Жорий йилнинг 1-чораги давомида мамлакат сув хўжалиги тармоғида амалга оширилган тадбирлар ҳақида қисқача маълумотлар


Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари фаолияти тўғрисида


Download 120 Kb.
bet7/8
Sana19.06.2023
Hajmi120 Kb.
#1611755
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Жорий йилнинг 1

Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари фаолияти тўғрисида :
Бугунги кунда республикамизда 1676 та Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари умумий майдони 3,99 млн. гектар бўлган 189 мингдан ортиқ иккиламчи сувдан фойдаланувчиларга, жумладан фермер хўжаликларига сув хўжалиги хизматини кўрсатиб келмоқда. 
Бугунги кунда фаолият юритаётган СФУлар томонидан 2008 йил давомида иккиламчи сувдан фойдаланувчиларга жами 28,1 млрд. сўмлик хизмат кўрсатиш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 1 июлига қадар СФУлар томонидан 10,75 млрд. сўмлик хизмат кўрсатилди. Шундан 8,8 млрд. сўми ёки кўрсатилган хизматнинг 82 фоизи тўлаб берилди.
Капитал қурилиш соҳасида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 9 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-704-сонли қарорига асосан жорий йилда ирригация қурилишига 21,0 млрд сўм капитал қўйилмалар ажратилган ва 2008 йил манзилий дастурига киритилган объектларда қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
2008 йил I ярим йилликда 5,685 млрд.сўм ёки режага нисбатан 102 фоиз капитал маблағ ўзлаштирилди, шу жумладан қурилиш-монтаж ишлари 5,207 млрд.сўмга бажарилди.
Ҳисобот даврида Наманган вилоятидаги Чортоқ сув омбори қурилишида 691,508 млн.сўм капитал маблағ ўзлаштирилиб объект қурилиши якунланди ҳамда Хоразм вилоятидаги Ташсака каналида гидротехника иншооти қурилишида 483,639 млн.сўм капитал маблағ ўзлаштирилиб объект фойдаланишга топширилди.
Насос станциялари ва энергетика соҳасида
Насос агрегатларини таъмирлаш бўйича режа 1758 донани ташкил қилиб, амалда 1776 дона таъмирланди ёки режага нисбатан 101 фоизга бажарилди.
Режа бўйича 907 дона суғориш ва 896 дона тик зовур қудуқлари таъмирланиши мўлжалланган бўлиб, амалда 972 дона (107 фоиз) суғориш ва 900 дона (100 фоиз) тик зовур қудуқлари таъмирланди.
Электр энергиясини истеъмол қилиш бўйича 6 ойлик лимити 3849,721 млн.квт соат белгиланган бўлиб, амалда 3513,036 млн.квт соат сарфланди ёки давр лимитига нисбатан 336,685 млн.кВт соат электр энергияси ва 17588,0 млн.сўм бюджет маблағлари иктисод килинди. Электр энергиясининг тарифи 2008 йил I чоракда 43,7 сўмни, шу йилнинг апрел ойидан бошлаб 52,5 сўмни ташкил этган.

Download 120 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling