Жорий йилнинг 1-чораги давомида мамлакат сув хўжалиги тармоғида амалга оширилган тадбирлар ҳақида қисқача маълумотлар


Download 120 Kb.
bet4/8
Sana19.06.2023
Hajmi120 Kb.
#1611755
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Жорий йилнинг 1

Ирригация-мелиорация қурилиши. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 октябрдаги ПҚ-969-сон қарорига мувофиқ вазирлик бўйича жорий йилда ирригация қурилишига 59,1 млрд сўм миқдорида капитал маблағ лимити ажратилган, шу жумладан мақсадли равишда сув омборлар қурилишига 44,9 млрд сўм йўналтирилиши белгиланган.
Жами ажратилган 59,1 млрд сўм капитал қўйилмалар лимити ирригация қурилиши объектлари бўйича вазирликнинг Илмий-техник кенгаши йиғилишида тақсимланиб, манзилий рўйхатлар белгиланган тартибда тасдиқланди. Ирригация қурилиши бўйича 36 та объектлардан 12 тасида белгиланган тартибда тендер савдолари орқали пудрат ташкилотларини аниқлаш бўйича тегишли тадбирлар олиб борилди ва апрель ойида якунига етказилади, қолган 24 объектда қурилиш ишлари давом эттирилиб, молиялаштириш очилган.
Ҳисобот даврида 11,3 млрд сўм, 115,0% (2008 йилнинг шу даврида 1,6 млрд сўм) капитал маблағларнинг ўзлаштирилиши ҳамда 7,4 млрд сўмлик (1,5 млрд сўм) қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши кутилмоқда. 
Насос станцияларини таъмирлаш ва энергетика таъминоти. Ҳисобот даврида 1300 дона, 106,6% (2008 йилнинг шу даврида 1277 дона), шу жумладан 833 дона, 103.6% (1194 дона) ички хўжалик насос агрегатлари ҳамда 531 дона ёки 107,3% (395 дона) суғориш қудуқлари (скважиналар) таъмирланди.
Ҳисобот даврида вазирлик тасарруфидаги сув хўжалиги ташкилотларида лимитдаги 1357,1 млн квт/соат ўрнига амалда 1289,2 млн квт/соат (970,4 млн квт/соат) электроэнергия сарфланиб, 67.9 млн квт/соат (170,7 млн квт/соат) электроэнергия ёки 4101,2 млн сўм (7459,6 млн сўм) маблағ иқтисод қилинди.
  Сув хўжалиги бош бошқармаси
Сув хўжалиги тизимида 2008 йил мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ

Инвестиция дастурининг бажарилиши. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 9 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги Инвестиция дастури тўғрисидаги” ПҚ-704-сонли қарори асосида Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги томонидан Ҳукумат кафолати билан 2008 йил Инвестиция дастурига киритилган 14 та лойиҳа бўйича 76,02 млн.АҚШ долларини ўзлаштирилиш режалаштирилган бўлиб, амалда 77,34 млн.АҚШ долларидаги маблағлар ўзлаштирилди. Ўтган йилга (44,9 млн.АҚШ долл.) нисбатан ўсиш 172,2 фоизни ташкил этди.
Мазкур лойиҳалар Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, ОПЕК ҳалқаро тараққиёт Жамғармаси ва ХХРси Эксимбанки кредити ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат улуши маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмоқда.
Жумладан, Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 74,55 млн АҚШ долларини ташкил этган 1 та, Осиё Тараққиёт Банки маблағлари иштирокида жами қиймати 300,78 млн. АҚШ долларини ташкил эатадиган 4 та, ХХРси Эксимбанки кредит маблағи иштирокида умумий қиймати 93,2 млн. АҚШ долларини ташкил этган 7 та ва ОПЕК ҳалқаро тараққиёт Жамғармаси маблағлари иштирокида Лойиҳанинг умумий қиймати 18,48 млн.АҚШ долларини ташкил этган 1 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 9 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-704-сонли қарорига асосан вазирликка жорий йилда ирригация қурилишини олиб бориш учун 21,0 млрд сўм капитал маблағлар лимити ажратилган.
Жами ажратилган 21 млрд сўм капитал қўйилмалар лимити ирригация қурилиши объектлари бўйича вазирликнинг Илмий-техник кенгаши йиғилишида тақсимланиб, белгиланган тартибда тасдиқланди. Ажратилган капитал қўйилмалар лимитидан 2,1 млрд.сўми 2007 йилнинг беш фоизли қафолат муддати бўйича кредитор қарздорликни қоплашга йўналтирилди, шундан 1,88 млрд.сўм Резаксой сув омбори қурилиши бўйича ушлама, 2009 йил учун лойиҳа ишларини жорий йилда олиб бориш учун 1,05 млрд.сўм йўналтирилди. Ирригация қурилиши объектлардан 16 тасида белгиланган тартибда тендер савдолари орқали пудрат ташкилотлари аниқланди.
17,4 млрд.сўм капитал қўйилмалар асосан сув омборлар, насос станциялар, каналлар, гидротехник иншоотлар ва бошқа ирригация қурилиши объектларига йўналтирилди, шу жумладан Наманган вилоятидаги Резаксой сув омбори қурилишининг иккинчи навбатини, Жиззах вилоятидаги Арнасой, Фарғона вилоятидаги Марказий-Фарғона сув омборларини лойиҳалаштириб, қурилиш ишларига йўналтирилди ҳамда уларга қўшимча маблағ ажратилиб жорий йилга белгиланган ҳажмлар бажарилди.
2008 йил дастурида қуйидаги йирик объектларда қурилиш ишлари давом эттирилди, суғориладиган ерларга кафолатли сув етказиб бериш учун каналларни қуриш ва тиклаш бўйича – Қорақалпоқистон Республикасида “Бўстон”, Андижон вилоятида “Андижонсой”, Наманган вилоятида “Подшоота” ва бошқа каналларда, Наманган вилоятида Жидалисой, Жиззах вилоятида Оқбулоқ, Самарқанд вилоятида Акчобсой ва Камонгорон сув омборлар ва бошқа сув таъминотини оширишга қаратилган сув омборларда қурилиш ишлари олиб борилди.
2008 йилда 27,9 млрд.сўм ёки режага нисбатан 111 фоиз капитал маблағ ўзлаштирилди, шу жумладан қурилиш монтаж ишлари 23,1 млрд.сўмга (109%) бажарилди.
Сув ресурсларидан фойдаланиш. Суғориш даври учун ҳалқ хўжалиги тармоқларида мавжуд 2304 та сув истеъмолчиларига, шу жумладан 1959 та қишлоқ хўжалик (шундан 1676 та СФУлар), 26 та балиқчилик, 95 та коммунал, 39 та саноат, 9 та энергетика ва 176 та бошқа бирламчи сувдан фойдаланувчиларга 34037,9 млн.м3 сув лимити ажратилиб, шундан суғориш ишлари учун 30700,7 млн.м3 ни ташкил этади.
Суғориш даврига Республикадаги барча сув омборларида 8275 млн.м3 сув йиғилди. 2008 йилнинг 31 декабр ҳолатига барча сув омборларида 5541 млн.м3 сув захираси бўлиб, бу ўтган йилдагидан 2114 млн.м3 кам (2007 йилда 7655 млн.м3 бўлган).
Республика бўйича 2008 йилнинг суғориш мавсумида олинган сув миқдори 27673 млн.м3 бўлиб, лимитга нисбатан 90 фоизни (лимити 30701 млн.м3) ёки ўтган 2007 йилга (34003 млн.м3) нисбатан 81 фоизни ташкил қилди. Олинган сув билан 16504 минг гектар майдонда ёки 4,1 марта суғориш ишлари олиб борилди, 2007 йилга нисбатан 3644 минг га кам майдон суғорилди. Шундан 3392 минг гектар ёки 3,1 марта кузги ғалла (2007 йилда 3285 минг гектар ёки 3 марта бўлган) ва 6101 минг гектар ёки 4,3 марта пахта майдонлари суғорилди (2007 йилда 7655 минг гектар ёки 5,6 марта бўлган).
2008 йил суғориш мавсумида вилоятларда сув ресурсларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишда йўл қўйилган камчиликлар, яъни Ирригация тизимларидан сув олиш қоидаларини бузилиши, сувдан хўжасизларча фойдаланиш, сув хўжалиги объектларидан олинадиган сув миқдорини ҳисобини юритиш қоидаларига амал қилмаслик каби ҳолатлар аниқланиб уларга нисбатан чора кўрилди. Жумладан, мавсум давомида аниқланган камчиликлар бўйича жавобгар шахсларга нисбатан 11292 та (12731) далолатномалар тузилиб, улар билан сувдан фойдаланишнинг амалдаги қонун-қоидалари тўғрисида тушинтириш ишлари олиб борилди. Такроран “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун-қоидаларни бузган айбдор фуқаро ва мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси асосида 3744 та (3710) ҳолат юзасидан тузилган баённомалар асосида 63,5 млн. сўм (41,075) миқдорида жарима расмийлаштирилди.
Ҳисобот даврида 14,2 млрд сўмлик асосий фондлар топширилди, 48,4 км узунликдаги канал, 12 дона гидротехник иншоот, 3,4 м.куб.сек қувватига эга насос станцияларда қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилиб якунланди, 8,0 млн.куб.м. сув ҳажмига эга сув омборлар ишга туширилди.
Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари фаолияти.Бугунги кунда республикамизда 1676 та (1654) Сувдан фойдаланувчилар уюшмалари умумий майдони 3,99 млн. гектар (3,8) бўлган 189 мингдан (170) ортиқ иккиламчи сувдан фойдаланувчиларга, жумладан фермер хўжаликларига сув хўжалиги хизматини кўрсатиб келмоқда. 
Бугунги кунда фаолият юритаётган СФУлар томонидан 2008 йил давомида иккиламчи сувдан фойдаланувчиларга жами 28,1 млрд. сўмлик (25,33) хизмат кўрсатиш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг 31 декабрига қадар СФУлар томонидан 31,5 млрд. сўмлик (15,7) хизмат кўрсатилди. Шундан 15,0 млрд. сўми (9,3) ёки кўрсатилган хизматнинг 70 фоизи (59) тўлаб берилган.
Ирригация ишлари. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2008 йил давомида хўжаликлараро суғориш тармоқларини тозалаш ишлари 4392,9 км га режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда 4653,4 км тозаланди ёки йиллик режасига нисбатан 106 фоизга бажарилди ва 18085,3 минг.м3 тупроқ ишлари амалга оширилди. 4655 дона гидроиншоот таъмирлаш режалаштирилган бўлиб йил давомида амалда 4735 дона таъмирланди ёки режага нисбатан 102 фоизга бажарилди. Амалга оширилган ишларни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослаб кўрилганда 403 донага кўп гидротехник иншоотларни таъмирланганлигини кўрсатади. Сув ўлчаш постлари 5424 дона таъмирлаш режалаштрилган бўлиб, амалда 5609 дона таъмирланди ёки режага нисбатан 103 фоизга бажарилди.
Бундан ташқари Жорий йил давомида хўжалик ички суғориш тармоқларини механизм ёрдамида тозалаш ишлари 13269,4 км га режалаштирилган бўлиб, ҳақиқатда амалда 14047,9 км тозаланди ёки йиллик режасига нисбатан 106 фоизга бажарилди. 13200 дона гидроиншоот таъмирлаш режалаштирилган бўлиб йил давомида амалда 13932 дона таъмирланди ёки режага нисбатан 106 фоизга бажарилди. Амалга оширилган ишларни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослаб кўрилганда 108 донага кўп гидротехник иншоотларни таъмирланганлигини кўрсатади. Сув ўлчаш постлари 18518 дона таъмирлаш режалаштрилган бўлиб, амалда 19095 дона таъмирланди ёки режага нисбатан 103 фоизга бажарилган. 
Мелиоратив объектларни қуриш ва реконструкция қилиш ишлари. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 мартдаги “2008-2012 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури тўғрисидаги” ПҚ-817-сонли Қарори ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашининг 2008 йил 8 февралдаги 03/1-847-сонли баённомаси билан 2008 йил дастурида 42 та реконструкция қилиш ва қуриш объектлари белгиланган бўлиб, шулардан 37 тасига тўлиқ экспертиза ҳулосалари олинган ва қолган 5 та объект бўйича қурилиш ва лойиҳалаш ишлари бир вақтнинг ўзида олиб борилмоқда.
2008 йилда мелиоратив объектларни реконструкция қилиш ва қуриш бўйича 265,6 км туманлараро ва хўжаликлараро зовурлар, Жиззах (2 дона), Сирдарё (3 дона) ва Фарғона (7 дона) вилоятларининг суғориладиган майдонларидан ер ости сувларини олиб кетиш учун 12 та мелиоратив насос станциялари белгиланган.
Реконструкция қилиш ва қурилиш ишлари 40 та объект бўйича бошлаб юборилган, Бухоро вилоятининг “К-18” зовурини реконструкция қилиш ва Навоий вилоятининг “Хўжаболта” зовури қурилиши бўйича 1 июлда пудратчи ташкилотларини аниқлаш бўйича тендер танловлари ўтказилиб ғолиб деб топилган пудрат ташкилотлари ўртасида шартномалар расмийлаштирилиб, ушбу объектларда пудратчи ташкилотлари томонидан реконструкция қилиш ва қуриш ишлари бўйича ташкилий ишлар бошлаб юборилган.
Мелиоратив объектларни таъмирлаш ва тиклаш ишлари. 2008 йилда зовур-дренаж тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишларини алдинги йилларга нисбатан янгича ёндашилиб, бу ишлар мелиоратив объектларни комплекс қамраб олган ҳолда тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Жорий йилда Республика бўйича 427 та объект бўйича зовур-дренаж тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш ишлари белгиланган бўлиб, уларнинг лойиҳа-смета хужжатларини ишлаб чиқиш тасдиқланган графикка асосан 2008 йилнинг 1 сентябрига қадар яунлаш белгиланган, шу жумладан 1-ярим йилликда 350 объект бўйича 18501,0 км узунликдаги қисми режалаштирилган. Жорий йилнинг 1 июл ҳолатига 344 та объект бўйича лойиҳалаш ишлари тугатилиб, 316 таси экспертиза органларига тақдим этилган, шулардан 254 тасига экспертиза ҳулосалари олинган. Лойиҳа-қидирув ишларини бажариш учун тегишли корхоналар ва вазирлик тизимидаги лойиҳалаш ташкилотлари жалб этилган. Биринчи ярим йилликда 18797,0 км узунликда қидирув ишлари тугатилиб, 17296,0 км зовур тармоқларини лойиҳалаш ишлари бажарилган.
Давлат дастурига асосан тасдиқланган график бўйича 1-ярим йилликда 8000,0 км узунликда 18673,2 млн.сўмлик зовур-дренаж тармоқларини таъмирлаш ва тиклаш ишлари белгиланган. Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида 8002,8 км узунликда ёки режага нисбатан 100 % зовур тармоқларини тозалаш ишлари бажарилган.
Барча вилоятларда зовур тармоқларини тозалаш режаси 100-104 % оралиғида бажарилган, Наманган вилоятида эса мелиоратив техникаларнинг эскирганлиги сабабли бу кўрсаткич 83 % таъминланган.
Ҳозирги кунда Наманган вилоятига «Марказий Фарғона хайдаладиган ерларининг мелиоратив тармоқларини яхшилиаш лойихаси» бўйича 18 дона экскаватор кредит ҳисобига келтирилмоқда ва 9 ой якуни билан вилоят дастури режасини тўлиқ бажарилиши бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланган.
Республика бўйича 815,0 км узунликда (режага нисбатан 102 %) ёпиқ-ётиқ зовур тармоқлари таъмирланган. 
Зовурлар тизимида 15 дона сув ўлчаш иншоотлари, 140 та қувурли ўтиш жойлари қайта ётқизилган, 402 дона кузатув қудуқлари, 46 та мелиоратив насос станциялари ҳамда 900 тик қудуқлар (скважина) таъмирланган.
Таъмирлаш-тиклаш ишлари мелиоратив иншоотлар таъмирини ҳисобга олган ҳолда 25680,4 млн.сўмга бажарилган. Мелиоратив тик қудуқлар ва насос станциялар таъмири 985,9 млн.сўмлик бажарилган. 2008 йилнинг 1-чорагида зовур-дренаж тармоқларини тозалашда йўл қўйилган қолоқликни қоплаш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари суръатини ошириш мақсадида 2-чоракда вазирлик томонидан вилоят ҳокимликлари ва тегишли ташкилотлар билан биргаликда зарур техникаларни сафарбар этиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилиб, сўнги ойларда уларнинг сони 791 донага етқазилган.
Ихтисослаштирилган қурилиш ва эксплуатацион ташкилотлар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 7 майдаги “Мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган Давлат унитар корхоналарини ташкил қилиш ва фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 92-сонли қарори топшириқларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида республика бўйича 49 сув хўжалигига ихтисослаштирилган давлат унитар корхоналарининг рўйҳати, намунавий устави ҳамда бошқарув аппарати тузилмаси тасдиқланган. Шу кунга қадар ихтисослаштирилга қурилиш ташкилотларини 1138 та малакали мутахассислар билан таъминланди.
Уларнинг моддий техник базасини мустахкамлаш мақсадида 363 дона экскаватор, 62 дона бульдозер, 25 дона трайлер, 25 тортувчи трактор (тягач), 48 дона ёпиқ-ётиқ зовурларни ювувчи (ПДТ-200) агрегатлар, 20 дона юк кўтариш машиналари, 30 дона юк автомашиналари, 19 дона ёқилғи ташиш транспортлари, 21 дона енгил автомашиналар, 25 дона трокторлар ва 221 дона дала вагонлари билан таъминланиб, жорий йилнинг 1 июл ҳолатига давлат унитар корхоналар балансига жами 31711,6 млн.сўмлик асосий воситалар ўтказиб берилди. 
Бундан ташқари Давлат дастури билан 2008 йилда “Ўзмелиомашлизинг” лизинг компанияси орқали 129 та замонавий экскаваторлар, 29 та бульдозер, 20 та ёпиқ-ётиқ зовур-дренаж тармоқларини ювувчи агрегатлар, 60 та дала вагонлари ва 39 дона махсус мелиоратив техникаларга хизмат кўрсатувчи техникаларнинг ҳарид қилиниши белгиланган. “Ўзмелиомашлизинг” лизинг компанияси томонидан шу кунга 126 дона экскаваторларни ҳарид қилиш бўйича шартномалар расмийлаштирилиб, 3 та босқичда амалга оширилиши белгиланган. Биринчи босқичдаги 30 та ва иккинчи босқичдаги 41 та занжирли экскаваторлар заводдан 1 июлгача ортилган, учинчи босқичдаги 45 та эксаваторларни еетказиб бериш графигига асосан 30 июлига қадар амалга оширилиши белгиланган. Ушбу техникаларнинг барчаси давлат унитар корхоналари ўртасида тўлиқ тақсимланган.
Жорий йилнинг I-ярим йиллигида янги ташкил қилинган ихтисослашган давлат унитар корхоналари томонидан Давлат дастури билан белгиланган мелиоратив объектлар бўйича ўтказилган тендер савдоларида иштирок қилиб 54 та объектда тендер ғолиби ва 81 та объектларда субподряд усулида мелиорация ишларини амалга ошириб келмоқдалар. Шу кунга қадар давлат унитар корхоналари томонидан 1987,8 км узунликда зовур-дренаж тармоқларини таъмирлаб, 9359,2 минг.м3 хажмдаги тупроқ ишларини амалга ошириб, жами 4260,5 млн.сўм миқдордаги ишлар амалга оширилган.
Насос агрегатларини таъмирлаш бўйича 12 ойлик режаси 3004 донани ташкил қилиб, амалда 3017 дона таъмирланди ёки режага нисбатан 100,4 фоизга бажарилди.
2008 йил учун режа бўйича 1232 дона суғориш ва 1772 дона тик зовур қудуқлари таъмирланиши мўлжалланган бўлиб, амалда 1240 дона суғориш ва 1779 дона тик зовур қудуқлари таъмирланди ёки режага нисбатан 100,6 фоизга суғориш ва 100,4 фоизга тик зовур қудуқлари бажарилди. 
Ички хўжалик насос агрегатларини таъмирлаш бўйича 12 ойлик режаси 2934 донани ташкил қилиб, амалда 2941 дона таъмирланди ёки режага нисбатан 100,2 фоизга бажарилди. 
2008 йил давомида сарфланадиган электр энергиясининг шартномавий миқдори 8246,36 млн.квт.соат белгиланган бўлиб, амалда 7766,266 млн.квт.соат сарфланиши ёки 480,094 млн.квт.соат электр энергиясини иқтисод қилиниши ва 25060,91 млн.сўм бюджет маблағлари тежалишига эришилди, электр энергиясининг ўртача тарифи 52,2 сўмни ташкил этди.
Ўтган 2007 йил давомида электр энергиясининг шартномавий миқдори 8565,156 млн.квт.соат белгиланиб, амалда эса 8206,114 млн.квт.соат сарфланган, ёки 359,042 млн.квт.соат электр энергиясини иқтисод қилинган ва 15690,135 млн.сўм бюджет маблағларини тежалган, электр энергиясининг ўртача тарифи 40,88 сўмни ташкил этган.

Download 120 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling