Халқаро савдонинг классик назариялари Меркантилистик назария
@ Мутлоқ устунлик назарияси — мамлакатлар ўзлари энг кам
Download 0.64 Mb. Pdf ko'rish
|
8-mavzu.Xалқаро savdo
@ Мутлоқ устунлик назарияси — мамлакатлар ўзлари энг кам
харажатлар билан ишлаб чиқарадиган (ишлаб чиқаришда мутлақ устунликка эга бўлган) товарларни экспорт қилади ва бошқа мамлакатларда энг кам харажатлар билан ишлаб чиқариладиган (ишлаб чиқаришда савдо ҳамкорлари мутлақ устунликка эга бўлган) товарларни импорт қилади. Агар икки мамлакат савдо ҳамкорига нисбатан кам харажатлар билан ишлаб чиқарадиган (яъни мамлакат ишлаб чиқариш харажатлари бўйича мутлақ устунликка эга бўлган) товарлар билан ўзаро савдо қилганда халқаро савдо фойдали бўлади. Меҳнат ягона ишлаб чиқариш омили бўлганлиги боис ишлаб чиқариш харажатларида мутлақ устунлик шарти бир бирлик товарни ишлаб чиқаришга сарфланадиган вақт бир мамлакатда иккинчисидан камроқ бўлишини англатади. Агар тўлиқ бандлик ҳукмрон бўлса, яъни товарлар ишлаб чиқаришда барча мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиляпти деб фараз қилайлик, бир мамлакат доирасида бу шартнинг бажарилишини қуйидаги формула орқали ифодаланилиши мумкин: A 1 Q 1 + A 2 Q 2 L, (1) Бу ерда: A 1 — бир бирлик биринчи товарни ишлаб чиқаришга сарфланган вақт, A 2 — бир бирлик иккинчи товарни ишлаб чиқаришга сарфланган вақт, Q 1 — ишлаб чиқарилган биринчи товар миқдори, Q 2 — ишлаб чиқарилган иккинчи товар миқдори, L — мамлакатдаги мавжуд меҳнат ресурслари. Формуладан кўриниб турибдики, биринчи товар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун мамлакат иккинчи товар ишлаб чиқаришини қисқартиришга мажбур. Ва, аксинча, иккинчи товар ишлаб чиқарилишининг ҳар қандай кўпайтирилиши биринчи товар ишлаб чиқарилишининг камайишига олиб келади. Иккинчи мамлакатни кўриб чиқайлик. Бу мамлакатда А 1 — бир бирлик биринчи товарни ишлаб чиқаришга сарфланган вақт, A 2 — бир бирлик иккинчи товарни ишлаб чиқаришга сарфланган вақт. Агар биринчи мамлакатда биринчи товарни ишлаб чиқариш учун иккинчи мамлакатга нисбатан кам вақт сарфланса (бу биринчи мамлакат иккинчисига нисбатан мутлақ устунликка эга эканлигини билдиради) бу мамлакат бу товарни иккинчи мамлакатга экспорт қилади: A 1 A 1 Агар иккинчи мамлакатда иккинчи товарни ишлаб чиқариш учун биринчи мамлакатга нисбатан кам вақт сарфланса (бу иккинчи мамлакат 20 биринчисига нисбатан мутлақ устунликка эга эканлигини билдиради) бу мамлакат иккинчи товарни биринчи мамлакатга экспорт қилади: A 2 A 2 Мутлақ устунлик назариясининг кучли томони шундаки, у меҳнатнинг қиймат назариясига асосланган ва меҳнат тақсимотининг яққол устунликларини нафақат миллий миқѐсда, балки халқаро миқѐсда ҳам кўрсатиб беради. Халқаро савдони тушунтириб беришда унинг чекланганлиги ҳам яққол кўриниб туради. Бу назария у ѐки бу товарларни ишлаб чиқаришда мутлак устунлик бўлмаганда мамлакатлар нима сабабдан ўзаро савдо олиб боришини тушунтириб бера олмайди. Download 0.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling