8-боб охири 85-бетга қўшимча Ёшларни маърифатли қилсам деган аёл


Download 13.67 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi13.67 Kb.
#1562543
Bog'liq
8-боб охири 85-бетга қўшимча


8-боб охири 85-бетга қўшимча
Ёшларни маърифатли қилсам деган аёл.

1970-йил 17-июнда Тошкент шаҳрида бир қизалоқ туғилди. Ота-онаси келишиб унга Сурайё деб ном қўйдилар. Қизалоқ ҳам сурайёдек эди. Сурайё ёшлигидан сурайёдек улғайди, камол топди. Ўрта мактабни тамомлагач ўзини инсон психологияси ўрганишни мақсад қилиб Термиз Давлат Унверситетининг инсон психологиясига ҳужжат топшириб 1994 йил олий маълумотли педагог-психолог мутахассиси бўлди. Меҳнат фаолиятини 1987 йилдаёқ Сурхондарё 12-сонли меҳрибонлик уйи ёшлар етакчиси вазифасида иш бошлаб, 1988 йилдан Сурхондарё 12-сонли меҳрибонлик уйи тарбиячиси лавозимига кўтарилди. Ўзининг қобилияти ва меҳнатсеварлиги туфайли бу даргоҳда 2002-2010 йиллар 12-сонли меҳрибонлик уйи маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига кўтарилди. 2010 йили Бойсун 12-сонли меҳрибонлик уйи Термизга кўчирилди. У Термиз шаҳри 12-сонли меҳрибонлик уйи диреткори вазифасида ишлади. Бу ердан Сурайё Ғозиева вилоят раҳбарлари ишончини қозонди ва уни давлат мукофотига тавсия қилди. 2006 йил Президент фармони билан соғлом авлод учун ордени билан мукофотланди. 2013-2015 йиллар болалар тарбияси яъни уй бекаси бўлди. Инсонларга маънавият ва маърифат тарқатиш орзуси бўлди. Уни яна шунга шунга ундади. 2015-16-йилларда Бойсун туман ҳокимлиги маънавият тарғибот маркази раҳбари бўлиб севган касбини давом эттирди. 2016-2018 йилларда Бойсун туман ХТБ методик таъминлаш ва ташхис этиш бўлими ташхис маркази раҳбари. 2018-2020 йиллар Бойсун туман хотин-қизлар қўмитаси бошлиғи, 2020-2021 йилларда Бойсун туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимида ижтимоий-сиёсий фаолиятини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бош мутахассиси. 2021 йилдан ҳозиргача республика маънавият ва маърифат марказининг Сурхондарё вилоят Бойсун туман бўлинмаси раҳбари. Сурайёхон Йўлдошевна қаерда ва ким бўлиб ишламасин ёшларни соф нутқи, хотин-қизлар маънавияти ва маърифатли этишга фаолиятини бағишлади. Аёллар гендер тенглигини таъминлашдек мураккаб ишга жонбозлик кўрсатмоқда.


Газиева Сурайё Йўлдошевна намунали оила бекасиҳамдир. 2 нафар ўғил, 1 нафар қизнинг онаси. Турмуш ўртоғи Содиқов Шухрат Кенжаевич билан Бойсун шаҳрида яшамоқда.
Мақсади Бойсун ёшлари ва хотин-қизларини маънавияти ва маърифатли этиш. Оғир мураккаб, чегарасиз ишларни ҳормай, толмай ишлаб келмоқда. Сурайёхон маҳалламиз намунали бўлишига Кенжа Содиқовлар сулоласи обърўйи иззатини сақлашга ишониб қоламиз. Қайси миллат маънавиятли, маърифатли бўлса шу давлат тез ривожланади. Бекорга биз Янги Ўзбекистон бўлмаётибмиз. Сурайёхолар кўпроқ бўлиб учинчи ренесанс бошлансин. Бизнинг мақсадимиз шунга тезроқ эришайлик. Маърифатли, маънавиятли одамларнинг юрти келажаги буюк бўлади. Келажаги буюк ватан одамлари маърифатли, маънавиятли бўлади. Бойсун одамларининг маърифатли, маънавиятли бўлишида Сурайёхонлар иши қувончли бўлсин илоҳим.

Download 13.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling