8- маъруза Мавзу: Насосларнинг таснифи. Насосларнинг асосий параметрлари


Download 174.76 Kb.
bet2/3
Sana29.09.2023
Hajmi174.76 Kb.
#1689957
1   2   3
Bog'liq
8- маъруза Мавзу Насосларнинг таснифи. Насосларнинг асосий пара

Сўриш баландлиги. Насос қурилмаси насос 1, пастки 2 ва босим ҳосил қилувчи 3 идишлардан, манометр М, вакуумметр В, сўриш 4 ва ҳайдаш 5 қувурларидан ташкил топган.

Насоснинг напорини аниқлаш учун 1-1 ва 0-0 кесимлари учун Бернулли тенгламасини сўриш режими учун ёзамиз. Таққослаш текислиги деб пастки идишдаги суюқлик сатҳини оламиз:
(8.1)

бу ерда р1 пастки идишдаги босим; w1 – 1-1 кесимдаги пастки ҳажмдаги суюқлик тезлиги; Hсўр – сўриш баландлиги; wсўр – сўриш қувуридаги суюқлик тезлиги; pсўр – насоснинг сўриш босими; hсўр.йўқ - сўриш қувуридаги йўқотилишлар.


Ҳайдаш режими учун 0-0 ва 2-2 кесимлари учун тузилган Бернулли тенгламаси (таққослаш текислиги деб насос ўқидан утган 0-0 текислиги олинади) қуйидагича ёзилади:


(8.2 )

бу ерда, pуз – узатиш (ҳайдаш) босими; wуз – ҳайдаш қувуридаги тезлик; Hузузатиш баландлиги; w2 – 2-2 – кесимдаги юқори идишдаги суюқлик тезлиги; p2 – ҳайдаш идишидаги босим; hуз.йўқ - ҳайдаш қувуридаги йўқотилиш.


Сўриш ва ҳайдаш қувурларидаги тезликка нисбатан пастки ва юқоридаги идишлардаги суюқлик тезлигининг ўзгариши жуда кичик бўлгани учун, улар нолга тенг (w1=0; w2=0).


(8.1) ва (8.2) тенгламаларни ҳисобга олиб насоснинг напорини қуйидагича ёзиш мумкин:
(8.2а )
Сўриш билан ҳайдаш қувури ўзаро тенг бўлганда, ушбу тенгликни соддалаштириш мумкин бўлади, яъни wсўр = wуз. Суюқликни геометрик узатиш баландлиги эса, Hг = Hсўр + Hуз , бундан қуйидаги тенглама келиб чиқади:


(8.3)

бу ерда hйўқ=hсўр+hуз.йўқ - босимнинг умумий йўқотилиши.


Агарда юқоридаги ва пастки идишдаги босимлар тенг бўлса, яъни Р21, у ҳолда:




(8.4)

(8.3) тенгламага биноан, насоснинг босими, суюқликни геометрик баландлик Hг кўтаришга, идишлардаги босимлар фарқини, сўриш ва ҳайдаш идишлардаги гидравлик қаршиликларни енгишга сарф бўлади.


Горизонтал жойлашган қувур орқали сув узатилганда (Hг=0), насос босими фақат қаршиликларни енгиш учун сарфланади:


(8.5 )

Ишлаётган насоснинг босимини (напорини) вакуумметр Hв ва манометр Hм ларнинг кўрсаткичлари асосида аниқлаш мумкин:





бу ерда h – манометр ва вакуумметрлар орасида масофа.


(8.1) тенгламадан сўриш баландлигини кўриб чиқсак:




(8.6)



Download 174.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling