22- маъруза. Бошқа турдаги сарф ўлчагичлар
Ультратовуш сарф ўлчагичлар
Download 206.52 Kb.
|
22- Маъруза.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 22.3-расм.
Ультратовуш сарф ўлчагичлар.
Ифлосланган, тез кристалланадиган ва агрессив суюқликлар, шунингдек, тез ўзгарувчан ва пульсланувчи оқимлар, айниқса, электр ўтказмайдиган суюқликлар сарфини ўлчашда индукцион сарф ўлчагичларни ишлатиб бўлмаган ҳолларда ултратовушли қурилмалардан фойдаланилади. Сарф ўлчашларнинг ультратовуш усули трубага нисбатан ультратовуш тезлигининг оқим тезлигига боғлиқлигига асосланган. Товуш тўлқинининг ҳаракатдаги муҳитда тарқалишига товушнинг манбадан қабул қилувчи қурилмага етиб бориш тезлиги фақат товушнинг тезлигига эмас балки ҳаракат қилувчи муҳитнинг тезлиги билан хам боғлиқ бўлади. Ультратовушли сарф ўлчагичларнинг ишлаш принципи қуйидагиларга асосланади; 1) ультратовушни оқим бўйлаб ва унга қарши йўналишдаги вақт тафовутини ўлчаш; 2) ультратовуш тебранишларининг оқим бўйлаб ва унга қарши йўналишдаги тебранищлари фазалари силжишини ўлчаш; 3) автотебранишлар схемаси вужудга келтирган ва шу билан бирга оқим бўйлаб ҳамда унга қарши йўналишда ҳосил қилинган ультратовуш тебранишлари частотасининг айирмасини ўлчаш.Ультратовушли сарф ўлчагич тузилиш схемаси (22.3) расмда кўрсатилган.Бу асбоб икки каналли фазавий схема бўйича ишлайди. 22.3-расм. Ультратовушли сарф ўлчагичнинг тузилиш схемаси Ионизацион сарф ўлчагичлар. Газлар сарфини ўлчаш учун ионизацион ўлчаш усулидан фойдаланиш мумкин. Бу усул тробопроводдан ўтаётган газларнинг радиоктив нурланиш манбалари ёрдамида даврий ионизацияга асосланган. Газнинг ионлашган қисми маълум вақт ўтгач нурланиш қабул қилишига боради ва бу ерда ток импульси хосил бўлади. Шундан сўнг импульс кучланади ва бир қатор ўзгартиришлардан сўнг сарф бирлигига келтирилади. Шу билан бирга харакатдаги оқимга вақти- вақти билан изатопли радиоктив ионлар киритилади. Бу ионлардан чиқадиган импульслар қабул қилувчи қурилма орқали тутилади ва қатор ўзгартувчи элементлар ёрдамида ўлчаш асбобига узатилади. Ионизацион асбоблар ишда ғоят қулай ва ишончли, аммо уларни ишлатиш, қўзғатиш ва ремонт қилиш учун махсус хизматхона, хизмат кўрсатувчи ходимлар талаб қилинади, радиоктив нурланишдан тегишли химоя керак бўлади. Шунинг учун амалда сарфни ўлчаш нейтрал нурланиш, масалан, ультратовуш нурланиш маъқулроқ. Download 206.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling