Германия ва австрия янги даврда. Режа: Иқтисодий тузум


Download 109.38 Kb.
bet1/24
Sana24.02.2023
Hajmi109.38 Kb.
#1227341
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
2 тема Германия ва Австрия Янги даврда


ГЕРМАНИЯ ВА АВСТРИЯ ЯНГИ ДАВРДА.
Режа:
1.Иқтисодий тузум
2. XVI–XVII аср биринчи ярмида Германия
3. Герман империясида Австриянинг ҳолати. Сиёсий кураш
4.XVII аср иккинчи ярмида Германиянинг сиёсий ҳолати
5. Вена конгрессидан сунг Герман иттифоқидаги ҳолат
6. Иқтисодий ривожланиш.Бирлашиш учун кураш
7. Франкфурт парламента
Иқтисодий тузум. XVI аср бошларида Германия1 аҳолисининг асосий қисмини қарам деҳқонлар ташкил қилар эди. Уларнинг ҳақҳуқуқлари тўлиқ хўжайинларининг иродасига боғлиқ ҳисобланарди. Шаҳарларда, жумладан йирик шаҳарларда ҳам, цех ишлаб чиқариши ҳунармандчиликнинг асосини ташкил қиларди. Цех магистратларига патрицийлар хонадонининг аъзолари ва бой бюргерларнинг вакиллари кирар эди.
XVI аср охири – XVII аср бошларида ишлаб чиқарувчи кучлар ривожланиши ва меҳнат тақсимоти халқаро савдо алоқаларининг сезиларли ривожланишига олиб келди. Савдо йўлларида жойлашган Германия жаҳон савдосида марказий ўринни эгаллаб турарди.
Тўғри, голланд ва инглиз савдогарлари рақобатига бардош бера олмаган шимолий герман ерлари, хусусан Ганза XV аср охирларидан таназзулни бошидан кечиради, Буюк географик кашфиётлар эса жаҳон савдосининг тез орада Атлантик океани қирғоқларига силжишидан далолат берарди. Шунга қарамасдан, XVI аср ўрталаригача Шимолий Италиянинг ва унинг воситачилигида бутун Шарқнинг Ғарбий Европа бозорлари билан алоқалари герман ерлари орқали ўтарди. Немис шаҳарлари, айниқса Аугсбург, Нюрнберг ва Рейн бўйи ҳамда юқори Дунайдаги бошқа баъзи шаҳарлар Европа савдосининг йирик марказлари бўлиб қолаверди. Немис савдогарлари Европанинг савдо портларида имтиёзга эгалигидан ва жаҳон савдосининг янги йўналишидан ҳам яхшигина фойда олишарди. Германиянинг халқаро иқтисодий роли шунда ифодаланардики, ўша пайтда у мис қазиб чиқариш бўйича дунёда биринчи ўринда турарди, мис эса савдодаги асосий восита ҳисобланарди. Америка олтини ва кумушининг Европага оқиб келиши фақат XVI аср ўрталаридан сезила бошлайди. Савдо йўлларидаги қулай жойлашув ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ошиши ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришнинг ўсишига олиб келди. Бу ҳол айниқса XVI аср бошларида яққол кўзга ташланади. Шимолий немис шаҳарлари гуллайди, бойлик ва зеб-зийнатлар мужассамлигининг ифодасига айланади. Аугсберглик Фуггерлар хонадони тўғрисида,
улар уруш ва тинчлик тақдирини ўз қўлларида ушлаб турганлиги ҳақида олдинги бобларда сўз юритган эдик. Фуггерлар, Вельзерлар ва бошқа шу каби хонадонлар ўша давр ўлчами бўйича ҳақиқий жаҳон савдосини олиб боришар, кўплаб мамлакатларда ўзларининг доимий идораларига эга эдилар. Йирик жанубий герман фирмаларига эга мамлакатда ва бошқа мамлакатларда бой тоғ-конлари уларга тегишли эди.
Кўплаб немис шаҳарлари қулай алоқалари билан машҳур эди.
Машҳур немис гуманисти Яков Вимпфелинг ўша пайтдаги Кёльн ҳақида шундай деб ёзади: «Бу шаҳар ўзининг кенг савдоси ва беҳисоб бойликлари билан Рейн шаҳарларининг шоҳи саналади». Нюрнберг – металлга ишлов бериш саноатининг йирик маркази –
XVI асрда 20 мингга яқин аҳолига эга эди. Эльзас шаҳарлари ичида Страсбург ўзининг савдо алоқалари билан, Майн бўйидаги Франкфурт эса Голландия, Фландрия, Англия, Польша, Чехия, Италия ва Франциядан савдогарларни йиғадиган ярмаркаси билан машҳур қисмидан кўпроқ мис қазиб олинарди. 1670 –1730 йиллари Германия иқтисодий жиҳатдан Европанинг энг илғор мамлакатига айланади ва Реформация деб аталган диний инқилобнинг маркази бўлиб қолади. Реформация ва ундан кейинги Деҳқонлар уруши Германия тарқоқлигини янада авж олдирди.

Download 109.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling