75 Пластмассаларнинг асосий хоссалари. Пластмассалар қатор физик-механик хоссаларга эга бўлиб, улар энг кўп тарқалган қурилиш материалларига нисбатан анча катта афзалликлар беради
Download 39.92 Kb.
|
1 2
Bog'liqJAVOBLAR
75 – Пластмассаларнинг асосий хоссалари. Пластмассалар қатор физик-механик хоссаларга эга бўлиб, улар энг кўп тарқалган қурилиш материалларига нисбатан анча катта афзалликлар беради. Пластмассаларнинг ҳақиқий зичлиги кўпинча 0,8-1,8 кг/м3 чегараларида бўлади, яъни улар алюминийдан 2 марта ва пўлатдан 5-6 марта енгил. Пластмассаларнинг ўртача зичлиги кенг чегараларда ўзгаради ва ғовак пластмассаларнинг зичлиги 15-30 ва зич пластмассаларники 1800-2200 кг/м3 ни ташкил қилади. Пластмассалар мустаҳкамлиги турлича бўлади. Кукунсимон тўлдиргичли пластмассаларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги 100-150 МПа ни ташкил қилади, шиша толали пластмассаларники эса 400 МПа га етади. Пластмассаларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги уларнинг ғоваклилигига боғлиқ бўлади. Зич пластмассаларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги 0,2-0,7 Вт/ (м·0С)га, ғоваклиларники, масалан, кўпикпласт ва поропластларники 0,03-0,04 Вт/(м·0С)га тенг. Пластмассалар сувга, кислоталарга тузларнинг эритмаларига, органик эритмаларга (бензин, бензол ва ибошқалар) нисбатан юқори кимёвий чидамликка эга. Пластмассалар ўз массасида исталган рангга яхши бўялади. Баъзи тўлдиргичларсиз тайёрланган пластмассалар шаффоф бўлади ва юқори оптик хоссаларга эга. Пластмассалар осон ишланади, яъни осон арралаш, рандалаш ва пармалаш мумкин. Пластмассаларнинг ижобий хоссаларидан бири уларни технологик қайта ишлаш-уларни турли-туман шаклга келтиришнинг осонлигидир. Пластмассалар тайёр буюмларга турли усулларда: босим остида қуйиб (полистирол плиткалар), узлуксиз профиллаб сиқиб чиқариш-экструзиялаб (қувурлар ва узунасига ўлчанадиган буюмлар, тутқичлар ва плинтуслар), валецларда, кейинчалик каландр валиклари орасидан ўтказиб (ўрама материаллар, масалан, линолеум) прессқолипларда босим остида қолиплаб (эшик дасталари ва бошқалар), иссиқлайин пресслаб (қоғоз қатламли пластиклар) қайта ишланади. Лекин афзалликлари билан бир қаторда пластмассаларга уларнинг ишлатилиш сохасини чеклайдиган баъзи бир камчиликлар ҳам хосдир. Кўпчилик пластмассаларнинг асосий камчилиги иссиққа чидамлилигининг пастлигидир (70-2000С). Шиша, карамика ва металга нисбатан пластмассаларнинг сиртий қаттиқлиги кичик бўлади. Пластмассаларнинг вақт ичида пластик деформациясини ортиши ҳам юқори бўлади: вақт ўтиши билан уларда ҳатто катта бўлмаган юкламада пластик оқувчанлиги бетонлар ва металларда содир бўладигандан анча катта даражада ривожланади. Баъзи пластмассаларнинг муҳим камчилиги эскириш хисобланади. Эскириш юзасининг қорайиши ва буюмни ўзўзидан вайрон бўлиши билан ифодаланади. Пластмассалар саноатини ривожланишнинг юқори суръатлари яқин йилларда янги қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни кенгайтиришга имкон беради. Бу материаллардан турар жой, маданий-маиший, маъмурий ва саноат биноларининг полларини қоплаш, турли мақсадларга мўлжалланган хоналарнинг девор ва шифтларини қоплаш, погонаж буюмлар, санитария-техник ускуна ва бошқаларни тайёрлаш учун кенг кўламда фойдаланилади. 76 - Oldindan zo’riqtirilgan temirbeton konstruktsiyalarida oldindan zo’riqish hosil qilishning ikki usuli ko’llaniladi .Birinchi usul: Tayanchlarda taranglash, eng industrial usul hisoblanadi. SHuning uchun temirbeton konstruktsiyalari zavodda oldindan zo’riqtirib chiqarishda bu usul asosiy o’rinni egallaydi. Tayanchlarda taranglashda betondan oldin qolipga armatura o’rnatiladi. Bunda armaturaning bir uchi mahkamlanadi, ikkinchi uchi esa domkrat yoki boshqa moslama bilan belgilangan kuchlanishgacha taranglanadi (mexanik taranglash), qolipga yotqizilgan beton ma’lum mustahkamlikka yetgandan so’ng armatura tayanchlaridan bo’shatiladi. Natijada kuchlanish armaturadan betonga uzatiladi va uni siqishga harakat qiladi. Mexanik zo’riqish o’rniga elektr energiyasi bilan qizdirish (300-400S gacha) usulida zo’riqtirish ham mumkin. Elektr energiyasi bilan qizdirganda armatura sterjenlarga oldindan ugoloklar mahkamlangan bo’ladi. Bunday elektrotermik taranglashda sterjenlar qizigandan keyin darhol tayanchlarga joylashadi. SHunday qilinganda tayanchlar sterjenlarning sovib qisqarishiga to’sqinlik qiladi. Natijada sovugan sterjenlarda oldindan cho’zuvchi kuchlanishlar hosil bo’ladi. Ikkinchi usul: Betonga taranglik berish usuli asosan qurilish maydonchasida yirik o’lchamli konstruktsiyalar tayyorlashda yoki zavodda tayyorlangan elementlarda konstruktsiyalar yig’ishda qo’llaniladi. Bunda dastlab betonning o’zidan armaturasiz yoki qisman armaturalangan element tayyorlab olinadi, beton ma’lum mustahkamlikka erishgandan keyin betonlanayotganda maxsus shlanglar yoki trubalar yordamida hosil qilingan kanallarga armatura kirgiziladi. So’ngra uni domkrat bilan zo’riqtiriladi. Bunda tayanch o’rnida beton elementining o’zidan foydalaniladi. Armatura bilan beton o’rtasidagi tishlashishni yaxshilash maqsadida armaturani zo’riqtirish protsessi tugagandan keyin kanallarni 5-6 atmosfera bosim ostida loyihaviy klassi V25 yoki undan yuqori bo’lgan mayda donali beton bilan in’ektsiyalash kerak. Oldindan zo’riqqan konstruktsiyalar uchun imkoni boricha mustahkamlik xaraktiristikasi yuqori bo’lgan armatura ishlatilishi kerak 78 - Иссиқлик изоляцияси деб атрофдаги муҳитга иссиқлик йўқотилишини камайтириш мақсадида турар жой ва саноат бинолари, иссиқлик агрегатлари ҳамда қувурлар қуришда ишлатиладиган материалларга айтилади. Иссиқлик изоляцияси материаллари ғовак тузилиши ва бунинг оқибатида зичлигининг кичиклиги (ортиғи билан 600 кг/м3) ҳамда иссиқлик ўтказувчанлигининг пастлиги (кўпи билан 0,18 Вт/(м0С) билан характерланади. Иссиқлик изоляцияси материаллардан фойдаланилганда деворлар ва бошқа тўсувчи қурилмаларнинг қалинлиги ва массасини камайтириш, асосий констурктив материаллар сарфини пасайтириш, транспорт харажатларини камайтириш ва тегишлича қурилиш нархини пасайтириш имкони туғилади. Бу билан бир қаторда иситиладиган хоналар йўқотадиган иссиқлик камайганда ёқилғи сарфи камаяди. Кўпчилик иссиқлик изоляцияси материаллари юқори даражада ғовак бўлиши натижасида товушни ютиш қобилиятига эга бўлади, бу эса шовқин билан курашиш учун улардан акустик материаллар сифатида ҳам фойдаланишга имкон беради. Органик боғловчи моддалар (битумли, қатронли ёки асфальтли) асосида қоришмалар ва бетонлар тайёрланади. Уларни номи ишлатиладиган боғловчи турига мос келади. Асфальт қоришмаси асфальтли боғловчини қум билан аралашмасидан иборат. Нефть битумини минерал кукун билан аралашмаси асфальтли боғловчи бўлиб хизмат қилади. Қоришма таркибига таркибида табиий битум бўлган асфальт кукуни киритилса, унинг сифати ортади. қоришмадаги битумнинг умумий миқдори одатда 9-11% бўлади. Асфальт қоришмаси заводларда тайёрланади. Бу ерда қоришма қўшимчаларининг дозаланган аралашмаси қозонларда 180оС гача қиздирилади ва синчиклаб аралаштирилади. Асфальт қоришмалари қурилишда йўлаклар, саноат бинолари ва омборларнинг полларини қоплаш учун, ясси томлар қилиш, плитали ва паркетли поллар учун асос сифатида кенг кўламда ишлатилади. Асфальт қоришмаси ётқизиладиган жойига автосамосвалларда ташилади ва зичланган қуруқ асосга 2-3 қатлам ётқизилади, бундан кейин қоришма дастаки текислагичлар билан теисланади ёки механик ғалтаклар воситасида зичланади ва битум совиганда қоришма қотади 79 -Пластмассаларнинг таркиби ва хоссалари Сунъий ёки юқори молекуляр табиий бирикмалар-полимерлардан пластмассалар тайёрланади. У қайта ишлаш жараёнида турли шакл олади ва шу шаклини барқарор сақлаб қолиш хусусиятига эга. Пластмассалар нисбатан янги материал ҳисобланади, уларнинг технологияси кенг ривожланмоқда. Ҳозирги вақтда полимер қурилиш материаллари ва буюмларнинг етарли даражада кенг турлари мавжуд, улардан фойдаланиш қурилиш ишларининг индустриаллигини ошириш, меҳнат сарфларини қисқартириш, қурилиш нархини камайтириш, шунингдек, рангли ва қора металлар, ёғоч ва бошқа танқис материалларни анча тежашга эришиш мумкин. Қурилишбоп пластик масса материаллар ва буюмлар турли усулларда тайёрланади, уларни танлаш полимер материалининнг таркиби, хоссаларига ва буюм турларига боғлиқ. Пластмассалар таркиби. Пластмассаларнинг асосий қўшимчалари боғловчи моддалар – полимер, тўлдиргичлар, пластифи-каторлар, қотиргичлар, бўёқлар ва стабилизаторлар. Полимерлар юқори молекуляр бирикмалар (смолалар)дан иборат бўлиб, молекулалари кўп карра такрорланадиган тузилишли звенолардан иборат. Келиб чиқиши бўйича полимерлар табиий ва сунъий (синтетик) полимерларга бўлинади. Табиий полимерлар – оқсиллар, нуклеин кислоталар, табиий каучуклардан иборат. Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда ишлатиладиган сунъий (синтетик) полимерлар хомашёнинг ҳар хил турларидан (тош кўмир, нефть маҳсулотлари, табиий газ ва бошқалар) химия корхоналарида полимеризация ёки поликонденсация усули билан уни қайта ишлаш йўли билан олинади. Олиш усулига қараб полимерлар тўртта синфга бўлинади: А- полимеризацион, Б-поликонденсацион, Втабиий полимерларни модифи-кациялаб олинган, Г-табиий шароитларда ҳосил бўлган ва органик моддаларни ҳайдаб олинадиган. Ава Б синф полимерлари пластмассалар ишлаб чиқаришда асосий полимерлар ҳисобланади. Полимеризация реакциясида оддий бирикмаларнинг (мономерларнинг) кўп миқдордаги бир хил молекулалари қўшимча маҳсулот чиқармасдан битта мураккаб молекулага (полимер) бирикади. Полимеризациялаб полиэтилен, полипропилен, полиизобутилен ва бошқа синтетик полимерлар олинади. Поликонденсация реакциясида бир нечта оддий бирикмалардан таркиби дастлабки маҳсулотлар таркибидан фарқланадиган полимер ҳосил бўлади. Полимер ҳосил бўладиган жараён қўшимча моддалар (сув, аммиак ва бошқалар) чиқиши билан бирга содир бўлади. Поликонденсациялаб фенолқолипльдегид, карбамид, полиамид, полиэфир ва бошқа синтетик полимерлар олинади. Қиздирганда ва совитганда полимерлар қандай бўлишига қараб улар термопластик ва термофаол полимерларга бўлинади. Термопластик полимерлар қиздирганда юмшаш ва совитганда қотиш ҳусусияти билан ҳарактерланади. Уларнинг электр қаршилиги катта бўлади, сувни кам шимади ва кимёвий жихатдан юқори даражада турғун бўлади, лекин иссиққа чидамлилиги ва қаттиқлиги паст бўлади, осон шишади ва органик эритгичларда эрийди. Бу гурухга полимеризацион полимерларнинг кўпчилиги киради. Термофаол полимерлар иссиқлик ва босим таъсир қилганда қотади ва қайта қиздирилганда юмшамайди. Улар термопластик полимерлардан юқори мустаҳкамлиги, иссиққа чидамлилиги ва қаттиқлиги билан фарқланадилар. Бу гурухга фенформальдегид, карбамид, эпоксид ва баъзи бошқа полимерлар киради. Пластмассалар ишлаб чиқаришда (кварц уни, бўр, тальк, ёғоч уни ва бошқалар), толали (асбест, ёғоч ва шиша толалари) ва қатлам-қатлам (қоғоз, ипгазлама, шиша мато, ёғоч шпони ва бошқалар) тўлдиргичлардан фойдаланилади. Улар пластмассаларни юқори даражада мустаҳкам, иссиққа ва кислотага чидамли, пухта қилади, зарб қовушоқлигини оширади ва бошқалар. Тўлдиргичлар полимерларга нисбатан анча арзон, шу сабабли уларни пластмассалар таркибига киритилиши материаллар ва буюмларнинг нархини анча арзонлаштиради. Пластификаторлар пластмассаларнинг қолипланиш хоссаларини яхшилаш учун ишлатилади. Пластификаторлар сифатида дибутилфталат, камфора, олеин кислотаси ва бошқалар тавсия қилинади. Қотиргичлар пластмассаларнинг қотиш вақтини қисқартириш ва буюмлар ишлаб чиқариш технологик жараёнини тезлаштириш учун киритилади. Бўёқлар пластмассаларга маълум ранг беради. Вақт ичида ва нур таъсирига турғун органик (гигрозин, хризоин) ҳамда минерал (охра, сурик, мўмиё, умбра ва бошқалар) пигментлар бўёқ бўлиб хизмат қилади. Стабилизаторлар пластмасса буюмларнинг кўпга чидашлилигини оширади. Буюмларни қолиплаш жараёнида уларнинг қолип деворларига ёпишишининг олдини олиш учун пластмассалар таркибига киритиладиган кимёвий қўшимчалар (стеарин, олеин кислотаси, ёғ кислотаси тузлари ва бошқалар) мойловчи моддалар ҳисобланади. Пластмассалар таркибида уларнинг хоссаларига таъсир қаладиган махсус қўшимчалар бўлиши мумкин. Масалан, ғовак пластмассалар олиш учун полимерларга порофорлар-пластмассани кўпиртирадиган қаттиқ, суюқ ёки газсимон моддалар қўшилади. 80 - Download 39.92 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling