Жорий йилнинг 1-чораги давомида мамлакат сув хўжалиги тармоғида амалга оширилган тадбирлар ҳақида қисқача маълумотлар


Мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш


Download 120 Kb.
bet3/8
Sana19.06.2023
Hajmi120 Kb.
#1611755
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Жорий йилнинг 1

Мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш. Ҳисобот даврида 247 та (93,9%) таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларига экспертиза ҳулосалари олинди, қолган 16 та лойиҳа бўйича 1 майга қадар экспертиза ҳулосалари тўлиқ олинади. Шунингдек, 189 та таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларида пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича танловлар ўтказилди ва 168 та лойиҳа бўйича 27524,3 млн сўмлик шартномалар имзоланди.
Таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларида ажратилган 9347,4 млн сўм маблағ ҳисобига жами 3048,2 километр узунликдаги зовур тармоқлари тозаланди ва уларда 553 дона экскаватор ва 123 дона бульдозер ишлатилди.
Бундан ташқари лойиҳалар тизимида 270,5 километр узунликда ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқлари ювилди, бу ишлар 33 дона ПДТ агрегатлари ёрдамида амалга оширилди.
Ишлаб чиқилган локал сметалар асосида 93 дона мелиоратив тик қудуқлар (скважина) ва 21 дона мелиоратив насос агрегатлари жорий ва тубдан таъмирланди.
Бажарилган ишлар учун мелиорация Жамғармаси томонидан жами 7266,3 млн сўм ҳажмида маблағ ажратилиб, шундан 2496,0 млн сўми 2008 йилда бажарилган ишларнинг кредиторлик қарздорлигига йўналтирилди. 
“Ўзмелиомашлизинг” компанияси орқали мелиоратив техникалар харид қилиш. Ўзбектендерконсалтинг” агентлиги билан биргаликда 2009 йил дастурида белгиланган мелиоратив техникаларни етказиб берувчиларини аниқлаш бўйича жорий йилнинг 4 мартида тендер савдолари ўтказилди. Идоралараро тендер комиссиясининг 2009 йил 17 мартдаги йиғилишида ишчи гуруҳининг хулосаси кўриб чиқилиб, тендер ғолиблари аниқланди ва баённома расмийлаштирилди.
Комиссия хулосасига кўра Хитойнинг “Jonyang” компанияси 3 та тендер бўйича жами 101 дона занжирли экскаваторни, Россиянинг “Четра-Промышленные машины” очиқ акциядорлик жамияти 30 дона бульдозерни, республиканинг “Сувэнергосервис” очиқ акциядорлик жамияти 50 дона дала вагонларини, “Сувсаноатмаш” очиқ акциядорлик жамияти 26 комплект ғилдиракли ёнилғи қуйиш станцияларини, АҚШнинг “Sek Men Finance” компанияси 26 комплект автотягачларни ҳамда Венгриянинг “Med Milk” компанияси 13 дона пайвандлаш агрегатларини етказиб беришга ҳақли деб топилди.
Шу билан бирга 29 дона ғилдиракли экскаваторларнинг нархи 2008 йилда харид қилинган техникалар нархига нисбатан юқорилиги эътиборга олиниб, “Ўзбектендерконсалтинг” агентлиги томонидан тендер савдоларини қайта ўтказиш ишлари ташкиллаштирилмоқда.

Download 120 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling