22- маъруза. Бошқа турдаги сарф ўлчагичлар


Download 206.52 Kb.
bet2/3
Sana19.04.2023
Hajmi206.52 Kb.
#1364595
1   2   3
Bog'liq
22- Маъруза.

22.2-расм. Электромагнит схемаси
Трубопровод деворларида бир бирига диаметрал қарама-қарши йўналган ўлчаш электродлари 3 ўрнатилган. Магнит майдони тасирида суюқликдаги ионлар харакатга келади ва ўз зарядларини ўлчаш электродларига бериб уларда; Е-ЭЮК ҳосил қилади, у оқим тезлигига пропорционал ва 4 симлар орқали (ИП) улаш асбоби ёрдамида ўлчанади. ЭЮК нинг қиймати, магнит майдони ўзгармас бўлганда, электромагнит индукциясининг асосий тенгламаси орқали аниқланади:
Е=ВDVўрт (22.2) 
бу ерда, В магнит қутублари оралиғида хосил бўлган электр магнит индукция, ТА; D-трубопроводнинг ички диаметри, м; Vўрт-оқимнинг ўртача тезлиги.
Тезликни Q хажмий сарф орқали ифодаласак,
Е=4В/ПD*Q (22.3) 
Бу формуладан ўзгармас магнит майдонида ЭЮК ниг қиймати сарфга тўғри :
пропорционал эканлиги келиб чиқади. Хозир индукцион сарф ўлчагичлар электр ўтказиш қобилияти 10-3...10-5 см/м дан кам бўлмаган суюқликларда ишлатилади. Ўзгармас магнит майдонга эга бўлган индукцион сарф ўлчагичларининг асосий камчилиги—магнит электродларида қутибланиш ва гальваник ЭЮК нинг пайдо бўлишидир. Бу камчиликлар харакатдаги суюқликда магнит майдон тамонидан индукцияланган ЭЮК ни тўғри ўлчашга йўл қўймайди ёки қийинлаштиради. Шунинг учун ўзгармас магнит (тамонидан индукцияланган ЭЮК ни) майдонига эга бўлган сарф ўлчашлар суюқ металлар, суюқликнинг пульсланувчи оқими сарфини ўлчашда ва қутбланиш ўз тасирини кўрсатишга улгурмайдиган қисқа вақтли ўлчашларда ишлатилади. Ҳозир индукцион сарф ўлчашларнинг кўпчилигида ўзгарувчан магнит майдонидан фойдаланилади. Агар магнит майдон  вақтда f частота билан ўзгарса, ЭЮК қуйидаги тенглама орқали аниқланади
Е=4QBmaxsin(2Пf)/D (22.4)
бу ерда: Вmax=В/sin(2Пf) -индукциянинг амплитуда қиймати.
Электрмагнит сарф ўлчагичларнинг камчиликларига ўлчанаётган муҳит электр ўтказувчанлиги қийматининг минималлигига қўйилган талабни киритиш лозим бу уларни қўлланиш доирасини чеклайди. Ўлчаш схемасининг мураккаблиги кўпгина тўсиқларнинг тасири эксплуатация қилишни қийинлаштиради. Суюқликларнинг 3......1000 мм диаметрли трубалардаги 1.....2500 м3/соат сарфини ўлчай олади.

Download 206.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling