Германия ва австрия янги даврда. Режа: Иқтисодий тузум


Урушнинг биринчи (чех) босқичи (1618 –1624)


Download 109.38 Kb.
bet4/24
Sana24.02.2023
Hajmi109.38 Kb.
#1227341
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
2 тема Германия ва Австрия Янги даврда

Урушнинг биринчи (чех) босқичи (1618 –1624). Чехлар сейми томонидан сайланган янги ҳукумат мамлакат ҳарбий кучларини мустаҳкамлади, ундан иезуитларни ҳайдаб чиқарди, Моравия ва бошқа яқин ҳудудлар билан Нидерландия Қўшма провинциялари типидаги федерация тузиш борасида музокаралар бошлади. Бир томондан иттифоқчи рансильвания князлигининг қўшинлари Вена томон юриб, Габсбурглар армиясига қатор зарбалар беришди. Фердинанднинг чех тахтига ҳуқуқини тан олмасдан сейм Евангелие униясининг раҳбари Фридрих Пфальцскийни (1596 –1632) қирол қилиб сайлади. Қўзғолон раҳбарлари шундай қилсак немис протестантларидан қуролли ёрдам оламиз, деб ўйлашган эдилар. Аммо Ф. Пфальцскийнинг қудрати ёлғон бўлиб чиқди: у на катта маблағ ва на катта қўшинга эга эмасди. Императорга эса Католик лига катта маблағ билан ёрдам кўрсатди. Бу маблағ ҳисобига Австрияга ёрдам учун испан қўшинлари ёлланди.
Натижада, 1620 йил 8 ноябрь куни Прагага юриш бошлаган империянинг бирлашган қўшинлари Оқ Тоғ ёнидаги жангда чех қўшинларини тор-мор келтирди. Чехия, Моравия ва қиролликнинг бошқа ҳудудлари империя қўшинлари томонидан эгалланди. Мамлакатда даҳшатли қирғин бошланди. Ўн минглаб протестантлар ўз ерларидан қувилиб, уларнинг мулклари немис ва маҳаллий католикларга берилди. 1627 йилги «Дафн қилиш» деб аталган сейм Чехия ўз миллий мустақиллигини йўқотганлигини тасдиқлади. Энди Чехия барча илгариги имтиёзларидан маҳрум қилинди. Урушдан кейин ҳарбий ҳолат фақат Чехияда эмас, балки бутун Марказий Европада Габсбурглар фойдасига ўзгарди. Урушнинг биринчи босқичи якунланди, аммо унинг кенгайиш хавфи етилган эди.
Урушнинг иккинчи (Дания) босқичи (1625 –1629). Урушнинг янги иштирокчиси Дания қироли Кристиан IV бўлди. У ўз ерларининг хавфсизлигидан хавотирланиб ҳамда ғолиб чиқса уларни кенгайтириш мақсадида Англия ва Голландиядан катта миқдорда олинган пулга армия ёллаб, Эльба ва Везер дарёлари оралиғида жойлашган, Тила қўмондонлигидаги Габсбурглар армиясига қарши ҳужум бошлади. Шимолий герман князлари ҳам Кристиан IV ни қўллашди. Оғир аҳволда қолган Фридрих II ни император хизматидаги ёлланма қўшин қўмондони, тажрибали саркарда Альбрехт Валленштейн (1583 –1634) бу ҳолатдан қутқарди. У ўзига ва императорга қарашли ҳудудлардан ёлланма қўшин тузди. 1630 йили А. Валленштейн қўшинларининг сони 100 минг кишига етган эди.
Муваффақиятли уруш ҳаракатларидан сўнг 1629 йили Любек тинчлик сулҳи имзоланди. Дания ҳудудий йўқотишларсиз Германия ишларига аралашмаслик шарти билан сулҳни имзолади.
Император протестантларга яна бир кучли зарба берди. А. Валленштейн эса
бутун бошли князлик – Мекленбург герцоглигини императордан совға сифатида олди. Аммо кўп ўтмасдан Валленштейннинг кучайиб кетаётганлигидан хавфсираган император уни истеъфога чиқариб, қўшинларини тарқатиб юборди. Урушнинг иккинчи босқичида протестантлар мағлубиятининг энг асосий натижаси шу бўлдики, император 1629 йили Любек сулҳидан салгина олдин Реституцион эдикт деб номланган ҳужжат қабул қилди. Бу ҳужжат 1552 йилдан бери протестантлар томонидан эгалланган (секуляризация қилинган) ерларга католик черковининг хуқуқини тиклашни кўзда тутарди. Императорнинг бу қарори империяда умумий норозиликни келтириб чиқарди.

Download 109.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling