5-Маъруза Трансформаторнинг юксиз ишлаш ва қисқа туташув режимларида рўй берадиган электр магнит жараёнлар
Download 101.21 Kb.
|
1 2
Bog'liq5-Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1) Фарадей таърифи.
- 2) Максвелл таърифи.
- И ш л а ш п р и н ц и п и.
5-Маъруза Трансформаторнинг юксиз ишлаш ва қисқа туташув режимларида рўй берадиган электр магнит жараёнлар Электромагнит индукция ҳодисаси трансформатор назариясининг асосини ташкил қилади. Электромагнит индукция ҳодисаси икки шаклда намоён бўлади: 1) Фарадей таърифи. «Вақт бўйича ўзгармас бўлган магнит майдон куч чизиқларини бирор тезлик билан кесиб ўтаётган ўтказгичда ҳосил бўлган ЭЮК нинг қиймати магнит индукция В га, ўтказгич узунлиги l га ва унинг ҳаракат тезлиги v га тўғри мутаносиб бўлади, яъни Е Вlv». 2) Максвелл таърифи. «Магнит оқими билан илашган берк ўтказгичдаги ЭЮК нинг қиймати магнит оқими ўзгариш тезлигининг катталигига тенг, яъни е – dФdt». Бундаги ЭЮК нинг йўналиши рус олими Л е н ц кашф қилган принцип (қоида) бўйича аниқланади, яъни берк ўтказгич билан илашадиган магнит оқим (dФdt) > 0 бўлганда берк ўтказгичда вужудга келадиган ЭЮК нинг ишораси «минус» бўлиб, (dФdt) <0 бўлганда эса унинг ишораси «плюс» бўлади. 3 .1-расмда оддий бир фазали икки чулғамли кучланишни пасайтирувчи трансформатор магнит ўтказгич ва унинг ўзакларига жойлаштирилган ўрамлар сони w1 бўлган ЮК (бирламчи) ва ўрамлар сони w2 бўлган ПК чулғамларни тасвирлаш ўнғай бўлиши учун улар ҳар хил ўзакда жойлаштирилган ҳолда кўрсатилган. Реал трансформаторларда магнит боғланишни яхши таъминлаш учун ПК ва ЮК чулғамлар битта ўзакда жойлаштирилади. И ш л а ш п р и н ц и п и. Трансформатор фақат ўзгарувчан ток занжирида ишлай олади, ўзгармас токда эса dФdt 0 бўлганлигидан чулғамларда ЭЮК вужудга келмайди. Иккиламчи чулғами юкламага уланмаган трансформаторнинг бирламчи чулғами ўзгарувчан ток манбаига уланса, бирламчи чулғамдан салт ишлаш токи I1 I0 ўтади. Унинг реактив ташкил этувчиси I0.r I0 шу чулғамда магнит юритувчи куч (МЮК) I0.rw1 ни вужудга келтириб, у эса ўз навбатида, асосий (Ф) ва тарқоқ (Фσ1) қисмлардан иборат деб қа-раладиган ўзгарувчан магнит оқимни ҳосил қилади (Фσ1 тўла магнит оқимнинг тахминан 0,1 0,25 фоизини ташкил қилади). 0> Download 101.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling