Германия ва австрия янги даврда. Режа: Иқтисодий тузум


Download 109.38 Kb.
bet22/24
Sana24.02.2023
Hajmi109.38 Kb.
#1227341
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
2 тема Германия ва Австрия Янги даврда

«Март арафаси даври». Францияда Июль монархияси ағдарилгандан сунг Австрияда ҳам феодал-монархия тузумининг инқирози яққол сезилиб колди. Австрия тарихида «март арафаси
даври» деб аталган 1848 йилги инқилобдан олдинги икки ун йиллик ижтимоий-сиёсий кутаринкилик ва жамият маънавий ҳаётининг фаоллашуви даври булди. Ҳукмрон доиралардан ташқари жамиятнинг барча қатламлари чуқур ижтимоий узгаришлар ва кескин сиёсий ислоҳатлар зарурлигини ҳис этишаётган эдилар.
Париждаги Июль инқилобидан сунг ва Польшада бошланган қўзғолонг тасирида унга туташ булган Шимоли-Шаркий Венгриядан ғайрифеодал ғалаёнлар бошланиб, бунга вабо тарқалиши бевосиIIта баҳона бўлди. Словак, русин ҳамда влаш деҳқонлари катнашган вабо ғалаёни» билан бир пайтда поляк кузғолончиларига ёрдам ҳаракати ҳам авж олди. Венгрияда миллий буржуазия ролини уз кулига олган уртача ер эгалари булган помешчиклар кўп миллионли
доконларни озод килиш орқалигина мамлакат мустақиллигига эришиш ва буржуа ислоҳатларини амалга ошириш мумкинлигини яхши тушунардилар.
30-йиллар бошларида Венгриядаги «ислоҳатлар даври»нинг (1830-1840) ёрқин намояндаларидан бири Иштван Сечени буржуа ислоқатларнинг кенг дастурини ишлаб чиққан бўлиб, бу дастур
крепостнойликни бекор килиш, баршинани ёлланма мехнат билан алмаштириш, цехлар тизимини тугатиш, миллий саноатни қуллаб-қувватлаш, кредит ташкилотларининг кенг тармоғини ва Миллий банкни ташкил килиш каби дадил узгаришларни кузда тутарди.
Айни пайтда у аристократия ва йирик ер эгаларининг иқтисодий позициясини ҳамда венгер дворянлари билан Габсбурглар хонадони иттифоқини саклаб қолиш зарур деб хдсобларди. 40-йилларда ҳаракатнинг тан олинган йулбошчиси камбағал дворянлардан чиққан адвокат Лайош Кошут булиб колди. У Сеченига Караганда қатъиятли ва журъатли булиб, Вена саройидагилар ва аристократия билан муносабатларнинг кескинлашувидан чучимасди.
Шоир Шандор Петефи ва крепостнойнинг уғли, меҳнаткаш халқнинг ашаддий ҳимоячиси, француз инқилобининг ихлосманди Михай Танчи бошчилигида ҳаракатнинг инқилобий-демократик қаноти шаклланди .
Венгрияда ислоҳатлар учун ҳаракатнинг кучи ва кулами, самарадорлиги унинг яхши ташкил килинганлиги, мустақиллик ва эрксеварлик тарихий анъаналарига таянганлигидагина эмас, сиёсии ташкилот ва сиёсий фаолиятнинг ошкор шакллари - инқилоб арафасида ғайри австрия ва ғайри феодал ҳаракатнинг ошкор шаклларига айланган Давлат кенгаши ва комитетлар йигилишларидан ҳам фойдаланганликларида эди. 40-йилларда ҳааракат Давлат кенгаши
томонидан қатор буржуа ислоҳатларини жорий қилишга, жумладан, венгер тилига расмий тил мақомини беришга эришди. Албатта бунда мамлакат аҳолисининг ярмини ташкил қилган румин ва славян халқларининг манфаатлари инобатга олинмади.

Download 109.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling