Компьютер тармоқлари тушунчаси


Download 0.49 Mb.
bet1/8
Sana10.02.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1183579
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ТУШУНЧАСИ

КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ТУШУНЧАСИ


  1. Компьютер тармоқлари

  2. Телекоммуникация

Компьютер тармоқлари


Ўзбекистон Республикаси чуқур, кенг қўламли ислохатлар амалга оширар экан, узлуксиз иқтисодий таълим тизимини шакллантиришга биринчи даражали ахамият бермоқда. Хозирги кунда янгича фикрлайдиган бозор шароитларида муваффақиятли хўжалик юритадиган юксак малакали, чуқур билимли мутахассисларни тайёрлаш давр талаби бўлиб қолмоқда. Мамлакатимиз ривожланган давлатлар қаторидан мустахкам ўрин эгаллаши учун замонавий компьютер технологияларини, шундан телекомуникацияни хаётимизга жорий қилишимиз зарур.
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий информатикани ривожлантириш тамойиллари қуйидагилардан иборат:
Биринчидан, замонавий ахборот технологияларини ривожлантириш, давлат муассасалари ва хўжалик суъектлари, муасса ва ташкилотлар, хусусий шахслар учун ахборот хизматларини йўлга қўйиш;
Иккинчидан, иқтисодиёт, фан, таълим, ижтимоий сохада ахборот тизимларини шакллантиришга кўмаклашиш;
Учинчидан, республиканинг жахон ахборот тизимлари ва халқаро тармоқларга уланишни таъминлаш.
Ахборот технологияларини замонавий техника ютуқлари билан ўзаро боглаш эхтиёжи глобал компьютер тармоқларини мамлакатлараро хамкорлик дастурини амалга оширишнинг ажралмас қисми қилиб қўйди. Илмий ва маориф мақсадлари ва бизнес учун кўплаб компьютер тармоқлари ташкил этилган. Кўпроқ тармокларни бирлаштира олувчи ва дунё хамжамиятига кириш имкониятини берувчи тармоқ – бу Internet. Internet фойдаланувчиларга чексиз ресурсларни тақдим этади. Бу эса иш унумдорлигини оширади. Унга уланган одамлар дунёда содир бўлаётган ходисалар хақида қисқа муддатда маълумотга эга бўлишади. Šуйидаги расмларда компьютер тармоšларини хосил šилишнинг уч хил усуллари кœрсатилган. Компьютерларни бир-бирига боғлашда Etherrnet, HPNA ва симсиз боғланиш адаптерларидан фойдаланилган.
1) Концентратор ёрдамида тармоš ҳосил šилиш. Бу усулда барча компьютерлар тармоš концентраторига боғланади. Бунинг учун барча компьютерларда тармоš адаптери мавжуд бœлиши керак.
2) Барча компьютерларда тармоš адаптери œрнатилади. Телефон кабеллари ёрдамида тармоš хосил šилинади.

3) Барча компьютерларда симсиз тармоš адаптери œрнатилади. Тармоšдаги компьютерлар бир-бири билан сигналлар орšали маълумот алмашади.

Шунинг учун бу тармоқлардан фойдалана олишни ўрганиш мақсадида биз қуйида телекоммуникация ва Internet Explorer дан фойдаланиш усулларини айтиб ўтамиз.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling