Германия ва австрия янги даврда. Режа: Иқтисодий тузум
XVI–XVII аср биринчи ярмида Германия
Download 109.38 Kb.
|
2 тема Германия ва Австрия Янги даврда
XVI–XVII аср биринчи ярмида Германия. Деҳқонлар уруши мағлубиятга учраган бўлсада, мамлакатда бир қатор ўзгаришларга олиб келди. Жанубий Германияда феодалларнинг деҳқон хўжаликларини тортиб олиш ҳоллари тўхтади. Қўзғолоннинг қайтарилиш хавфи остида бир қатор йиғимлар ва қарамлик турлари бекор қилинди. Рицарларнинг юзлаб қасрлари ва монастирлар йўқ қилингани ҳам деҳқонларнинг аҳволини бироз яхшилади. Аммо умуман Деҳқонлар урушидан кейинги аҳвол, Германиянинг халқаро сиёсий ва иқтисодий мавқеининг ўзгариши мамлакат хўжалик
тараққиёти суръатларининг сусайишига олиб келди. Бунинг устига XVI аср иккинчи ярмидан бошлаб Буюк географик кашфиётларнинг таъсири сезила бошлади. Шимолий Италия ва Германия шаҳарлари орқали ўтган савдо йўли илгариги мавқеини йўқотди. Шимолий герман шаҳарларининг Ганза иттифоқи ҳам халқаро савдонинг Атлантик океани қирғоқларига кўчганлигидан таназзулга юз тута бошлади. Нидерландиядаги инқилоб туфайли испан ҳукмронлигидан озод бўлган голланд савдогарлари немисларни Болтиқ бўйи савдосидан ҳам сиқиб чиқара бошлади. Бу пайтга келиб Голландия ташқи савдо бўйича дунёда биринчи ўринга чиқиб олган эди. XVI аср бошларида Германияда вужудга келган мануфактура ишлаб чиқариши ва эркин бозор муносабатлари ривож топмай қолди. Илгари жадал ривожланган Саксония, Гарц ва Тюрингиядаги тоғ-кон саноати оғир тушкунликка учради. Немис шаҳарларининг оғир аҳволи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ички бозорни қисқартирди. Энди қишлоқ хўжалигининг фақат чет элларга чиқариладиган маҳсулотларигина харидоргир бўлиб қолди. Булар асосан дон ва чорвачилик маҳсулотлари эди. XVI аср иккинчи ярмидан Германияда бошланган иқтисодий инқирознинг сабаби фақат савдо йўлларининг Атлантик океани қирғоқларига кўчиши ва унинг оқибатида бозорларнинг йўқотилиши, немис савдосининг турғунлиги эмасди, Деҳқонлар уруши бостирилгандан сўнг немис саноати бошқа мамлакатлар саноати билан рақобатга бардош бера олмаганлигида ҳам эди. эди. XV аср охирида Германия шарқидаги Лейпциг ярмаркаси катта аҳамият касб эта бошлайди. Кичикроқ шаҳарлар – Ульм, Констанц, Ревесбур ва Аугсбурглар тўқимачилик марказлари ҳисобланар, ўз маҳсулотларини фақат маҳаллий бозор эмас, балки Италия ва Испания бозорларига ҳам олиб чиқар эди. Дунай бўйида жойлашган немис шаҳарлари орқали Жануби-Шарқий Европа билан савдо олиб бориларди. Ишлаб чиқариш ва савдонинг ўсиши, катта бойликларнинг тўпланиши XV аср охирлариданоқ герман шаҳарларида бозор муносабатларининг шаклланишига олиб келди, тарқоқ мануфактура ривожланди. Айни пайтда кўп куч ва маблағ талаб қилинадиган соҳаларда (масалан, типография) марказлашган мануфактура ҳам ривожланди. Айниқса тоғ-кон саноати, хусусан қимматбаҳо металлар қазиб олиш тез тараққий этди. XVI аср биринчи ўн йиллигида Германия тоғ-кон саноатида камида юз минг киши банд эди. Германияда Европанинг қолган Мануфактуранинг муваффақиятли ривожланиши учун унинг шаҳар доирасидан чиқиб, қишлоққа ҳам ёйилиши лозим эди. Аммо Германия шароитида бу деярли мумкин бўлмади. Германия тоғ-кон саноатидаги инқироз ҳам асосан Деҳқонлар урушининг мағлубияти билан боғлиқ эди. Князь ҳокимиятининг кучайиши, бу соҳадаги тадбиркорлик фаоллигини тўхтатиб қўйди. Download 109.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling