Германия ва австрия янги даврда. Режа: Иқтисодий тузум
Урушнинг тўртинчи (франко-швед) даври (1636 –1648)
Download 109.38 Kb.
|
2 тема Германия ва Австрия Янги даврда
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вестфальь тинчлик сулҳи.
Урушнинг тўртинчи (франко-швед) даври (1636 –1648). Барча қўшимча имкониятлар тугаганини сезган Франция урушга ўзи киришга қарор қилди. У Швеция билан иттифоқни тиклаб, барча йўналишлар бўйича фаол дипломатик ҳаракатларни бошлаб юборди.
Бирлашган Провинциялар республикаси Испанияга қарши ўзининг халоскорлик урушини давом эттирди ва қатор муваффақиятларга эришди. Мантуя, Савойя, Венеция ва Трансильвания князлиги франко-швед иттифоқини қувватлади. Польша нейтрал, аммо Францияга дўстона позицияни эгаллади. Россия имтиёзли шартлар билан Швецияни арпа, селитра (порох тайёрлаш учун), каноп пояси ва кема қуриладиган ёғоч билан таъминлаб турди. Урушнинг охирги даврида томонларнинг кучлари, ҳам молия, ҳам одам ресурслари тугаб бораётгани сезила бошлади. 40-йилларга келиб французлар ва шведларнинг устунлиги кўриниб қолди. Аммо Швеция билан Дания рақобати натижасида улар ўртасида бошланган уруш (1643–1645) иттифоқчиларнинг шароитини оғирлаштирди. Вафот этган Ришельё ўрнига келган Жулио Мазарини (1602 –1661) Швеция билан Дания ўртасидаги можарони ҳал этиш учун анча куч сарфлади. Айни пайтда, 1646 йили иттифоқчилар қўшинлари Жанубий Чехиядаги Янкове яқинидаги жангда император ва Бавария қўшинларини тор-мор қилиб, Прага ва Венага хавф сола бошлади. Император Фердинанд III (1637–1657) урушнинг бой берилганлигини тушунди. 1644 йили Мюнстерда конгресс бошланиб унда император билан Франция ўртасида музокаралар олиб борилди. 1645 йил Вестфалиянинг яна бир шаҳри – Оснабрюкда Германия – Швеция музокаралари бошланди. Айни пайтда борган сари мақсадсиз бўлиб бораётган уруш давом эттирилди. Вестфальь тинчлик сулҳи. Чехияда бошланган уруш бутун Марказий Европани қамраб олиб ўттиз йил давом этди. 1648 йил Вестфалиянинг Мюнстер ва Оснабрюк шаҳарларида имзоланган тинчлик шартномаси фақат ўн уч йиллик урушга сиёсий якун ясамасдан, Реформация кучлари билан уларнинг душманлари ўртасидаги қарама-қаршиликнинг бутун бир даврини ҳам якунлади. Тинчлик сулҳи иккала томоннинг ҳам мажбурий келишувининг маҳсули бўлиб, Европа давлатлари тизимига ва Германиядаги ҳолатга анчагина ўзгартишлар киритди. Вестфаль сулҳига биноан Швеция бутун Ғарбий Померанияни (Штеттин порти билан), Шарқий Помераниянинг кичик қисмини, Рюген ва Волин оролларини, шунингдек, Померан бўғозини атрофқирғоқдаги шаҳарлар билан қўшиб олди. Швед қироли Померан герцоги сифатида империя ишларига тўғридан-тўғри аралашиш имкониятини ҳам қўлга киритди. Империядан товон тариқасида Бремен архиепископлиги ва Ферден, Мекленбургдаги Висмар шаҳри ва катта миқдордаги пул ҳам Швецияга берилди, Шимолий Германиянинг йирик дарёлари Везер, Эльба ва Одер Швеция назорати остига тушди. Швеция Европанинг буюк давлатига айланди ва Болтиқ денгизида ҳукмрон бўлишдек мақсадини амалга оширди. Франция мамлакатда парламент фрондасининг бошланганлиги сабабли урушнинг умумий сиёсий натижаси билан қаноатланиб, империя ерларидан бир қисмини қўшиб олиш билан чекланди, Унга Эльзас (Страсбургдан ташқари), Зундгау, Хагенау ерлари қўшилди, учта Лотарингия епископликлари – Мец, Туль ва Верден устидан ўз ҳуқуқини яна бир марта таъкидлади. Империянинг 10 та шаҳри Франция ҳомийлиги остида қолди. Қўшма Провинциялар Республикаси ўз мустақиллигининг халқаро эътирофини қўлга киритди. Мюнстер шартномасига биноан унинг суверенитети, ҳудуди ва Антверпен шаҳри мақоми ҳал этилди. Швейцария иттифоқи ҳам ўз суверенитетининг эътирофига эришди. Германиянинг майда князликлари ҳисобига ўз ерларини кенгайтириб ҳам олди. Вестфаль сулҳи яна икки юз йилга Германиянинг сиёсий тарқоқлигини белгилаб берди. 1648 йил 24 октябрда Мюнстерда имзоланган тинчлик шартномаси Германия тарихида энг узоқ давом этган ўттиз йиллик урушга якун ясади. Уруш Германия учун ҳақиқий миллий ҳалокат бўлди. У халқнинг силласини қуритди ва ривожланишни узоқ вақт ортга суриб қўйди. Уруш ҳали 1525 йили деҳқонларнинг мағлубияти билан ва савдо йўлларининг ғарбга силжиши туфайли бошланган Германиянинг иқтисодий, сиёсий ва маданий таназзулини чуқирлаштирди ва тезлаштирди. Уруш оқибатида мамлакат вайронага айлантирилган, бутун бошли вилоятлар мутлақо аҳолисиз қолган, бошқалари эса аҳолисининг ярмини ва ҳатто ундан ҳам кўпроғини йўқотган эди. Иқтисодий инқироз маданиятнинг умумий пасайишига, ахлоқнинг қўполлашувига олиб келди. Ҳаммадан кўпроқ қишлоқ аҳолиси зарар кўрди. Шимолий ва Шимоли-Шарқий Германияда ҳайдаладиган ерларнинг ярмидан кўпроғи ташландиқ бўлиб қолди. Эльба дарёсидан шарқда экин экилаётган ерларда деҳқонлар крепостнойликка маҳкум қилинди. Деҳқонлар кўплаб мажбуриятларни бажаришар, энг оғири эса ҳафтасига беш-олти кунгача етаётган баршчина, яъни хўжайиннинг ерида ишлаб бериш эди. Германиянинг ғарбий ҳудудларида деҳқонлар помешчикнинг мулкига айлантирилмади. Бу ерларда рентанинг асосий шакли пул билан тўланадиган оброк эди. Деҳқонларнинг кўпчилиги маълум ерга эга бўлиб қолаверди. Ўттиз йиллик уруш мобайнида саноат ва савдонинг кескин пасайиши немис шаҳарларининг сиёсий мавқеини ҳам тушириб юборди. Урушдан сўнг муҳим дарёлар – Одер, Везер ва Эльба устидан ҳукмронликнинг Швецияга ўтиши мамлакатнинг иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатди. Шаҳарлар ўртасида савдо алоқалари қийинлашди. Чет эл товарларининг Германияга кўплаб келтирилиши эса саноатнинг ўсишига катта путур етказди. Немис савдогарлари инглиз ва голланд савдогарларининг воситачисига айланиб қолди. Кўпчилик шаҳарлар князларнинг мулки бўлиб қолди ва ўз эгаларининг мавқеига мос тарзда ривожланди. Янги типдаги шаҳарлар – князларнинг қароргоҳлари пайдо бўлди. Улар ичида Берлин (Бранденбург), Мюнхен (Бавария), Дрезден (Саксония) кабилар бошқа шаҳарларга нисбатан тез ривожланди. Ўттиз йиллик урушнинг оқибатлари то XVIII асргача сезилиб турди. Download 109.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling