Халқаро савдонинг классик назариялари Меркантилистик назария
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
8-mavzu.Xалқаро savdo
Халқаро савдонинг классик назариялари Меркантилистик назария. Ўрта асрлар феодализмининг тараққиѐти даврида денгиз сайѐхчилиги ютукларига асосланган буюк жугрофий кашфиѐтлар янги қитъаларга бориш имкониятини берди. Fapбий ярим шарда топилган олтин ундан пул сифатида фойдаланиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди. Миллий давлатлар мустаҳкамлана борди, уларнинг энг кучлилари эса кучсизларини босиб олиб узларининг колонияларига айлантирди ва ўз таъсир доираларини кенгайтириш учун кураш олиб борди. Шаҳарлар иқтисодий марказлар сифатида яна ҳам муҳимроқ аҳамият касб эта бошлади. Санъатдаги Уйғониш даври таълим соҳасида ҳам сифат жиҳатдан янги поғонага сакрашга олиб келди. Ана шундай тарихий вазиятда ўз-ўзини таъминлашга қаратилган феодал назариялар доирасидан четга чиқа оладиган ва янги хўжалик тизими доирасида товарнинг аҳамиятини асослаб берадиган ҳамда миллий давлатларнинг хорижга экспансияларини амалга ошириши зарурлигини исботлаб берувчи иқтисодий назарияга эҳтиѐж туғилди. Меркантилизм ана шундай назарияга айланди. Меркантилизм иқтисодий таълимотнинг бир йўналиши бўлиб, у европалик олимлар (Tomas Mun (1571-1641), Charles Davenant (1656-1714) Jaen Baptiste Colbert (1619-1683), Sir William Petty (1623-1687)) томонидан ишлаб чикилган. Меркантилистлар ишлаб чиқаришнинг товар табиатига урғу беришган. Меркантилистлар нуқтаи назарига кўра, дунѐ чекланган микдордаги бойликларга эга, шунинг учун бир мамлакатнинг бойиши фақатгина бошқа мамлакатнинг камбағаллашуви ҳисобига юз бериши мумкин. Бойликнинг кўпайиши қайта тақсимланиш орқали мумкин бўлганлиги боис, ҳар бир мамлакатга кучли иқтисодиѐтдан ташқари армия, харбий ва савдо флотини ўз ичига олган кучли давлат "машина"си ҳам керакки, у мамлакатнинг бошқа мамлакатлардан устунлигини таъминлай олсин. Меркантилистлар иқтисодий тизимни уч тармоқдан - ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги тармоклари ва хорижий колониялардан ташкил топган деб ҳисоблашади. Савдогарларга иқтисодий тизимнинг муваффақиятли фаолият олиб бориши учун зарур бўлган энг муҳим гуруҳ, меҳнатга эса асосий ишлаб чиқариш омили сифатида қаралган. Мамлакат бойлигини бу мамлакатда мавжуд бўлган олтин ва кумуш миқдори билан боғлаган ҳолда, ташқи савдонинг меркантилистик мактаби намоѐндалари миллий мавқени мустаҳкамлаш учун давлат қуйидагиларни амалга ошириши керак деб ҳисоблайди: • ижобий савдо балансини ушлаб туриш — товарларни мамлакатга олиб киришга нисбатан уларни четга кўпроқ олиб чиқиш, зеро бу мамлакатга олтин кириб келишини таъминлайди, бу эса ўз навбатида ички харажатлар, ишлаб чиқариш ва бандликни оширади; • ижобий савдо қолдиғини таъминлаш максадида экспортни кўпайтириш ва импортни қисқартириш учун ташқи савдони тариф, квота ва савдо сиѐсатининг бошқа дастаклари ѐрдамида тартибга солиш; • четга хомашѐ олиб чиқишни кескин чегаралаш ѐки таъқиқлаш, мамлакатда казиб олинмайдиган хомашѐларни четдан божларсиз импорт қилишга рухсат бериш, бу олтин захираларини жамлаш ва тайѐр маҳсулотларнинг экспорт нархларини паст даражада ушлаб туриш имкониятини беради; • колонияларнинг метрополиядан ташқари барча бошқа мамлакатлар билан ҳар қандай савдосини таъқиқлаш, фақат метрополиягина колонияларда ишлаб чиқарилган товарларни хорижга сотиши мумкин, шу билан биргаликда колонияларда тайѐр таварлар ишлаб чиқаришни таъқиқлаш орқали уларни метрополия учун хомашѐ этказиб берувчига айлантириш. Меркантилистик қарашлардан иқтисодий тизим тўла бўлмаган бандлик шароитида фаолият олиб бораѐтганлиги келиб чиқади, бунинг натижасида эса четдан кириб келган қўшимча олтин ортикча ишчи кучи билан бирлашиши ва ишлаб чиқаришни кўпайтириши мумкин. Акс ҳолда эса, яъни тўлиқ бандлик назарда тутилса, четдан олтин кириб келиши инфляцияни ўсишига олиб келади, бу эса ушбу олтинлардан самарали фойдаланиш имкониятини бермайди. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling