Германия ва австрия янги даврда. Режа: Иқтисодий тузум


XVII аср иккинчи ярмида Германиянинг сиёсий ҳолати


Download 109.38 Kb.
bet7/24
Sana24.02.2023
Hajmi109.38 Kb.
#1227341
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
2 тема Германия ва Австрия Янги даврда

XVII аср иккинчи ярмида Германиянинг сиёсий ҳолати. Вестфаль тинчлик сулҳидан кейинги Германиянинг сиёсий харитаси жудаям ранг-баранг эди: дунёвий ва диний ҳукмдорларнинг ерлари, озод шаҳарлар ва империя рицарларининг сони Ўттиз йиллик урушдан олдингига нисбатан анча кўпайди. Ўша пайтда, йилда қанча кун бўлса Германияда шунча давлат бор дейишарди. Ҳақиқатда эса давлатлар сони бундан ҳам кўп эди. Уч юздан зиёд князликлардан ташқари яна юзлаб рицарларнинг майда мустақил ёки ярим мустақил ерлари мавжуд эди.Германиянинг бирлиги номигагина эди, холос. «Герман миллатининг муқаддас Рим империяси» деб аталувчи бу давлат, Вольтер сўзлари билан айтганда муқаддас ҳам эмас, империя ҳам эмасди ва герман миллатини бирлаштирмади ҳам. Бу фуқароларсиз империя эди. Саксония, Бавария ва Франкфуртнинг фуқаролари бўлган бир пайтда герман империясининг фуқаролари йўқ эди. Бу ҳокимиятсиз империя эди, Габсбурглар хонадонидан бўлган император ўзининг Австриядаги ерларидан ташқарида ҳеч қандай реал ҳокимиятга эга эмасди. Бу империянинг давлат ташкилотлари ҳам йўқ эди. Империя сейми ёки рейхстаг ҳеч қандай якуний қарорлар қабул қилмас,
қабул қилганда ҳам унинг қарорлари мажбурий эмасди.
Император Венада, рейхстаг – Регенсбургда, империя суди эса Вецларда жойлашган эди. Бундай шароитда майда князликлар нафақат ички, балки ташқи сиёсатда ҳам мустақилликка интилишарди. Улар ўз иқтисодий мустақилликларини мустаҳкамлаш учун ҳар қандай усулни лойиқ ҳисоблашарди. Масалан, XVII аср охирги эллик йилида немис князликлари Англияга 46,5 млн фунт стерлингга, Францияга 137 млн ливрга аскарлар сотишган. Немис тарихчиси Франц Мерингнинг ёзишича, ўша пайтдаги немис князларининг маънавий қашшоқлиги ва мислсиз пасткашлигига жаҳон тарихидан бошқа мисол топиш қийин.
Германиянинг халқаро аҳволи. Ички бошбошдоқлик XVII аср иккинчи ярмида Германияни Европанинг йирик давлатлари қўлида қўғирчоққа айлантириб қўйди.
Германияга душманлик кайфиятида бўлган энг хавфли давлатлар – шимолда Швеция, ғарбда – Франция ва жанубий-шарқда –Туркия эди.
Ўттиз йиллик урушдан сўнг ҳам Германияда тинчлик ўрнатилмади. Унинг ҳудуди кўплаб қирғинбарот тўқнашувлар майдонига айланди. 1648 йилдан кейинги ўтган етмиш йилдан зиёд вақт давомида Германия ўнта урушда қатнашиб, бу урушлар 65 йил давом этди. Бундан ташқари, Герман давлатлари қатнашмаган бошқа бир қатор урушларда ҳам немис ерлари урушаётган томонларнинг жанг майдонига айлантирилди. Кучли давлатлар, энг аввало Франция империяга қарашли ерларни турли йўллар билан босиб ола бошлади.
1667 –1668 йиллари Франция билан Голландия, Англия ва Швеция ўртасидаги уруш Аахен сулҳи билан якунланди. Бу сулҳга кўра империя таркибига кирувчи Фландриядаги қатор шаҳарлар Франция таркибига қўшиб олинди.
1672 йили Франция ва Голландия ўртасида бошланган уруш ҳам 1679 йили Нимвеген сулҳи билан якунланди. Бу сулҳга биноан ҳам Франция Рейндаги ўз позициясини мустаҳкамлади. Унинг тазйиқи остида Бранденбург князлиги Помераниянинг бир қисмини ва Одер дарёсининг юқори оқимидаги ерларни Швецияга берди. 1681 йилги Регенсбург келишувига биноан бу аннексия тан олинди. Европада Франция гегемонлигига барҳам бериш мақсадида унга қарши Голландия, Испания, Швеция, қатор немис давлатлари (Бавария, Пфальц, Саксония) ва Англиядан иборат коалиция тузилди. Улар ўртасидаги 1687 йили бошланган уруш ўн йил давом этди.
Урушнинг асосий оғирлиги яна Германия халқлари гарданига тушди, чунки уруш ҳаракатлари Германия ҳудудида олиб борилди.
1697 йилги Рисвик сулҳига биноан Страсбург ва Рейн дарёсининг чап қирғоғи Франция қўлида қолди. Аммо Франция Рейннинг ўнг қирғоғидаги империя шаҳарлари – Фрейбург ва Брейзагдан воз кечишга мажбур бўлди. Туркия ҳам шу йиллари асосан Австрия ерларига хавф солаётган бўлса-да, Германия учун ҳам реал хавф мавжуд эди.
Франция томонидан қўллаб-қувватланган Туркия қўшинлари 1683 йили Венани қамал қилдилар. Герман рейхстаги туркларга қарши курашиш лозимлиги тўғрисида ўз тарихида ягона якдил қарор қабул қилди ва миллий-озодлик армияси тузилди. Герман давлатлари, Австрия ва поляк қўшинлари Польша қироли Ян Собеский (1629 –1696) қўмондонлигида 1683 йил сентябрда Вена остоналарида турк қўшинларини тор-мор қилди. Бу ғалаба фақат Марказий Европани турклар хавфидан халос қилиб қолмасдан, бошқа босиб олинган ерлардан ҳам туркларни аста-секин сиқиб чиқариш жараёнини бошлаб берди. 1699 йилги Карловица тинчлик сулҳига кўра Туркия деярли бутун Венгрияни, Трансильванияни, Хорватиянинг катта қисмини ва бошқа бир қатор ҳудудларни тарк этди. Туркия устидан қозонилган бу ғалаба Германияни хавфли душмандан халос қилиб қолмасдан, венгер ва славян халқларини ҳам турклар зулмидан озод қилди. Бироқ улар шу даврдан бошлаб қарийб икки юз йил Габсбурглар монархияси зулми остида қолди.

Download 109.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling