Жорий йилнинг 1-чораги давомида мамлакат сув хўжалиги тармоғида амалга оширилган тадбирлар ҳақида қисқача маълумотлар
Download 120 Kb.
|
Жорий йилнинг 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш.
Ирригация тадбирлари. Амалда чораклик режанинг 107,0 фоизи ёки 2093,4 километр узунликдаги (2008 йилнинг шу даврида 1581 км) хўжаликлараро суғориш тармоқлари тозаланди ва бунда 198 та (237 та) экскаваторлар ишлатилди. Бу даврда 2102 дона, 111.0% (1657 дона) гидротехник иншоот ҳамда 2937 дона, 124.0% (1995 дона) гидропост таъмирланди.
Режадаги 4728,3 километр ўрнига амалда 5220,5 километр ёки 110,4% (4742,4 км) масофадаги хўжалик ички суғориш ариқлари тозаланди, шунингдек, қўл кучи билан амалда 36147,1 километр, 104.0% (33619,9 км) тозаланди. Ушбу тармоқлардаги 4743 дона (103,0%) гидротехник иншоот ҳамда 8157 дона (107,0%) гидропостлар таъмирланди. Мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш. Давлат дастури билан 2009 йилда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларига жами 130,0 млрд сўм (шундан мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш ишларига - 55,41 млрд сўм, таъмирлаш ва тиклаш ишларига - 47,29 млрд сўм ҳамда мелиоратив техникалар харид қилиш учун 27,3 млрд сўм) маблағ ажратилиши мўлжалланган. Мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш. Жорий йилда жами 94 та лойиҳа бўйича реконструкция қилиш ва қурилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, шундан йилдан-йилга ўтувчи объектлар сони 23 та. Қолган 71 та лойиҳалар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрловчи корхоналар тендер савдолари асосида аниқланди. Барча лойиҳалар бўйича жорий йилнинг 1 майига қадар жамланма экпертиза хулосалари олиш бўйича тармоқ графиклари ишлаб чиқилиб, “Давархитектқурилиш” қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланди. Жорий йилнинг 1 апрелига қадар лойиҳа институтлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг 63 таси “Ўзсувэкспертиза” га юборилди ва 38 та соҳавий хулоса олинди. Ушбу 38 та лойиҳалар “Давархитекткурилиш” давлат қўмитасининг давлат экспертизасига жўнатилди ва 24 та объект бўйича ижобий жамланма хулосалар олинди. Ҳозирги кунда 20 та лойиҳа бўйича пудрат ташкилотларини танлаш мақсадида тендер савдоларини ўтказиш учун Жамғарма томонидан тендер эълон қилинди ва 5 та лойиҳа бўйича 3 апрелда тендер савдоларининг сўнгги босқичини ўтказиш режалаштирилган. Реконструкция қилиш ва қуриш ишлари йилдан-йилга ўтувчи объектларда 30,3 километр узунликда тадбирлар амалга оширилиб, 3069,5 млн сўм маблағ сарфланди ёки қурилиш бошидан буён жами 14215,1 млн сўмлик маблағ ишлатилди. Бу тадбирларда 121 дона экскаватор ва 77 дона бульдозер мунтазам ишлаб келмоқда. Download 120 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling