8- маъруза Операцион кучайтиргичлар Режа
Download 0.74 Mb.
|
М 8 Операцион кучайтиргич
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОК нинг ишлаш принципи
- Идеал ОК параметрлари
ОКОперацион кучайтиргич (ОК) деб, аналог сигналлар устидан турли амалларни бажаришга мўлжалланган, дифференциал кучайтириш принципига асосланган, кучланиш бўйича катта кучайтириш коэффициентига эга бўлган интеграл ўзгармас ток кучайтиргичига айтилади. Бундай амалларга қўшиш, айириш, кўпайтириш, бўлиш, интеграллаш, дифференциаллаш, масштаблаш каби математик амаллар киради. Ҳозирги кунда ОКлар аналог ва рақамли қурилмаларда кучайтириш, чеклаш, кўпайтириш, частотани фильтрлаш, генерациялаш, сигналларни барқарорлашда қўлланилиб келмоқда. Бунинг учун ОКларга мусбат ва манфий тескари алоқа (ТА) занжирлари киритилади. ТА занжирлари ёрдамида ОКлар юқорида қайд этилган амалларни (операцияларни) бажарадилар. Операцион кучайтиргич (ОК) V+ — инверсламайдиган кириш; V− — инверслайдиган кириш; Vout — чиқиш; VS+ — плюс манба; VS− — минус манба. ОК нинг ишлаш принципиБиринчи «+» кириши инверсламайдиган, иккинчичи «–» кириши эса инверслайдиган кириш ҳисобланадиэ ОК киришидаги кучланишларнинг қийматлари баҳоланади (таққосланади) ва бунга асосан ОК чиқишга кучайтирилган сигнал беради. ОК киришилари қуйидаги принцип асосида ишлайди, агар инверсламайдиган киришидаги кучланиш қиймати инверслайдиган кириш кучланишидан юқори бўлса, чиқишида юқори мусбат кучланишга эга бўлган кучланиш оламиз ва аксинча чиқишида юқори манфий қийматга эга бўлган кучланиш ҳосил бўлади. Идеал ОК параметрлариКучланиш бўйича кучайтиириш коэффициенти чексизликка интилаяпти (КU→∞); Кириш қаршилиги чексизликка интилаяпти (Rкир→∞); Чиқиш қаршилиги нолга интилаяпти (Rчиқ→0); Агар кириш кучланиши нолга тенг бўлса, унда чиқиш кучланиши ҳам нолга тенг (Uкр=0 → Uчқ=0); Чексиз кучайтирилаётган частоталар йўлаги (fв = ∞). Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling