8-лаборатория иши Ишқорий ер оксидлари миқдорини аниқлаш
Download 21.4 Kb.
|
8-Лоборатория
- Bu sahifa navigatsiya:
- % СаO = n . V . 0,028 . 100 / m % Mg O = n . V . 0,020
8-лаборатория иши Ишқорий - ер оксидлари миқдорини аниқлаш Трилон Б рН нинг 8+10 мухитида Ca2+ ва Mg2+ катионари билан мустахкам хелатларини қуйидаги тенглама орқали ҳосил қилади: Ca2+ + Na2H2R Na2CaR + 2H+ Mg2+ + Na2H2R Na2MgR +2H+ Ca ва Mg ларни аниқлаш қуйидагича бўлади: SiO2 фильтратидан иккита аликватли қисм олиниб 100 мл гача дистилланган сув билан суюлтирилади ва томчилаб триэтаналаминнинг 30% эритмасини томчилаб 10-15 мл қуйилади, мақсад Al3+ ва Fe3+ катионларини маскировка этишдир. Ундан кейин қисмлардан бирига 10 мл буферли аммиак эритмаси қуйилади, озгина тўқ-кўк хромли индикатор қўшилади ва Ca2+ ва Mg2+ катионларининг йиғиндиси тирлон Б эритмаси билан ранги қизилдан кўкка ўтгунча титрланади. Аликвот эритманинг бошқа қисмига 20% NaOH эритмасини 8-10 мл миқдорда қуйилади, муриксид қушилиб, трилон Б эритмаси ёрдамида пушти рангдан бинафшага ўтгунгача 0,05 Н СаО титрланади. Титрлаш натижасида мурексид орқали силикатда СаО миқдорини аниқланади. Трилон Б нинг хромининг тўқ кўк рангига асосланиб титрлашда кетган миқдордаги мурексидга асосланиб титрлашдаги миқлорни олиб ташланади, уларнинг айирмасидан магнийни титрлаш учун кетган трилон Б икки миқдори аниқланади ва унга асосланиб силикатлардаги магний оксидининг миқдорини қуйидагича ҳисобланади: % СаO = n . V . 0,028. 100 / m % Mg O = n . V . 0,020. 100 / m бу ерда: n ва V - титрлаш учун кетган трилон Б нинг нормаллиги ва хажми; m – фильтратнинг аликвот қисмига тўғри келадиган силикатнинг қуруқ оғирлиги. 0,028 ва 0,020 – калий ва магний оксидларнинг экв.г миқдори. Download 21.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling