Германия ва австрия янги даврда. Режа: Иқтисодий тузум


Урушнинг учинчи (швед) босқичи (1630–1635)


Download 109.38 Kb.
bet5/24
Sana24.02.2023
Hajmi109.38 Kb.
#1227341
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
2 тема Германия ва Австрия Янги даврда

Урушнинг учинчи (швед) босқичи (1630–1635). 1630 йил ёзида Польшани тинчлик сулҳи тузишга мажбур қилиб, Франциянинг ёрдамига таянган швед қироли, жасур саркарда Густав II-Адольф (1594 –1632) ўз қўшинлари билан Померанияга тушиб, Германияга қарши уруш бошлади. Унинг армияси жуда катта бўлмасада жангларда чиниққан ва қатор янгиликларни жорий қилган армия эди. Густав II-Адольф Германияга протестантларни зулмдан халос қилиш шиори остида келди. Протестантлар яшайдиган немис ерларининг қувватлашига эришган Густав II-Адольф 1631 йил сентябрида Лейпциг яқинидаги Брейтенфельд қишлоғида бўлган жангда Тилли армиясига ҳалокатли талафот етказди. 1632 йил баҳорида Аугсбург ёнидаги жангда эса император қўшинларини тор-мор
қилди. Шу жангда яродор бўлган Тилли ҳалок бўлди. 1632 йил май ойида Густав II-Адольф қўшинлари Бавариянинг пойтахти Мюнхенни эгаллади. Урушдаги бундай бурилишдан қўрқиб кетган Фердинанд II Валленштейнга мурожаат қилиб, армия қўмондонлигини таклиф қилди. Маълум шартлар асосида таклифни қабул қилган
Валленштейн армияни мустаҳкамлашга муваффақ бўлди.
Бу пайтга келиб швед армиясининг ҳам таркиби ўзгариб, илгарига жанговарлигини йўқотган эди. Шунга қарамасдан 1632 йил ноябрь ойида Лейпциг яқинидаги Люцен шаҳри остонасида шведлар ғалаба қозонишди, Валленштейн Чехияга чекинишга мажбур бўлди.
Аммо жангда Густав II-Адольф ҳалок бўлди. Валленштейн императорни огоҳлантирмасдан Швеция, Франция ва Саксония билан музокаралар олиб борди. Уни сотқинликда гумон қилган Фердинанд II қўмондонликдан четлатди. 1634 йили Валленштейн императорга содиқ офицерлар томонидан ўлдирилди.
1634 йил кузида жанговарлигини йўқотган швед армияси Нердлинген ёнидаги жангда қаттиқ мағлубиятга учради. Айни пайтда император Саксония курфюрсти билан ҳам шартнома тузиш учун музокаралар олиб борди. Шартнома 1635 йил Прагада имзоланди. Унга кўра император Саксония ҳудудида Реституцион эдиктнинг
жорий қилинмаслигини эълон қилди. Натижада шимолий протестант князликлари ҳам тинчлик сулҳига қўшилишди. Бу яна Габсбурглар учун қулай сиёсий ҳолатни вужудга келтирди.

Download 109.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling