Германия ва австрия янги даврда. Режа: Иқтисодий тузум
Download 109.38 Kb.
|
2 тема Германия ва Австрия Янги даврда
- Bu sahifa navigatsiya:
- XVII–XVIII АСРЛАРДА ГАБСБУРГЛАР ИМПЕРИЯСИ Режа: XVII аср охири – XVIII аср бошларидаги урушлар.
- «Маърифатли абсолютизм». Мария Тереза ислоҳотлари. XIX асрнинг биринчи ярмидаги Австрия
Мавзу буйича саволлар
1. Германиядаги сиёсий тарқоқликнинг асосий сабаблари нимада эди? 2. Халқаро савдо йўлларининг Атлантик океанига кўчиши нима учун Ганза иттифоқи шаҳарларининг инқирозига олиб келди? 3. Ўттиз йиллик урушнинг бошланишига нималар сабаб бўлди? Уруш Германия иқтисодини қандай оқибатларга олиб келди? 4. Вестфаль тинчлик сулҳи Ўттиз йиллик урушнинг қандай муҳим натижаларини тасдиқлади? 5. Уруш Германиянинг кейинги икки юз йиллик тақдирида қандай роль ўйнади? 6. Герман давлатлари орасида Австрия ва Пруссиянинг роли иқтисодий ва сиёсий тараққиётга қандай таъсир кўрсатди? 7. Польшанинг биринчи тақсимланишида Пруссиянинг роли қандай бўлди? 8. Вена конгресси натижасида Германиянинг бирлашиши учун кандай қушимча тўсиқлар пайдо булди? 2. Герман давлатларини бирлашиш сари йул тутишга мажбур қилаётган кандай объектив сабаблар мавжуд эди? 3. Немис буржуа мафкурасининг шаклланишида Гегель фалсафаси кандай роль уйнади? 4. 1830-йиллардаги инқилобий вокеалар натижасида Герман давлатларида қандай узгаришлар юз берди? XVII–XVIII АСРЛАРДА ГАБСБУРГЛАР ИМПЕРИЯСИ Режа: XVII аср охири – XVIII аср бошларидаги урушлар. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва савдо. Ислоҳотларнинг бошланиши Австрия тахти учун уруш. Иосиф II ислоҳотлари «Маърифатли абсолютизм». Мария Тереза ислоҳотлари. XIX асрнинг биринчи ярмидаги Австрия XVII–XVIII асрларда Габсбурглар сулоласига қарашли ерлар деярли тинимсиз кенгайиб борди ва Габсбурглар давлати Европанинг энг катта давлатларидан бирига айланди. Ўттиз йиллик уруш бу жараённи тўхтатган бўлсада, Габсбурглар нафақат «Герман миллатининг муқаддас Рим империяси императори» деган формал унвонни, балки майда давлатлардан иборат Германиянинг ички ишларига аралашиш ҳуқуқи ва шу минтақадаги сиёсий таъсирини ҳам сақлаб қолди. Империя ҳудудининг жуда катталигига қарамасдан унинг маркази ва сулола қудратининг манбаи Австрия ерлари, Чехия ва Силезия эди. Австриянинг юксалиш сабабларидан бири шундаки, у яқин қўшниларидан олдинроқ абсолют монархияга асосланган марказлашган давлатни ташкил қила олди. Бу давлатга ҳали XVI асрдаёқ Максимилиан I (1459 –1519) ўтказган ислоҳотлар туфайли асос солинган ва XVII асрда Фердинанд II ва унинг ворислари томонидан мустаҳкамланган эди. Марказлашган давлатнинг ташкил топиши ва Австриянинг кучайишига яна бир сабаб, то XVII асрнинг охиригача сақланиб турган Туркия босқини хавфи эди. Бутун XVII аср давомида юз берган қирғинбарот урушлар ҳамда савдо йўлларининг Ўрта Ер денгизи ҳавзасидан Атлантик океани томон силжиши Австриянинг иқтисодий ҳаётига салбий таъсир кўрсатди. Ҳунармандчиликдан мануфактура ишлаб чиқаришига ўтишнинг жуда секинлиги оқибатида саноатнинг бир пайтлар ўта ривожланган тармоқлари ҳам деярли тўхтаб қолди. Фақат қуролсозлик, тоғ-кон ва металлга ишлов бериш соҳалари ўз маҳсулотларини Голландия, Англия ва Россияга сотганлиги туфайли ривожланиш суръатини сақлаб қолдилар. XVI асрдаги деҳқонларнинг қўзғолонлари бостирилгандан сўнг зодагонлар деҳқонлардан олинадиган солиқлар ва бошқа мажбуриятларнинг миқдорини ошириш сиёсатини олиб борди. Аммо мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида деҳқонларни қайтадан қарам қилишга зодагонларнинг қурби етмади. Улар озод ҳисобланар, бир қисмининг эса авлоддан-авлодга мерос қолувчи ерлари ҳам бор эди. Бундан ташқари ижарачи деҳқонлар, қирғоқ бўйларида жойлашган эргаш деҳқонлар ҳам мавжуд эди. Австриядаги деҳқончиликнинг Венгрия, Силезия ва Чехиядагидан фарқи шунда эдики, бу ерда йирик помешчик хўжаликлари эмас, асосан деҳқонларнинг майда хўжаликлари ривожланган, помешчиклар эса улардан пул ва маҳсулот шаклида солиқ олар эди. Деҳқонлар давлат фойдасига фавқулодда деб аталувчи солиқ ҳам тўлашар, бу солиқнинг миқдори ҳар йили тоифавий йиғин томонидан белгиланарди. XVII асрда ҳукумат доимий ва аниқ миқдорда тўланадиган янги солиқ – «контрибуция»ни жорий қилади. Бу даврда ҳам ҳар хил солиқлар ва мажбуриятларга қарши ов қилиш ва балиқ тутиш ҳамда ўрмонлар ва бошқа жамоа ерларидан фойдаланиш ҳуқуқларини тиклаш учун деҳқонларнинг қўзғолонлари бўлиб турди. Download 109.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling