5-Маъруза Трансформаторнинг юксиз ишлаш ва қисқа туташув режимларида рўй берадиган электр магнит жараёнлар
Download 101.21 Kb.
|
1 2
Bog'liq5-Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- М у ҳ и м х у л о с а
Салт ишлаётган трансформаторнинг ЭЮК лари. Асосий магнит оқим Ф нинг куч чизиқлари бирламчи ва иккиламчи чулғам ўрамлари билан илашиб электромагнит индукция қонунига асосан бирламчи чулғамда ўзиндукция ЭЮК e1 ва иккиламчи чулғамда ўзаро индук-ция ЭЮК е2 ларни ҳосил қилади. Уларнинг оний қийматлари Максвелл томонидан электромагнит индукция ҳодисасини янгича таърифлаб киритган формуласи бўйича аниқланади:
е1 – w1 (dФ dt) = – dψ1 / dt; е2 – w2 (dФdt) = – dψ2 / dt, (3.1) бунда ψ1 = w1Ф; ψ2 = w2Ф – тегишлича бирламчи ва иккиламчи чулғам магнит оқим илашишлари, [Vb]. Магнит оқимнинг синусоидал бўлгандаги Ф Фmaxsint қийматини (3.1) га қўйиб дифференциялагандан кейин, сost –sin(t – 2) эканлиги ҳисобга олинса, қуйидаги натижа келиб чиқади: e1 = w1Фmax sin(t – /2) = E1max sin(t – /2); e2 = w2Фmax sin(t – /2) = E2max sin(t – /2), бу ерда Е1max w1Фmax ва Е2mах w2Фmах – тегишлича бирламчи ва иккиламчи чулғам ЭЮК ларининг максимал қийматлари, [V]. (3.2) дан қуйидаги хулоса келиб чиқади. Трансформатор чулғамларидаги ҳосил бўлган е1 ва е2 ЭЮК ларнинг вақт бўйича ўзгариш фазаси магнит оқим Фmax дан 2 бурчакка кечикар экан, яъни 90 га орқада қолади. Электротехниканинг назарий асосларидан маълум бўлишича, (3.2) даги синусоидал шаклда ўзгараётган ЭЮК ўзининг максимал қийматига sin(t––2)= 1 да эришади. ЭЮК ларнинг максимал (Е1max ва Е2max) қийматларини га бўлиб, (3.2) га 2f қўйилса, ЭЮК ларнинг таъсир этувчи (эффектив) қийматларини аниқлаш формулаларига эга бўламиз: (3.3) Тарқоқ магнит оқим куч чизиқлари асосан магнит қаршилиги катта бўлган ҳаво, мой, чулғамнинг мис ёки алюминий симлари ва изоляциялар орқали туташганлигидан у мазкур чулғам МЮК га мутаносиб равишда ўзгаради. Тарқоқ магнит оқими Ф1 куч чизиқлари фақат бирламчи чулғам ўрамлари билан боғланган ҳолдаги оқим илашиш (1 Ф1w1) туфайли уларда ЭЮК е1 ҳосил бўлади. Унинг оний қиймати қуйидагига тенг: e1 – w1 (dФ1 dt) – d1dt. (3.4) У реактив характерга эга бўлиб, ток i0 га нисбатан 90 га орқада қолади. Тарқоқ ЭЮК (e1) нинг қиймати чулғамдаги токка мутаносиб равишда ўзгаради. Шу туфайли мазкур ЭЮК ни унга эквивалент (тенг кучли) бўлган кучланиш тушиши (камайиши) орқали ифодалаш мумкин. Унинг оний е1 ва таъсир этувчи Е1 қийматлари қуйидагича аниқланади: e1 – ji0х1; Е1 – jI0 х1 , (3.5) бунда х1 – тарқоқ магнит оқим туфайли ЮК чулғамда ҳосил бўладиган индуктив қаршилик. Салт ишлаш режими учун (индекс «0») кучланиш ва ЭЮК лар мувозанат тенгламаси қуйидагича ёзилади: U1.0 – Е1 I0 х1 I0 r1 . (3.6) Куч трансформаторининг салт ишлашида бирламчи чулғамдаги кучланиш тушиши U jI0х1 I0r1 кучланиш U1N нинг 0,5 фоизидан ошмаганлигидан уларни эътиборга олмаган ҳолда, (3.6) ни қуйидагича ёзиш мумкин: U1.0 – Е1 w1 dФ dt. (3.7) Бундан: чулғамга берилган кучланиш U1 шу чулғамда ҳосил бўлган ЭЮК E1 га миқдор жиҳатдан тенг, фаза жиҳатдан эса 180 га силжиган эканлиги келиб чиқади. Кучланиш ва ЭЮК лар таъсир этувчи қийматларини миқдор жиҳатдан таҳлил қилинган ҳолларда U1 E1 деб ҳисоблаш мумкин бўлади. Трансформатор салт ишлаганда (I2 0) иккиламчи чулғам кучланиши U2.0 Е2 бўлади. Демак, U1.0 Е1 ; U2.0 Е2 . (3.8) Бундан, (3.3) ни ҳам ҳисобга олган ҳолда қуйидаги нисбатлар тенглигини ёзиш мумкин: U1.0 U2.0 Е1 Е2 w1 w2 . (3.9) Бу нисбатни трансформациялаш коэффициенти (к) дейилади. (3.9) дан амалий аҳамиятга эга бўлган қуйидаги хулоса келиб чиқади: агар U1 кучланиш берилган бўлса чулғамларнинг w1 ва w2 ўрамлар сонини танлаш йўли билан кучланиш U2 нинг зарурий қийматини олиш мумкин экан. Трансформациялаш коэффициенти ГОСТ бўйича қуйидагича аниқланади: k ЕYK ЕPK wYK wРК UYK UPK , (3.10) бундаги UYK ва UPK кучланишлар салт ишлаш режимининг номинал қийматларидир. Реал трансформаторнинг салт ишлаш режимини характерлайдиган тенгламаларни вақт бўйича синусоидал шаклда ўзгараётган кучланиш, ЭЮК ва токлар учун комплекс шаклида қуйидагича ёзилади: М у ҳ и м х у л о с а. Салт ишлашда трансформатор орқали электр энергия узатилмайди. Бундай режимда унинг иккиламчи чулғами частотаси бир хил, кучланишининг қиймати эса бошқа (Е2 U2.0) бўлган ўзгарувчан ток манбаи вазифасини бажариши мумкин. Download 101.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling