8-жадвал авс” акци


Download 329.38 Kb.
bet4/6
Sana24.03.2023
Hajmi329.38 Kb.
#1292796
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-reja

7.8. Маҳсулот меҳнат сиғимини таҳлили

Ишлаб чиқариш ҳажми, маҳсулот структураси ва ассортиментини ўзгаришига ҳам боғлиқ. Кам меҳнат талаб этадиган маҳсулот турларини кўпроқ ишлаб чиқариш туфайли маҳсулот структура ва ассортиментини ўзгариши меҳнат унумдорлигини ўсишига олиб келади.


Структура ва ассортиментни унумдорлик даражасига таъсири меҳнат сиғими орқали аниқлаш мумкин.
Меҳнат сиғими – маҳсулот, ярим фабрикат ва маҳсулотни айрим қисмларини ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти билан ўлчанади.
Саноатда меҳнат унумдорлигини ўсиши илмий-техника тараққиёти, ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан такомиллаштириш натижасида меҳнат сиғимини пасайтириш ҳисобига эришилади.
Меҳнат сиғими билан меҳнат унумдорлиги билвосита боғлиққа эга. Меҳнат сиғими пасайиши туфайли меҳнат унумдорлиги ортади ва бунинг аксича, меҳнат сиғими ортса-меҳнат унумдорлиги пасаяди.
Меҳнат сиғимини пасайтириш маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланадиган иш вақтини қисқартириш орқали эришилади.
Меҳнат сиғимини пасайтириш ҳисобига меҳнат унумдорлигини ўсиши (фоиз ҳисобида) қуйидагича аниқланади.

100 х А
Му = ----------------100 - А

Бунда: А- ишлаб чиқарилган маҳсулот меҳнат сиғимини пасайтириш (фоиз ҳисобида).


Му – меҳнат унумдорлигини ўсиш даражаси ( фоиз ҳисобида).
Масалан, маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат 8550 киши-соатни ташкил этиб, норма бўйича 9000 киши –соатга нисбатан 450 киши-соат иқтисод қилинган.
Демак, меҳнат сиғимини 5 % (450:9000х100) га пасайиши меҳнат унумдорлигини 5,26% (9000:8550х100) га ортишига олиб келди.
Эришилган натижани юқоридаги формула орқали ҳам аниқлаш мумкин.


Download 329.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling