Германия ва австрия янги даврда. Режа: Иқтисодий тузум


Герман империясида Австриянинг ҳолати. Сиёсий кураш


Download 109.38 Kb.
bet3/24
Sana24.02.2023
Hajmi109.38 Kb.
#1227341
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
2 тема Германия ва Австрия Янги даврда

Герман империясида Австриянинг ҳолати. Сиёсий кураш. Империянинг энг йирик князлари австриялик Габсбурглар эди. Уларга XVI асрда Юқори ва Қуйи Австрия, Тироль, Жануби-Ғарбий Германиянинг қатор ҳудудлари, Штирия, Кариндия ва Крайна каби
славян ерлари қарашли эди. Шу даврдаёқ Чехия ва Венгриянинг бир қисми қўшиб олиниб, кўпмиллатли Австрия монархиясига асос солинди. Аммо 1564 йили монархия ерлари тахтга даъвогарлар, Фердинанд I нинг ворислари ўртасида бўлинганлиги сабабли
Австрия анча кучсизланиб қолди. Империя тахти расман Максимилиан II (Фердинанднинг катта ўғли) да сақланиб қолган бўлсада, энди айрим немис князликлари, айниқса XVII аср бошларида кучайган Бавария Габсбурглар билан рақобат қила бошлади.
Ўттиз йиллик уруш. XVII аср бошларида Германияда Реформацияга қарши бўлган кучларнинг фаоллиги кучайди. Улар айниқса мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва жанубий қисмларида муваффақият қозондилар. Бир қатор герцоглик, графлик ва шаҳарларда қайтадан католик черковининг ҳукмронлиги ўрнатилди. Протестантларнинг
ўз мавқеларини йўқотиши фақат Германияда эмас, бутун Европада норозиликка сабаб бўлди. Айниқса 1607 йили империянинг Донаувёрте шаҳрида протестантлар билан католиклар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашув ва унинг оқибатида Максимилиан Баварский
қўшинлари томонидан шаҳарнинг забт этилиши ҳамда Баварияга қўшиб олиниши протестантларнинг ғазабини келтирди.
Рейхстагдаги протестантлар 1608 йили Аугсбург диний сулҳига – Германиядаги католиклар билан протестантлар ўртасида 1555 йили имзоланган келишувга тўлиқ ҳажмда риоя қилинишини талаб қилдилар. Католиклар ўз навбатида 1555 йили олиб қўйилган (секуляризация қилинган) черков ерларининг қайтарилишини талаб қилдилар. Келишувнинг иложи бўлмади, бир қисм протестантлар рейхстагни ташлаб чиқиб кетдилар. 1608 –1609 йиллари иккала томон ҳам ўзларининг ҳарбийлашган ташкилотларини – Евангелие унияси ва Католик лигасини туздилар. Ҳар иккала томон ҳам чет эллардаги маслакдошларидан ёрдам олиб турди. Натижада Германиядаги иккала лагерь ўртасида ҳарбий можаро ва Германия ишларига бошқа Европа давлатларининг фаол аралашуви хавфи туғилди.
Германиядаги диний-сиёсий ҳолатнинг кескинлашувига фақат ички сабаблар эмас, Габсбурглар билан Франция ўртасида Европада гегемонлик учун рақобатнинг кучайиши ҳам сабаб бўлди. Германиядаги воқеалар Европадаги кучлар нисбатининг ўзгаришига олиб келиши мумкин эди. Шу сабабли бир томондан Франция, иккинчи томондан Габсбурглар, учинчи томондан Голландия, Дания, Швеция ва позицияси охиригача номаълум бўлган Англиянинг ташқи сиёсатида муҳим ўзгаришлар юз берди. Хуллас, етилиб келаётган можаро диний сабабга эга бўлсада, ундан ҳар бир давлат ўзининг
сиёсий ва иқтисодий манфаатини кўзлаб сиёсат юргизаётган эди. Урушга бевосита баҳона 1618 йил май ойидаги Прага воқеалари бўлди. Чехларнинг XVI асрдаёқ кафолатланган ва XVII асрда императорнинг махсус ёрлиғи билан тасдиқланган диний ва сиёсий
ҳуқуқларини поймол қилиб, Габсбурглар ҳукумати протестантлар ва миллий мустақиллик тарафдорларини қувғин қила бошладилар. Бунга жавобан қуролланган оломон Прагадаги эски қирол саройига бостириб кириб, Габсбурглар томонидан тайинланган икки ҳукумат
аъзосини ва котибни деразадан улоқтириб ташлади. Бу акт Чехия билан Австрия ўртасидаги сиёсий узилиш деб қабул қилинди. Фердинанд ҳокимиятига қарши «ўз фуқароларининг» ҳаракати урушга туртки бўлди.

Download 109.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling