидан жинссиз насл ҳосил бўлиши бошланади. Зиготанинг ўсиши спорангийни ҳосил бўлишига сарфланиб у қутича, оёқча ва қопқоқчалардан иборат бўлади. Қутичанинг ичида кўп микдорда споралар етилиб қулай шароитга тушса ривожлана бошлайди. Бу наслга жинссиз насил - спорофит дейилади.
Попоротникларнинг жинсий ва жинссиз усулда кўпайиши. Попоротникларда спорофил насли устунлик қилади. Спора қулай шароитга тушиб, ундан 3-5 мм катталикдаги яшил ўсимта ҳосил бўлади. Шакли юраксимон кўринишда бўлиб, ризоид воситасида тупроққа бирикади. Яшил ўсимтада антеридий ва архегоний ҳосил бўлади. Сув томчиси мавжуд бўлганда сперматазоид тухум ҳужайрасини оталантириб зиготани ҳосил қилади. Зиготани ривожланишидан спорофит ҳосил бўлади ва унинг ривожланишидан маълум вактга этгандан кейин баргнинг орқа томонида соруслар ҳосил бўлади. Соруслар ташқи томонидан индизий қатлами билан ўралган бўлиб, унинг ичида археспорали тўқима ҳосил қилади. Археспорада ҳосил бўлган спора ривожланиб, юраксимон ўсимтани ҳосил қилади. Шундай қилиб гаметофит ва спорафит насл алмашиниб боради.
Споралар ёки зооспоралар она ўсимликнинг махсус ҳужайраларидан ёки органидан ҳосил бўлади. Уларни агар спора ҳосил қилса, спорангия, зооспора ҳосил қилса зооспорангия деб аталади.
Эволюция жараёнида организмларнинг бирмунча мураккаблашиши спорангияларни кўп ҳужайрали бўлишига ва мустақил органга айланишига олиб келади. Шундай қилиб, ҳар бир ўсимлик турида ўзига хос спорангия ҳосил бўлади. Ана шундай ўзига хос ҳар хил спарангия ва ундан ҳосил бўлган споралар замбуруғ турларида кўплаб учрайди.
Она ўсимликдан ажралган спора ёки зооспора қулай шароитга тушса, бемалол ўсади, уруғланиш жараёни ўтмасдан янги ўсимлик ҳосил бўлади. Шунинг учун ҳам бундай кўпайиш жинсий кўпайиш деб аталади. Ҳаво ҳарорати, чиринди ва сув етарли бўлган муҳит споранинг ўсиши учун яратилган қулай шароитдир.
Спора ва зооспоралар редукцион бўлинганлиги учун улар гаплоид хромосомага эга бўлади.
Наслларнинг навбатлашиши ёки галланиши. Айрим ўсимликлар фақат жинсиз, айримлари эса жинсий, лекин учинчи хил ўсимликлар борки, улар ҳам жинсий, ҳам жинссиз кўпаяди.
Наслларнинг галланиши – организмнинг яшаш даврида икки хил насл пайдо бўлиши ва икки хил йўл билан кўпайишдир. Буларнинг бири жинсий, иккинчиси эса жинссиз кўпайишдир. Жинсий насл гаметофит, жинссизи эса спорафит деб аталади.
Спораларнинг ўсишидан ҳосил бўлган насл - гаметофит гаплоид (Х) хромосомлидир, чунки улар митоз йўли билан бўлиниб, ҳужайралар ҳосил қилади. Бироқ, гаметофтитда кейинги бўладиган жинсий жараёнда иккита жинсий ҳужайра – гаметанинг қўшилиши натижасида диплоид (2 х) хромосомали зигота ҳосил бўлади.
Зиготанинг ўсишидан ҳосил бўлган жинссиз насл – спорофит ҳам диплоидли, лекин улар ҳосил қилган споралар яна гаплоидли бўлади. Шундай қилиб, ўсимликларда дастлаб жинсий кўпайиш, кейинроқ жинссиз кўпайиш содир бўлади. Демак, йил давомида ана шундай икки хил кўпайишни галланиб кўпайиш дейилади. Галланиб кўпайишни мох, папоротник, қирқбўғим, плунларда учратамиз.

Download 22.54 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling