Жорий йилнинг 1-чораги давомида мамлакат сув хўжалиги тармоғида амалга оширилган тадбирлар ҳақида қисқача маълумотлар


Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ҳорижий инвестиция лойиҳалари бўйича


Download 120 Kb.
bet8/8
Sana19.06.2023
Hajmi120 Kb.
#1611755
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Жорий йилнинг 1

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ҳорижий инвестиция лойиҳалари бўйича
Саноат маҳсулотлари: Вазирлик тизимидаги саноат корхоналарида 2008 йилнинг 1 ярмида амалдаги нархларда 28738,7 млн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб режа (19198,4 млн. сўм) 150 % бажарилди, 2007 йилнинг шу даврига (21362,8 млн.сўмга) нисбатан 135 %, қиёсий нархларда 25099,6 млн.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб ўтган йилнинг шу даврига (21721,1 млн.сўм) 116 % ўсишга эришилди.
Халқ истеъмоли моллари: Ҳисобот даврида 4910,3 млн. сўмлик халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (2455,3 млн.сўм) ўсиш 200 %, аҳолига 205,4 млн. сўмлик пуллик хизмат кўрсатилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (119,1 млн.сўм) ўсиш 172 % ташкил этди.
Экспорт: Ҳисобот даврида 165,54 минг АҚШ доллари миқдорида саноат моллари экспорт қилиниб, режа (150 минг АҚШ доллари) 110,36% бажарилди.
Маҳаллийлаштириш: Маҳаллийлаштириш дастурига асосан 49,5 млн. сўмлик 21 минг дона графитли шеткалар ишлаб чиқарилиб, белгиланган топшириқ (режа 21 минг дона) 100 % бажарилди.
Инвестиция лойиҳалари: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.10.2007 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги Инвестиция дастури тўғрисидаги” ПҚ-704-сонли қарори асосида Вазирлик томонидан 13 та лойиҳа бўйича ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Улардан 6 таси олдиндан амалга оширилиб келинаётган ва қолган 7 таси янгидан киритилган лойиҳалардан иборат. Ушбу лойиҳаларнинг ҳисобот йилида ўзлаштирилиши режалаштирилган қиймати 77,35 млн.АҚШ долларини ташкил этади.
Жорий йилининг 1-ярмида жами 29,25 млн. АҚШ доллари қийматидаги маблағларни ўзлаштирилиши режалаштирилган бўлиб, амалда 31,33 млн.АҚШ доллари қийматидаги маблағ ўзлаштирилиб, режага нисбатан 107,1%, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 145,9% (2007 йил 1-ярмида 23,00 млн. АҚШ доллари) ташкил этган.
Сув хўжалиги бош бошқармаси
Download 120 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling