7-Мавзу: Ўзбекистон республикасидаги ижтимоий ўзгаришлар режа


Download 245.56 Kb.
bet1/4
Sana31.01.2024
Hajmi245.56 Kb.
#1820222
  1   2   3   4
Bog'liq
8-мавзу дарслик


7-Мавзу: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ ИЖТИМОИЙ ЎЗГАРИШЛАР
Режа:

  1. Кучли ижтимоий сиёсат концепциясининг шаклланиши.

  2. Аҳоли турмуш даражасини юқори даражада таъминлаш.

  3. Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти.



  1. Кучли ижтимоий сиёсат концепциясининг шаклланиши.

Ўзбекистонда мустақиллик эълон қилингандан сўнг аҳоли турмуш даражасини юқори даража таъминлаш, инсон манфаатларини рўёбга чиқариш ва уни ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ижтимоий йўналтирилган барқарор бозор иқтисодиёти, очиқ ташқи сиёсатга эга кучли демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш мақсадида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки давридаёқ, давлат ижтимоий сиёсатининг асослари яратилиб, амалга оширила бошланди. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсат устувор йўналиш ҳисобланади ва у босқичма-босқич амалга оширилади. Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир:
♦ Ижтимоий сиёсатини ўтказишда давлатнинг бошқариш функциясига эгалиги;
♦ Ижтимоий ислоҳотларнинг босқичма-босқичлиги;
♦ Аҳолининг яшаш даражасини кескин тушиб кетишига йўл қўймаслик;
♦ Маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш идоралари маҳаллалар орқали аҳолига аниқ манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш;
♦ Ижтимоий ислоҳотларнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини яратиш.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий сиёсатнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат қилиб белгиланган:
♦ Аҳолининг иқтисодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш;
♦ Маҳсулот, хизмат ва уй-жойнинг кучли ички истеъмол бозорини шакллантириш;
♦ Аҳолининг тўлов талабларини кенг миқёсда қондириш ва унинг ўсишини таъминлаш;
♦ Аҳолининг даромад ва мулкка эгалик даражасининг кескин табақалашувининг олдини олиш;
♦ Ижтимоий хизматларга бўлган зарур кафолатни таъминлаш.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда давлат ижтимоий сиёсати қуйидаги асосий йўналишларда олиб борилмоқда:
♦ Давлат ижтимоий истеъмол фондларини ташкил этиш ва улардан жамиятнинг ҳар бир аъзосининг фойдаланишини кафолатлайдиган қонунларни қабул қилиш;
♦ Давлатнинг марказлашган ижтимоий суғурта фондини ташкил этиш;
♦ Кўрсатилган хизматлар ва самарали меҳнатлари учун давлат томонидан бериладиган имтиёзлар;
♦ Иш ҳақи ва пенсия минимумининг давлат томонидан кафолатланиши;
♦ Кўп болали оилаларга тўланадиган нафақалар;
♦ Кам таъминланган аҳоли табақаларига моддий ёрдам кўрсатиш;
♦ Болаликдан ногирон ва бошқа меҳнат қобилиятини йўқотганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
♦ Талабалар учун тўланадиган давлат стипендиялари;
♦ Ишсизлик нафақаси;
♦ Энг муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари турларини белгиланган нархларда сотилишини таъминлаш;
♦ Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган хизматлар баҳоларидаги фарқларни бюджет ҳисобидан қоплаш;
♦ Ижтимоий соҳанинг энг муҳим тармоқлари (соғлиқни сақлаш, таълим, жисмоний тарбия, спорт ва маданият) моддий базасининг ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш.
Демак, мамлакатимизда амалга оширилаётган туб демократик ислоҳотлар ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган демократик жамият барпо этишга қаратилган. Буни ижтимоий соҳадаги ислоҳотларни амалга ошириш орқали таъминлаш мумкин. Чунки, ҳар қандай жамиятнинг ривожланганлик даражаси ижтимоий масалаларнинг қай даражада ҳал этилаётганига боғлиқ. Ижтимоий масалалар мамлакат тараққиётининг муҳим омили сифатида иқтисодий ривожланишга таъсир этади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикасида давлат ижтимоий сиёсати ижтимоий ислоҳотларни давомли амалга ошириб бориш орқали аҳоли турмуш даражасини барқарор ўстириб боришдан иборатдир. Мамлакатимизда аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини оширишга қаратилган ижтимоий сиёсатнинг амалга оширилиши натижасида, аҳоли жон бошига ўртача тўғри келган пул даромадлари, иш ҳақи ва пенсиялар ўсишининг ижобий динамикаси вужудга кела бошлади. Аҳолининг даромадлар таркибида ёлланма ишчиларнинг даромадлари улуши 2010-2017 йилларда 45,0% дан 34,3% га камайди, мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар улуши 25,0% дан 34,5% га ўсди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ- 4848-сонли “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони доирасида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришга қаратилган “Давлат харидлари тўғрисида”, “Давлат ва хусусий сектор шериклиги тўғрисида”ги қонун лойиҳалари ҳамда 30 дан зиёд қонун ва меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш борасида фаол ишлар олиб борилмоқда.
Кучли ижтимоий сиёсат концепциясининг шаклланиши, босқичлари ва ривожлантирилиши. Манзилли ижтимоий ҳимоя тизимининг яратилиши. Ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш, йўл-транспорт муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ижтимоий ҳимоя ва манзилли ижтимоий ёрдамни амалга оширишдаги иштироки.
Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож тоифаларга кам таъминланганлар, кўп болали онлалар, ногиронлар, ёлғиз қариялар ва бошқалар киради. Ҳар қандай тузум ва жамиятда аҳолининг бундай тоифалари у ёки бу даражада учрайди. Адолатли жамият ҳамиша уларни ҳимоя қилишни ўз зиммасига олади. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон ўз мустақиллигига эришганидан кейин кучли ижтимоий сиёсат юритди. Ижтимоий соҳага муҳим эътибор ҳозирги пайтда ҳам давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган бўлиб, бу йилги байрам “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури асосида амалга ошириляпти. Чунки Қарорда ушбу Дастурни 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурининг маъно-мазмунидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш белгиланган эди. Бу бешта устувор йўналишдан тўртинчисида айнан ижтимоий соҳани ривожлантириш кўзда тутилган. У қуйидагича баён этилган:
“Ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш”.
Ўтиш даврининг Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган, жаҳонда “Ўзбек модели” деб ном қозонган бешта тамойилнинг тўртинчиси айнан аҳолининг мураккаб демографик таркибини ҳисобга олган ҳолда кучли ижтимоий сиёсат юритишдан иборат қилиб белгиланган эди. Ҳатто, мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳотлар моҳияти халқаро экспертлар тарафидан айнан “ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш” деб ҳам номланди. Бу бежиз эмас эди.
Чунки бир ижтимоий-сиёсий тузумдан бошқасига, айниқса, унга моҳиятан тамоман зид бўлган ижтимоий-сиёсий тузумга ўтиш ҳамиша мураккаб кечади. Бу аҳолининг муайян қисми ҳаётида кескин тарзда акс этади. Бир тузумдан иккинчи тузумга ўтаётганда, хусусан, эски ишлаб чиқариш тизими, мавжуд иқтисодий интеграция табиий равишда издан чиқади, уларнинг барини янгидан шакллантиришга тўғри келади. Шунингдек, мулкка эгалик қилишнинг шакли ўзгаради, давлат корхоналари, ҳатто, экин ерлари эгалари ўзгаради, ишчи кучи ҳам бевосита бозор иқтисодиёти қонуниятлари асосида қайта тақсимланади. Демак, ижтимоий ҳимояга мухтожлар сафининг ўзгариб, яъни камайиб-кўпайиб туриши ҳам табиий ҳолдир.
Шунинг учун бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида аҳолининг ҳимояга муҳтож қисмини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг кафолатли тизими яратилмас экан, бу оғир ижтимоий мушкулотларга олиб келиши мумкин. Мустақил Ўзбекистонда аввал-бошдан бу борада оқилона йўл тутилди.
Ўзбекистон халқининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда илғор жаҳон тажрибаларини мужассамлаштирган бу тараққиёт модели негизида кучли ижтимоий сиёсат юритиш мақсади ҳам ётади.
Шундай экан, ўзгаришлар моҳияти ҳам шахс, унинг манфаатлари билан бевосита боғлиқ, ислоҳотлар масъулияти ҳам тўғридан-тўғри фуқаро зиммасига тушади. Кўриниб турибдики, кучли ижтимоий ҳимоя доимо мустақил Ўзбекистон давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келди. Мамлакатимизда давлат бюджетининг асосий қисми айнан ижтимоий соҳага йўналтирилган ва бу қатъий қоидага изчил амал қилиб келиняпти.
Биринчи Президент И. Каримовнинг 1993 йили чоп этилган “Ўзбекистон - бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли” китобида мазкур беш тамойилдан ҳар бирини шарҳлаш учун биттадан махсус боб ажратилади. Жумладан, “Кучли ижтимоий сиёсат - иқтисодий ўзгартиришларнинг ишончли кафолати” деб номланган еттинчи бобда тўртинчи тамойил ҳар тарафлама ва батафсил таҳлил этиб берилган.
Бу беш тамойил Биринчи Президент И. Каримов таълимотида ўз-ўзидан ёки бирданига шаклланиб қолмаган. Бу - унинг давлатчилик борасидаги тадрижий тафаккури маҳсули янглиғ юзага келди. Бунинг исботи шуки, унинг 1992 йили ёзилган “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол ва тараққиёт йўли” асарида илгари сурилган айрим қатъий позицияларнинг ана шу тамойиллар билан бевосита алоқадорлиги бор.
Демак, ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад - халқ ҳаётини яхшилаш, фуқароларнинг эмин-эркин яшаши, ривожланиши, бунёдкорлик ишлари билан фаол шуғулланиши, умрни унумли ўтказиши, турмуш мазмунининг бойишига эришишдан иборат.
1997 йилдан йилларни муайян йўналиш бўйича номлаш анъанаси йўлга қўйилди. Ўша йили “Инсон манфаатлари йили” бўлган. Инсон манфаатлари деганда эса, аввало, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш маъноси кўзда тутилган. Эътибор қилинса, ўшандан буён ҳар бир йилнинг йўналишида у ёки бу тарзда айнан ижтимоий масала ўртага қўйилади. 2007 йил эса махсус равишда “Ижтимоий ҳимоя йили” бўлди.
Истиқлол йилларида ижтимоий муҳофаза муайян тизимга айланди. Муҳтож қатлам ва гуруҳларга моддий ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос, яъни милий механизми ишлаб чиқилди. Буни адолатли амалга оширишда қишлоқ, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг масъулияти оширилди. Инфляцияни инобатга олган ҳолда ҳар йили бир неча маротабадан давлат бюджетидан ажратиладиган маошлар, пенсия ва стипендиялар ошириб бориляпти. Муҳтож қатлам ва гуруҳларга нодавлат ва жамоат ташкилотлари тарафидан моддий ёрдам кўрсатишнинг ҳам турли-турли шакллари пайдо бўлди ва бу жараён тобора такомиллашиб боряпти.2017 йилнинг айнан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши амалда давлат сиёсатининг изчиллигидан далолат беради.




  1. Download 245.56 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling