1. Пластмассалар тўғрисида умумий тушунча


Download 224.93 Kb.
bet3/4
Sana30.04.2023
Hajmi224.93 Kb.
#1410344
1   2   3   4
Bog'liq
2-mavzu

СДФ пластмассаси. Бу пластмаса полиформалдегид ва диоксолан билан қўшма полимеризацияси натижасида олиниб ёнмасилиги ҳамда 200 градус ҳароратга бардош бера олганлиги учун занжирсимон молния ёпқичлари ва элекрт устаралар қобиғи ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
3. Полиаконденсация аосида олинадиган пластмассалар.
Полиаконденсация деб, тўйинган турли углеводородларни бирикиши натижасида юқори малекулали органик моддалар олиниш жараёнига айтилади.
Полиаконденсацион пластмассалар 8 гуруҳга бўлинади: фенопластлар, аминопластлар, полиамидлар, эфиропластлар, полиуританлар, миканитлар, дифлонлар ва поливинилбутираллар.
Фенопластлар – фенол ва формалдегитни қўшма полимеризацияси натижасида олинади. Фенопластлардан техник мураккаб товарларнинг баъзи қисмлари ишлаб чиқилади.
Аминопластлар – булар меламин ва формалдегитни қўшма полимеризацияси натижасида олинади. Ундан умумий овқатланиш корхоналари учун идишлар ишлаб чиқарилади.
Полиамидлар - аминокапрон кислоталарини поликонденсация қилиш йўли билан олиниб, бошқа пластмассалардан пишиқлиги ва чиришга чидамлилиги билан фарқ қилади. Ёнади, аммо алангадан ташқари чиқарилса ўчади. Иссиқлигида ип бўлиб чўзилади. Товар ишлаб чиқаришда уч хил шаклда ишлатилади.
1. Капралон ипи. Кийим чўткаларининг қилини тайёрлаш учун фойдаланилади.
2. Карбамид плёнкаси.Қайнатиб пиширилган қази ва дудланган пишлоқлар упаковкаси учун ишлатилади.
3. Капрон толаси. Хотин-қизлар пайпоғи, автомашина понришкаси ва балиқ овлаш тўрлари ишлаб чиқришда қўлланилади
4. Таркиби ўзгартирилган табиий полимерлардан олинган пластмассалар
Бундай пластмассалар табиий юқори молекулали органик моддалардан таркибини баъзи моддалар таъсирида ўзгартириб олинади. Буларга протеинопластлар ва эфироцеллюлоза пластмассалари киради.
Протеинопластлар - булар оқсил моддаларидан олиниб, товар ишлаб чиқаришда, асосан, галалит номли тури ишлатилади. Галалитдан садаф, қаҳрабо ва фил суягига ўхшаш тугмалар ишлаб чиқарилади. Бу пластмассанинг камчилиги унинг иссиқликка чидамсизлигидир.

Download 224.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling