Компьютер тармоқлари тушунчаси
Download 0.49 Mb.
|
КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ ТУШУНЧАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- WWW- Халкаро ахборот тармоги.
- Internet ва Windows.
Internet - телефония. Хозирги пайтда тармоқнинг янги тури - Internet – телефония тезда ривожланиб бормоқда. Бунда фойдаланувчилар Internet тармоғи орқали телефонлашишадилар.
WWW- Халкаро ахборот тармоги.World Wide Web – бу Internet даги гиперматнли ахборот – қидирув тизими. WWW маълумотлар блоки (сахифа) лари WWW – сервер деб аталувчи компьютерларида жойлашган бўлиб, улар бирор- бир ташкилотга ёки кишиларга тегишли бўлиши мумкин. WWW хужжатларига ўргатилган гиперматнли жўнатмалар ёрдамида фойдаланувчи бир хужжатдан иккинчи хужжатга ўтиши мумкин. WWW асосида, гиперматнли хабарларни узатувчи баеннома – HTTP (Hypertext Transfer Protocol) ётади, сахифалар эса хужжатларни тасвирловчи махсус гиперматнли тил – HTML (Hyper Text Maker Language)ёрдамида шаклланади. WWW билан ишлаш учун, инглизча browsers (,,browse” феълидан – олинган ва кўриб чиқмоқ деган маънони англатади), русча – браузер, навигатор деб аталувчи махсус провайдерлар ишлатилади. Энди биз кейинги гапларда фақат “навигатор” деб уни атаймиз. WWW ва унинг дастур таъминоти бу тармоқнинг қудратли инструментлари хисобланади. Улар фойдаланувчиларга юқорида санаб ўтилган барча ресурсларга кириш имконини беради. Internet ва Windows.Юқорида санаб ўтилган сўзлардан кўриниб турибдики, Internet ва Windows бир- биридан мустақил равишда ривожланиб келган. Ундан ташқари, хозирги кунларгача тармоқдаги операцион система хам, асосий сервер хам Windows эмас, балки Unix бўлиб келган. Бироқ WWW нинг пайдо бўлиши билан, Java технологияси ва коммуникацияларнинг мижозли дастур воситалари Windows иловаларидан тез тўплана бошланди. Масалан, навигатор FTP-сервери билан ишлашни осонлаштиради: сичқонча тугмасини босиб, бир каталогдан иккинчи каталогга ўтишимиз мумкин, файлларни кўриб чиқиш, шахсий компьютерга маълумотларни ёзиб олиш мумкин. Шунинг учун хам Windows ва унинг коммуникацион иловаларини (биринчи навбатда Internet Explorer ва Netscape Navigator) Internetнинг универсал “мижози” деб хисоблаш мумкин.Бунда, иловаларнинг қайта ишлаш объекти бўлиб, Internet ресурслари хисобланади: Web сахифалари, FTP каталоглари ва файллари, электрон почта хабарлари ва хоказо. Internet технологиялари тез ривожланмоқда. 1995 йили Sun Nikrosystem компанияси томонидан тармоқ символларини яратишга мўлжалланган, махсус интерпретацияланувчи Java тилида ёзилган катта бўлмаган амалий дастурлар апплетлар (applets) яратилдган. Бундай дастур Web сервер сахифаларида сақланади ва тармоқнинг мижоз навигатори томонидан чиқарилади. Javaнинг қўлланилиши тармоқнинг мультимедия имкониятларини кенгайтирди, тармоқ субъектларига шахсий маълумот форматларини (хусусан графикларни) яратишга имкон беради, хатто Internetдаги стандартлар ва чегараларга қарамай, шахсий баенномага эга бўлиши мумкин. Javа технологияларини ривожланиши шунга олиб келадики, тармоқ узелларининг ресурслари хамма шахсий компьютерлар учун очиқ бўлади. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling