1. Пластмассалар тўғрисида умумий тушунча
Download 224.93 Kb.
|
2-mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Пластмассалар тўғрисида умумий тушунча
- 2 . Полимеризация асосида олинадиган пластмассалар
- Полиолифенлар.
2-мавзу. Пластмасса товарлари экспертизаси 1. Пластмассалар тўғрисида умумий тушунча. 2. Полимеризация асосида олинадиган пластмассалар. 3. Полиаконденсация аосида олинадиган пластмассалар 4. Таркиби ўзгартирилган табиий полимерлардан олинган пластмассалар. 1. Пластмассалар тўғрисида умумий тушунча Пластмасса-пластик (юнон кайишкок) ва масса (лот.юмалокланган нарса) сўзларининг бирикмасидан ташкил топган. Биринчи кашф қилинган пластмассалар босим ва қиздириш натижасида муайян шароитда шаклга айланиб, совугандан кейин ташқи муҳит таъсирида илгариги ҳолатига қайтолмас эди. Кейинчалик иссиқлик таъсирида қайта ишланадиган пластмасслар ҳам ихтиро қилинди. Жаҳонда биринчи бўлиб пластмасса целлоидни 1856 йил инглиз кимёгари Александр Паркез ихтиро қилган. Пластмассалар шаклини қайта тикланиши бўйича термопласт ва реактопласт турларга бўлинади. Термопласт пластмассаларнинг (масалан,полиэтилен,поливенилхлорид, полистироллар) молекулалари бўйлама жойлашганлиги сабабли иссиқлик таъсирида шаклини ўзгартиради, яъни улардан қилинган буюмлар чиқиндиларини қайта ишлаш мумкин. реактопластларнинг (масалан,аминопласт ва фторопластлар) молекулалари турсамон жойлашганлиги сабабли уларни қайта ишлаб бўлмайди. Пластмассалао олиниши бўйича 3 та гуруҳга бўлинади: полимеризация, поликонденсация ва табиий полимерлар асосида олинадиганп ластмассалар.
2 . Полимеризация асосида олинадиган пластмассалар Полимеризация деб, тўйинмаган паст молекулали органик моддалардан тўйинган юқори молекулали органик моддалар олиш жараёнига айтилади. Полимеризацион пластмасслар таркибига қараб олти гуруҳга бўлинади: полиолифенлар, поливинилхлорид, полистирол, полиметилметакрилад, тефлон ва СФД пластмассаси. Полиолифенлар. Бу гуруҳга полиэтилен, полипропилен ва севиленлар киради. Полиэтилен дунё бўйича ишлаб чиқарилаётган пластмассаларнинг 23% ни ташкил қилади. Ранги садафсимон оқ, ушлаб кўрилганда оқ мумни (парафин) ни эслатади. Ёққанда томчилаб эриб ёнади. Иссиқлигида ипга ўхшаб чўзилади. Ёнаётганда алангасининг остки қисми кўк рангда бўлади. Полиэтилен 2 усулда ишлаб чиқарилади: паст ва юқори босимда. Паст босимда (350кПа) катализаторлар ёрдамида олинади. Бу усулда биринчи бор немис олими Карл Сиглер томонидан тайёрланган. Бундай катализаторлар заҳарли бўлганлиги боис паст босимда олинадиган полиэтилен фақат озиқ-овқат учун ишлатилмайдиган идишлар ва сув кувурлари тайёрланади. Юқори босимда (350МПа) полиэтилен пленка (юпқа парда) шаклида ишлаб чиқарилади. Бу усулни биринчи бор 1936 йилда А.И. Динсес ихтиро қилган. Пленкалар сув ва ҳаво ўтказмаслиги ҳамда тиниқ бўлганлиги сабабли товарларни жойлаш ва иссиқхоналарнинг устини ёпишда ишлатилади. Download 224.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling