Жорий йилнинг 1-чораги давомида мамлакат сув хўжалиги тармоғида амалга оширилган тадбирлар ҳақида қисқача маълумотлар


Download 120 Kb.
bet1/8
Sana19.06.2023
Hajmi120 Kb.
#1611755
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Жорий йилнинг 1

Жорий йилнинг 1-чораги давомида мамлакат сув хўжалиги тармоғида амалга оширилган тадбирлар ҳақида қисқача маълумотлар


Сув ресурсларидан фойдаланиш. Халқ хўжалиги тармоқларининг эҳтиёжлари учун 2008-2009 йиллар куз-қиш мавсумида жами 11489,8 млн м3 чекланган сув миқдори белгиланиб, жорий йил 1 апрель ҳолатига суғориш ва шўр ювиш ишларига 9362 млн м3 ёки лимитга нисбатан 107,0% (2008 йилнинг шу даврида 10343 млн м3) сув сарфланди. Бу кўрсаткич Сирдарё (148%), Наманган (138%), Андижон (136%), Фарғона (130%) ва Жиззах (130%) вилоятларида нисбатан юқори бўлди.
Етказиб берилган сув билан жами 5303 минг гектар/суғориш ёки 90% (6156 минг га/суғориш), шундан кузги бошоқли дон 2890 минг гектар/суғориш, 2,5 марта (3058 минг га/суғориш), 980 минг гектар (1030 минг гектар) майдонда шўр ювиш ишлари бажарилди.  
Республикадаги барча сув омборларида суғориш мавсуми учун 8509,0 млн м3 (8753,0 млн м3) сув йиғилди. Жорий йилда кутилаётган сув танқислигининг салбий оқибатларини юмшатишга ҳамда мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида сувдан фойдаланишда йўл қўйилган камчиликлар бўйича жавобгар шахсларга нисбатан 4025 та (4659 та) далолатнома расмийлаштирилиб, юридик шахсларга 2945 та (3194 та) огоҳлантириш хатлари киритилди. Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни талабларини такроран бузилиши бўйича 1158 (1126) ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий кодексига асосан фуқаро ва мансабдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда жами 22,7 (14,6) млн сўм миқдорида жарима расмийлаштирилиб, тўлиқ ундириб олинди. 
Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари фаолияти.
Республика бўйича жами 1693 та (2008 йилнинг шу даврида 1676 та) сувдан фойдаланувчилар уюшмалари фаолият кўрсатмоқда. СФУ томонидан 3 млн 996 минг гектар майдонда 86,7 минг нафар иккиламчи сувдан фойдаланувчиларга, шу жумладан 84,4 минг фермер хўжаликларига сув хизмати кўрсатиб келинмоқда.
СФУ томонидан иккиламчи сувдан фойдаланувчиларга йиллик 34,3 млрд сўмлик (28,1 млрд сўм) хизмат кўрсатиш белгиланган ва ҳисобот даврида амалда 5,9 млрд сўмлик (5,4 млрд сўм) хизмат кўрсатилди ва унинг 2,2 млрд сўми ёки 38,0% (5,4 млрд сўми) тўлаб берилди. Бу кўрсаткич Қашқадарё (9.0%), Самарқанд (26,0%) ва Хоразм (37,0%) вилоятларида нисбатан паст бўлди, бунда ўртача бир гектар майдонга тўланган маблағ республика бўйича ўртача 560 сўмни (1336 сўм) ташкил қилди.

Download 120 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling