22- маъруза. Бошқа турдаги сарф ўлчагичлар


Download 206.52 Kb.
bet1/3
Sana19.04.2023
Hajmi206.52 Kb.
#1364595
  1   2   3
Bog'liq
22- Маъруза.


22- Маъруза.
Бошқа турдаги сарф ўлчагичлар
Режа:
  • Ўзгарувчан сатҳли сарф ўлчагичлар
  • Индукцион сарф ўлчагичлар
  • Ультратовуш сарф ўлчагичлар.
  • Калориметрик (иссиқлик) сарф ўлчашлар.
  • Ионизацион сарф ўлчагичлар

  • Таянч сўзлар: тирқишли сарф ўлчагичлар, электомагнит сарф ўлчагичлар, калориметрик сарф ўлчагичлар, ионизацион сарф ўлчагичлар.

Ўзгарувчан сатҳли сарф ўлчагичларнинг ишлаш принципи суюқликнинг идиш тубидаги ёки унинг ён деворларидаги тешикдан эркин оқиб чиқадиган сатҳни ўлчашга асосланган. Бу асбоблар химия саноатида жуда агрессив суюқликлар сарфини ўлчашда, шунингдек, газ билан аралаш пульсланувчи оқим ва суюқликлар сарфини ўлчашда ишлатилади. Ўзгарувчан сатҳли сарф ўлчагичлар барча холларда суюқлик сатҳини атмосфера босимида ўлчайди, шунинг учун бу асбобларнинг ишлатилиши чекланган. Ўзгарувчан сатҳли сарф ўлчагичлар таркибига қабул қилувчи сиғим (идиш) ва суюқлик сатҳини ўлчайдиган асбоб киради. Сатҳ ўлчагичлар сифатида исталган асбоб ишлатилиши мумкин. Қабул қилувчи сиғим сифатида эса думалоқ ёки тирқиш тешикли цилиндрик ёҳуд тўртбурчак идиш хизмат қилади. Бундай идишлардаги суюқлик сарфи унинг сатҳ баландлиги бўйича аниқланади. Диафрагма идиш тагида ёки унинг ён деворларида жойлашиши мумкин, лекин суюқлик сатҳи у оқиб чиқадиган тешикдан юқорида бўлиши лозим.
22.1-расм. Суюқлик оқиб чиқадиган тирқиш сарф ўлчагич: 1-пьезометрик трубка; 2-икки штуцерли тўртбурчак корпус; U-симон манометр; 4-стаканга (ҳавони назорати учун); 5-манометр; 6-редуктор; 7-фильтр (ҳавони тозалаш учун)
Тирқишли сарф ўлчагичларда босим манбалари дифманометр орқали ўлчанади. Сарф ўлчагич билан дифманометр ўртасидаги пневматик найнинг узунлиги 35м дан, дифманометр ва иккиламчи асбобларни уловчи найнинг узунлиги эса 300м дан ошмаслиги керак. Ўлчаш диапозони 10...50м3/соат бўлган қурилманинг асосий хатоси 3,5%. 
Индукцион сарф ўлчагичлар. 
Индукцион (электромагнит) сарф ўлчагичларнинг ишлаш принципи ташқи магнит майдон тасирида электр токини ўзгарувчи суюқлик оқимида хосил бўлган ЭЮК ни ўлчашга асосланган. 22.2- расмда индукцион (электромагнит) сарф ўлчагич схемаси кўрсатилган.Магнитнинг N ва S қутублари орасидан магнит майдони чизиқлари йўналишига перпендикуляр равишда суюқлик трубопроводи 1 ўтади. Трубопроводнинг магнит майдонида ўтадиган қисми номагнит материалдан тайёрланади ёки изолятор 2 ўрнатилади.

Download 206.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling