w1 тезлик қиймати wсўр га нисбатан анча кичик бўлгани учун, w1=0 деб қабул қилсак бўлади.
(8.6) тенгламадан шу нарса кўриниб турибдики, рсўр камайиши билан сўриш баландлиги ортади. Суюқлик насос ичида қайнаб кетмаслиги учун, рсўр қиймати суюқлик узатилаётган температурадаги сув буғи тўйиниш босими Pв дан катта бўлиши керак , яъни рсўр > рt.
Шундай қилиб, сўриш баландлигининг чегаравий қийматини қуйидагича аниқлаймиз:
бу ерда рат – атмосфера босими; рат=р1 .
Акс ҳолда, суюқлик насос ичида қайнаб кетади, ва интенсив буғ ҳосил бўлишга олиб келади. Буғ пуфакчалари суюқлик билан юқори босимли зонага кириб қолса, томчига айланиб, бўшлиқлар ҳосил қилади, гидравлик зарба шоқин бўлишига олиб келади, яъни кавитация ҳодисаси содир бўлади.
Кавитация бўлиши насос унумдорлигини пасайтиради, гидравлик зарба билан ишлаган насос, тез бузилади, коррозияга учрайди ва унинг тез бузилишига олиб келади.
Фойдаланилган адабиётлар:
Yusupbekov N.R., Nurmuhammedov H.S., Zakirov S.G. Kimyoviy texnologiya asosiy jarayon va qurilmalari. Darslik. –Toshkent: Fan va texnologiya, 2015. -848 b.
Юсупбеков Н.Р., Нурмухамедов Х.С., Зокиров С.Т. Кимёвий технология асосий жараён ва қурилмалари. Дарслик. -Т.: Шарқ. 2003. -643 б.
Salimov Z., Rahmonov T. Kimyoviy ishlab chiqarish jarayonlari va qurilmalari. Darslik. -T.: Universitet, 2003. -464 b.
Martin B. Hocking. Chemical Technology and Pollution Control. –London: Elsevier-Academic Press, 2010. 3rd Edition. -830p.
Charles E. Tomas. Process Technology Equipment and Systems. –New York (USA): Dilmar, 2011. -475p.
Do'stlaringiz bilan baham: |