С у Х б а т б а ё н и №2022 йил декабр Бойсун шаҳри


Download 25.2 Kb.
Sana07.01.2023
Hajmi25.2 Kb.
#1082666
Bog'liq
06 Suhbat bayoni




АТБ “АГРОБАНК” БОЙСУН ФИЛИАЛИ КРЕДИТ КОМИССИЯСИНИНГ
«БОЙСУН ПОКИЗА ПАРРАНДА» МАЪСУЛИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ЖАМИЯТИ БИЛАН КРЕДИТ БЕРИШ ҲАҚИДА


С У Х Б А Т Б А Ё Н И №_____


2022 йил ___ декабр Бойсун шаҳри


Раислик қилди: “Агробанк” АТБ Бойсун филиали бошқарувчиси А.Х.Курбошев
Йигилишга қатнашдилар:
Кредит комиссияси аъзолари – Г.Рузикулов
А.Юсупов
Б.Болтаев
Д.Алимов
«БОЙСУН ПОКИЗА ПАРРАНДА» МЧЖ
Раҳбари Ж.Ш.Норсаев


КУН ТАРТИБИДА



  1. Қарз олувчи томонидан тақдим қилинган ҳужжатларнинг амалдаги тартибларга асосланганлиги.

  2. Кредит олиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги.

  3. Кредитлаш тамойилларига қарз олувчининг оғишмай амал қилиши.

Ушбу масала юзасидан «Агробанк» АТБ Бойсун филиали кредит комиссияси раиси А.Х.Курбошев сўзга чиқиб комиссия аъзоларига, «БОЙСУН ПОКИЗА ПАРРАНДА» маъсулияти чекланган жамияти давлат дастури асосида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларинин қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари хисобидан паррандачиликни ривожлантириш мақсадида тухум ва гўшт йуналишидаги хамда наслли парранда сақлаш учун махсус озука сотиб олиш хамда парранда биносини жорий таъмирлаш учун 6 (олти) ой имтиёзли давр билан 3 (уч) йил муддатга, йиллик 14 фоиз устама билан 3245100,0 минг (уч миллиард икки юз кирк беш миллион бир юз минг) сўм миқдорида кредит ажратишни сўраб электрон тарзда ёзган аризасини йиғилиш қатнашчиларига ўкиб эшиттирди ва кредит олиш учун тақдим этган хужжатлари билан бирма-бир таништирди.
«БОЙСУН ПОКИЗА ПАРРАНДА» маъсулияти чекланган жамияти давлат дастури асосида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларинин қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари хисобидан паррандачиликни ривожлантириш максадида тухум ва гушт йуналишидаги хамда наслли парранда сақлаш учун махсус озука сотиб олиш хамда парранда биносини жорий таъмирлаш учун 6 (олти) ой имтиёзли давр билан 3 (уч) йил муддатга, йиллик 14 фоиз устама билан 3245100,0 минг (уч миллиард икки юз кирк беш миллион бир юз минг) сўм миқдорида кредит олиш учун тайёрлаган кредит хужжатлари тайёрланганлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, “Агробанк” АТБ Бойсун филиали оилавий тадбиркорликни кредитлаш бўлими бош менеджери Б.Болтаев сўралаётган кредитининг қайтмаслик хатарини олдини олиш мақсадида «БОЙСУН ПОКИЗА ПАРРАНДА» маъсулияти чекланган жамияти томонидан кредит таьминоти учун тўлиқ гаров ҳужжатларини расмийлаштиришни ўз зиммасига олганлигини айтиб, «БОЙСУН ПОКИЗА ПАРРАНДА» маъсулияти чекланган жамиятига кредит маблағи ажратиш мақсадга мувофик бўлишлигини айтиб ўтди.
Шундан сўнг, кредит комиссия аъзолари хам сўзга чиқиб, «БОЙСУН ПОКИЗА ПАРРАНДА» маъсулияти чекланган жамиятига кредит олиш учун тайёрлаган кредит жилдномаси юқорида қайд этиб ўтилган карор ёки низом асосида тайёрланганлиги ҳамда кредит маблағининг қайтмаслик хатарини олдини олиш мақсадида кредит таьминоти учун гаров хужжатларини расмийлаштиришни “Ўзбекинвест” АЖ сугурта компаниясининг кредит қайтмаслик хатарини сугурталаш 150000,0 (бир миллиард беш юз миллион) сўм сугурта полиси тақдим этилишини айтиб ўтди.
Йиғилиш сўнгида кредит АТБ «Агробанк» Бойсун филиали кредит комиссияси раиси «БОЙСУН ПОКИЗА ПАРРАНДА» маъсулияти чекланган жамиятига кредит бериш масаласини кредит комиссияси йиғилишида кўриб чиқишни тавсия қилди.
Кредит комиссияси раиси: А.Х.Курбошев
«БОЙСУН ПОКИЗА ПАРРАНДА»
маъсулияти чекланган жамияти
раҳбари: Ж.Ш.Норсаев
Download 25.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling