Германия ва австрия янги даврда. Режа: Иқтисодий тузум
Саноат, қишлоқ хўжалиги ва савдо. Ислоҳотларнинг бошланиши
Download 109.38 Kb.
|
2 тема Германия ва Австрия Янги даврда
Саноат, қишлоқ хўжалиги ва савдо. Ислоҳотларнинг бошланиши. XVIII асрга келиб жуда катта ҳудудни эгаллаган империянинг турли жойларида иқтисодий ва маданий ривожланиш даражаси ҳар хил эди. Феодал ер эгаларининг ҳукмронлиги ҳам мамлакат
иқтисодининг ривожига тўсқинлик қилаётган эди. Тўхтовсиз олиб борилган урушлар туфайли давлат бюджетидаги камомад ҳам йил сайин ўсиб борди. Давлат хазинасини тўлдириш мақсадида XVIII аср бошларидан ҳукумат Чехия, Моравия, Силезия, кейин эса Венгрияни талаш сиёсатини олиб борди. Бу ҳудудлар хазинага Австриянинг ўзига қараганда анча кўп солиқ тўлашга мажбур эдилар. Аммо на солиқларнинг оширилиши, на қўшимча пул чиқариш ва на сарой харажатларини чеклаш кутилган натижани бермади. XVII асрнинг 80-йилларидан Австрияда меркантилизм1 ғоялари тарқала бошлайди. Меркантилизмнинг Австрия мактаби намояндалари (улар камералистлар деб аталган) иқтисодий ислоҳотларнинг бутун дастурини олға сурдилар. Ислоҳотлар дастури Иосиф I (1705 –1711) ва Карл VI (1711–1740) даврида амалга оширилди. XVIII аср бошида янги ташкил қилинган мануфактураларни молиялаш мақсадида Давлат банки ташкил қилинди. 1719 йили ҳукумат Фиум ва Триест портларини очиқ портлар деб эълон қилди ҳамда уларни мамлакатнинг ички ҳудудлари билан боғлайдиган йўллар қурилишини бошлади. Шу йиллари Адриатика денгизидаги Австрия флотига асос солинди. Ислоҳотлар саноатнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди. Эски мануфактуралар билан бир қаторда фабрика типидаги янги йирик мануфактуралар пайдо бўлди. Цех тузилишига қарши ҳам бир қатор тадбирлар амалга оширилди. 1725 йили император шогирдларнинг дипломсиз ва цехлардан ташқарида ҳунармандчилик билан шуғулланишига рухсат берувчи декрет эълон қилди. 1731 йили Карл VI томонидан чиқарилган декрет эса барча цехларнинг саноат фаолиятини маҳаллий ҳокимиятлар назорати остига қўйди. XVIII асрдаги иқтисодий юксалиш секинлик билан бўлса-да, қишлоқ хўжалигида ҳам юзберди. Картошка,беда,макка жўхори сингари янги экинларнинг пайдо бўлиши, ўғитларнинг қўлланилиши,уч далали экиш тизимидан воз кечилиши хўжаликнинг интенсив ривожланишига олиб келди. Айни пайтда қишлоқда табақаланиш кучайиб, бой деҳқонлар ва мутлақо мулксиз камбағалларнинг сони ортиб борди. Ерсиз қолган камбағаллар ҳисобига қишлоқда ёлланма ишчилар сони ошди. Download 109.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling