Германия ва австрия янги даврда. Режа: Иқтисодий тузум


XVII аср охири – XVIII аср бошларидаги урушлар


Download 109.38 Kb.
bet16/24
Sana24.02.2023
Hajmi109.38 Kb.
#1227341
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
2 тема Германия ва Австрия Янги даврда

XVII аср охири – XVIII аср бошларидаги урушлар. Ўттиз йиллик уруш ва Вестфаль тинчлик сулҳи Австриянинг ташқи сиёсати ва халқаро обрўсига катта ўзгаришлар киритди. Ғарбий Европада янги ерларни босиб олишнинг мумкин эмаслиги яққол кўриниб қолди. Ўзининг асрий рақиби Франция билан рақобат кун тартибидан олиб ташланмаса-да, энди Австрия Шарққа, ҳукмронлиги борган сари кучсизланиб бораётган Усмонийлар империяси эгаллаб турган ерларга ўз нигоҳини қаратди. 1664 йили Монтекукколи қўмондонлигидаги австрияликлар армияси турк қўшинлари устидан дастлабки йирик ғалабани қўлга киритди. Аммо Сен-Готард ёнидаги бу ғалаба ривожлантирилмади ва мустаҳкамланмади.
Император Леопольд I (1640 –1705) тинчлик сулҳини тузишга шошилди. Натижада вужудга келган имкониятдан турклар янги урушга тайёргарлик кўриш учун фойдаланди. Французлар томонидан гиж-гижлатилган Туркия 1683 йили уруш ҳаракатларини янгидан бошлаб, ёмон қуролланган ва тайёргарлик кўрмаган Австрия қўшинларини мағлубиятга учратди ва 10 июль куни Венани қамал қилдилар. Австрия ҳалокат ёқасига келиб қолди. Польша қироли Ян Собеский қўшинларининг ёрдами Австрияни муқаррар ҳалокатдан
қутқарибгина қолмасдан, турклар босқини хавфидан бутунлай халос қилди. «Муқаддас лига» (Ватикан, Венеция, Польша) томонидан қўллаб-қувватланган Австрия энди бирин-кетин ғалабаларга эришиб, 1685 йили Буда ҳудудини ва Венгриянинг катта қисмини
эгаллади, икки йилдан сўнг эса Трансильвания ва Сербия ҳудудига кириб борди. Туркия билан уруш қарийб 10 йил давом этди. 1697 йил ёш шаҳзода ва ўз даврининг қобилиятли саркардаси Евгений Савойский1 Зента (Венгрия) ёнидаги жангда ҳал қилувчи ғалабага
эришди. 1699 йилнинг бошида Карловица тинчлик сулҳи имзоланиб, унга кўра бутун Венгрия, Трансильвания ва Хорватия Габсбурглар ҳукмронлиги остига ўтди
XVIII аср бошларида Австрия бутун Европани қамраб олган испан тахти учун бўлган урушда (1701–1714) қатнашди. Бу уруш Габсбурглар учун шуниси билан қийинлашдики, у венгер халқининг Австрия истибдодига қарши Ракоци II бошчилигидаги қўзғолони (1703 –1711) билан бир пайтга тўғри келди. Уруш бошланганидан икки йил кейин Бавария билан Франциянинг бирлашган қўшинлари Венгрия қўшинлари билан қўшилиш мақсадида Австриянинг Тироль провинциясига бостириб кирди. Фақат Тироль
халқининг қаршилиги француз-бавар армиясини тўхтатиб қолди ва бу Австрия ҳамда Англия армиясига ҳужумга ўтиш имкониятини берди. 1704 йил 13 август куни шаҳзода Евгений ва герцог Мальборо қўмондонлигидаги Австрия-Англия қўшинлари француз-бавар армиясини тор-мор келтирди. Шу тариқа урушнинг боришида бурилиш ясалди. 1713 –1714 йиллари Утрехт ва Раштадтда тинчлик шартномалари имзоланиб, Италиянинг катта қисми (Неаполь, Милан, Сардиния), Бельгия ва Рейннинг баъзи ҳудудлари (Фрейбург) Габсбурглар империясига қўшиб олинди.
Орадан икки йил ўтгач австрияликлар туркларга қарши янги уруш бошлади ва ўзлари учун ниҳоятда фойдали бўлган Пожаревац сулҳини имзолашга туркларни мажбур қилди. Австрия Босния ва Сербиянинг бир қисмини (Белград шаҳри билан), Словения ва
Валахиянинг катта қисмини, шунингдек, Банатни (Темешвар шаҳри билан) ўз таркибига қўшиб олди. Энг муҳими эса, Усмонийлар империясининг ҳамма ҳудудида божсиз савдо қилиш ва Дунай дарёси, Қора ва Ўрта Ер денгизларида Австрия кемаларининг эркин сузиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шундай қилиб, XVIII асрнинг дастлабки ўн йиллигида Австрия ўз қудратининг чўққисига эришди.

Download 109.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling