Германия ва австрия янги даврда. Режа: Иқтисодий тузум


Download 109.38 Kb.
bet19/24
Sana24.02.2023
Hajmi109.38 Kb.
#1227341
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
2 тема Германия ва Австрия Янги даврда

Иосиф II ислоҳотлари. Мария Терезанинг ислоҳотларини унинг ўғли Иосиф II (1780 –1790) муваффақият билан давом эттирди. 1781 йил 1 ноябрда Иосиф II Чехия, Моравия, Силезия ва Галицияда крепостной ҳуқуқни бекор қилиш ҳақида ўзининг биринчи фармонини («Фуқаролар ҳақида патент») қабул қилади. Кейинги йиллари бу қонун Штирия, Каринтия, Крайна ва Венгрияга ҳам жорий қилинди. Бу қонун қишлоқда капиталистик муносабатларнинг янада ривожланиши учун катта туртки бўлди.
Маъмурий-ҳудудий соҳада ўтказилган ислоҳотлар ўлкаларнинг мухториятига чек қўйишга қаратилган эди. Шу мақсадда бутун мамлакат 13 та вилоятга бўлиниб, уларни марказдан тайинланадиган амалдорлар бошқарадиган бўлди. Марказлаштириш сиёсати Венгрия, Трансильвания, Галиция ва бошқа ҳудудларни колониялаштириш билан қўшиб олиб борилди. Минглаб жанубий германиялик ва австриялик немислар бу ҳудудларга кўчирилди. 1784 йили барча маъмурий органларда немис тилини қўллашнинг мажбурийлиги тўғрисида фармон чиқарилди.
Императорнинг диний бағрикенглик тўғрисидаги декрети анча прогрессив характерга эга эди. Бу декрет протестант ва грекправослав черковига нисбатан қўлланилиб келинган барча камситишларни бекор қилди. Шунингдек, яҳудийларни ҳуқуқ жиҳатидан тенглаштириш, маълум касбларни эгаллашга бўлган чеклашни бекор қилиш ва геттоларни1 тақиқлаш тўғрисидаги қонун ҳам катта ижобий ҳодиса бўлди.
Маданият ва маърифатни ривожлантириш учун Иосиф томонидан амалга оширилган тадбирлар, хусусан: князлар ва католик черковидан цензура ҳуқуқининг олиниши; тақиқланган адабиётлар рўйхатининг қисқартирилиши; ноширларга ҳомийлик қилиш; кутубхона ва ўқув заллари ташкил қилиш; 6 –12 ёшли болаларнинг умумий мажбурий таълимини жорий қилишга ҳаракат катта аҳамиятга эга бўлди. Бироқ Иосиф ислоҳотларининг кўпчилиги кейинчалик, айниқса француз инқилобининг қўрқуви остида, бекор қилинди.
XVII аср 2-ярми – XVIII асрларда Венгрия. Габсбурглар империяси таркибига кирган Венгрияда XVII асрда товар ишлаб чиқариш ва товар-пул муносабатлари янада ривожланди. Бу Европа мамлакатларида қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши билан боғлиқ эди. Бироқ қишлоқ хўжалигидаги бу ўсиш илғор ишлаб чиқариш усулларини жорий қилиш эвазига юз берди. Кўплаб пул ва маҳсулот тарзидаги йиғимлардан ташқари деҳқонлар йилига 102 кунгача ер эгаси фойдасига ишлаб беришлари ҳам лозим эди. Бу қийинчиликлар Венгрияда протестантликнинг ҳар хил
кўринишлари тарқалишига сабаб бўлди. Натижада лотин тили сиқиб чиқарилиб венгер тили ва маданияти ривожлана бошлади. Католиклар Австриясининг бу жараёнга қаршилик кўрсатганлиги сабабли Трансильвания ва Шарқий Венгриядаги миллий-озодлик
ҳаракати католицизмга қарши ҳаракат билан уйғунлашиб кетди. Бу айниқса мафкура, маданият ва маърифат соҳаларида кескин намоён бўлди.
Венгрия миллий-озодлик ҳаракати XVII асрдаги Ўттиз йиллик уруш даврида анчагина муваффақиятларга эришди. Бу даврда Трансильванияга ҳукмдорлик қилган иқтидорли саркарда ва моҳир давлат арбоби князь Габор Бетлен (1613 –1629) Габсбургларнинг Ғарбдаги қийинчиликларидан фойдаланиб ва Франция, Швеция
ҳамда Габсбургларнинг бошқа душманлари билан шартнома тузиб, австриялик генераллар устидан қатор ғалабалар қозонишга ва мамлакатнинг анча қисмини озод қилишга муваффақ бўлди. Аммо Г. Бетленнинг ворислари олиб борган кучсиз сиёсат натижасида
ҳамда Австрия билан Усмонийлар империяси ўртасида имзоланган Варшава шартномасига (1663) биноан Венгрия яна 30 йил турклар қўл остида қолди.
1670 йили мамлакатнинг шарқий ҳудудлари ва Словакияда бошланган қўзғолон ҳам миллий-озодлик характерида эди. 1678 йили бу ҳаракат ташкилий тус олиб, унга Имре Тёкёли бошчилик қилгандан сўнг икки йил ичида Шарқий Венгриянинг катта қисми
ва Словакия озод қилинди. Габсбурглар императори Леопольд Iнинг қарори билан 1681 йили Шопронда сейм чақирилди, губернаторлик бекор қилиниб, маҳаллий бошқарув органи сайланадиган бўлди, шаҳарларнинг ўз-ўзини бошқариши тан олинди ва протестантлик динига эркинлик берилди. Венгрия халқининг туркларга қарши миллий-озодлик ҳаракати охирги босқичга етди. Венгер, словак ва бошқа халқлар вакиллари кўмагида Австрия армияси мамлакатни озод қилишга киришди. Австрия-Туркия уруши Венгриянинг тўлиқ озод қилиниши (Тисса ва Марош дарёлари оралиғидаги ерлар ва
Тимешваридан ташқари) ва 1699 йили Карловицада тинчлик сулҳи имзоланиши билан якунланди. Айни пайтда Венгрияда Габсбурглар ҳукмронлиги мустаҳкамланди. 1686 йили йиғилган Давлат кенгаши (сейм) Габсбурглар сулоласи эркак вакилларининг Венгрия тахтига ҳуқуқини тасдиқловчи қонун қабул қилди. Қирол конституцияни бузган ҳолларда унга қарши қуролли қаршилик кўрсатиш ҳуқуқини берувчи «Олтин булла» деб аталувчи параграфдан венгер зодагонлари ўз ихтиёрлари билан воз кечдилар. Трансильвания дастлаб вассал князликка, 1690 йилдан эса Габсбургларнинг мулкига айлантирилди. Турклар зулмидан озод бўлган венгерлар яна узоқ вақт Габсбурглар ҳукмронлиги остида қолди. Венгер халқининг миллий-озодлик ҳаракати XVII аср охири –
XVIII аср бошларида ҳам тўхтамади. Кўплаб ташқи ва ички урушлар натижасида Венгрия аҳолиси 150 йил ичида 1 миллион кишига камайиб кетди ва XVIII аср 1-чорагида 3 –3,5 миллион кишини ташкил қилди. XVIII аср бошларида, 1703 –1711 йиллари, Ракоци II (Ференц) (1676 –1735) бошчилигидаги озодлик ҳаракати бир қатор муваффақиятларга эришган бўлсада, оқибат натижада мағлуб бўлди. 1711 йилги Сатмар тинчлик сулҳи Венгрияда Габсбурглар ҳукмронлигини яна узоқ йилларга расмийлаштирди.
Мария Тереза ва Иосиф II нинг «Маърифатли абсолютизм» йилларида Венгрияда олиб борилган сиёсат венгерларнинг миллий давлатчилиги ва маданиятини йўқ қилишга, ягона марказлашган Австрия давлатини тузишга қаратилган эди.
Иосиф II даврида Давлат кенгаши чақирилмай қўйди, маҳаллий зодагонлар ҳокимиятдан четлаштирилди, мамлакат 10 та округга бўлиниб, бюрократик аппарат
ёрдамида бошқариладиган бўлди, немис тили давлат тили деб эълон қилинди. Буларнинг ҳаммаси венгер жамиятини ғазабга келтирди. Шундай қилиб, XVIII аср охирига келиб Габсбурглар империясида олиб борилган ислоҳотлар натижасида крепостной ҳуқуқ бекор қилинган, кишиларнинг аҳволини яхшилашга қаратилган бошқа бир қатор ишлар амалга оширилган бўлсада, тўхтовсиз урушлар ва миллий озодлик ҳаракатлари империянинг қудратига путур етказди. Айниқса Буюк Француз буржуа инқилобидан сўнг унинг таъсиридан қўрққан ҳукумат бир қатор ижобий ислоҳотларни бекор қилишга мажбур бўлди.

Download 109.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling