8- сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар


Download 280.12 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/17
Sana03.12.2023
Hajmi280.12 Kb.
#1797349
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Uzb GVT BB2022 A IAS08



8-
cон БҲХС 
© IFRS Foundation 

8-
сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 
Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар ва хатолар 
Мақсад 

Мазкур стандартнинг мақсади ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришларни 
ва хатоларни тузатишни ҳисобга олиш тартиби ва ёритиб бериш билан биргаликда, ҳисоб сиёсатини 
танлаш ва ўзгартириш мезонларини белгилашдан иборатдир. Мазкур стандарт ташкилот молиявий 
ҳисоботининг ўринлилигини ва ишончлилигини ҳамда олдинги ҳисобот даврларининг ва бошқа 
ташкилотларнинг молиявий ҳисоботи билан қиёсланувчанлигини оширишга қаратилган. 

Ҳисоб сиёсати тўғрисидаги маълумотларни ёритиб бериш бўйича талаблар 1-сон БҲХС “Молиявий 
ҳисоботни тақдим этиш”да белгиланган, бундан ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар тўғрисидаги 
маълумотларни ёритиб бериш бўйича талаблар мустасно. 
Қўллаш доираси 

Мазкур стандарт ҳисоб сиёсатини танлаш ва қўллашда, шунингдек ҳисоб сиёсатидаги 
ўзгаришларни, ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришларни ва ўтган давр хатоларини тузатишни 
ҳисобга олишда қўлланиши лозим. 

Ўтган давр хатоларини тузатишларни ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларни қўллаш учун амалга 
оширилган ретроспектив тузатишлар бўйича солиқ таъсирлари 12-сон БҲХС “Фойда солиқлари”га 
мувофиқ ҳисобга олинади ва ёритиб берилади. 
Таърифлар 

Мазкур стандартда қуйидаги белгиланган маънодаги атамалардан фойдаланилади:  
Ҳисоб сиёсати – 
бу ташкилот томонидан молиявий ҳисоботни тайёрлашда ва тақдим этишда 
қўлланадиган муайян тамойиллар, асослар, умумқабул қилинган шартлар, қоидалар ва 
амалий ёндашувлардир. 
Ҳисоб баҳосидаги ўзгариш - 

Download 280.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling