7-МАВЗУ. Тарихий жараёнда жамиятнинг маданий ва маънавий қадриятлари. Жамият ва тарих фалсафаси Тошкент молия институти Ижтимоий фанлар кафедраси ТАБИАТ - «Табиат» тушунчасини анъанавий равишда кенг ва тор маънода талқин этиш мумкин. Биринчи ҳолда бу тушунча бизни ўраб турган жамики борлиқни, бутун дунёни унинг барча воқеа ва ҳодисалари билан: «чексиз ўзгармас материк бўлаклардан тортиб космик тизим ва ҳайвонот олами ҳамда ижтимоий ҳаётни» ўзига қамраб олади.
ТАБИАТ - Табиат инсон яшаши учун яратилган жамиятдан ташқари мавжуд бутун моддий дунё тушунилади. Бу табиий шароитлар ўзига қуйидаги компонентларни олади:
- иқлим;
- жойнинг тузилиши;
- ернинг ҳосилдорлик даражаси;
- ўсимлик ва ҳайвонлар;
- фойдали қазилмалар ва бошқа хом ашё манбаларининг мавжудлиги;
- сув ресурслари
ТАБИАТ Жамият ҳаётида табиатнинг роли ҳақида Лао-цзы, Конфуций, Демокрит, Гиппократ, Платон, Аристотель, Фараби, Ибн Сина, Ибн Халдун, Жан Боден ва бошқа файласуфлар жуда кўп гапирганлар ва ёзганлар. ТАБИАТ - «Инсон учун намуна – ердир. Ер учун намуна – осмондир. Осмон учун намуна – йўлдир (Дао)». Йўл учун (Дао) намуна ўз-ўзидан рўй берувчи табиийлик».
Лао-цзы ТАБИАТ Жамият инсон хоҳишидан ташқарида табиий равишда табиат қонунларига бўйсунган ҳолда шаклланади ва ривожланади. Жан Боден ТАБИАТ «Агар биз қайси бир физик деталлар инсониятга энг кучли таъсир кўрсатишини аниқламоқчи бўлсак, уларни биз қуйидаги тўрт гуруҳга ажратишимиз қийин эмас, яъни: иқлим, овқат, ер ва табиатнинг умумий кўринишлари». Т.Г.Бокль ТАБИАТ «Цивизилицияси ва буюк тарихий дарёлар» номли машҳур китобида инсоният тарихини уч турдаги цивилизациянинг алмашинувининг натижаси деб исботлаган: 1) дарёлар цивилизацияси (Нил, Ганг, Инд, Янцзы, Хуанхэ, Тигр, Евфрат каби дарё, бассейнларининг шаклланиши билан боғлиқ); 2) денгиз (авваламбор - Ўрта ер денгизи) цивилизацияси; 3) океанлар (глобал) цивилизацияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |