Германия ва австрия янги даврда. Режа: Иқтисодий тузум


Download 109.38 Kb.
bet13/24
Sana24.02.2023
Hajmi109.38 Kb.
#1227341
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24
Bog'liq
2 тема Германия ва Австрия Янги даврда

Франкфурт парламента. 1848 йилги немис инқилобининг асосий муаммоси Германияни бирлаштириш масаласи эди. Мухолифатчи томонлар уртасидаги кураш ҳам шу масала атрофида булди. Либерал буржуазия вакиллари Германияни иккита кучли немис давлатлари Австрия ва Пруссиянинг бири атрофида бирлаштириш режасиии таклиф қилдилар. Бу йул ижтимоий иқтисодий соҳаларда катта узгаришларга олиб келмасдан, конституциявий монархиянинг
урнатилиши билан чекланишни кузда тутарди. Шундай ҳоолатда 1848 йил 18 май куни Муқаддас Павел ибодахонасининг кунғироқлари жаранги остида Майн буйидаги Франкфурт шаҳрида Германиянинг барча аҳолиси томонидан сайланган умумгерман парламенти - Франкфурт миллий мажлисининг биринчи йигилиши очилди. Парламент депутатлари фукароларнинг
демократик хуқуқлари эълон килинган умумгерман конституциясининг лойиҳасини ишлаб чиқдилар. Империя тахтига Пруссия қироли Фридрих-Вильгельм IV ни таклиф қилишди, аммо у писанд қилмасдан бу таклифни рад этди. Обрусини йуқотган парламент 1849 йил июнда қувиб юборилди. Қирол март воқеаларидан сунг ташкил килинган прусс Миллий мажлисини ҳам таркатиб юборишни буюрди.
Шунга қарамасдан, қирол Фридрих-Вильгельм IV фармон эълон қилиб, унга кура мамлакатда табақавий тизимни ва киролнинг veto ҳукуқини мустаҳкамловчи, юкори мулкий ценз билан чегараланган сайлов ҳуқуқини жорий қилувчи конституция «инъом» этилди.
Германияда инқилоб уз олдига к;уйган вазифа - немис давлатларини бирлаштиришни амалга ошира олмади. Инқилоб мағлубиятга учраган булсада, унинг таъсирида мамлакатда капитализмнинг ривожланишига олиб келган ижтимоий узгаришлар амалга оширилди.
Иқтисодий ривожланиш. Инқилоб немис давлатларининг кейинги идтисодий ривожланишига анчагина таъсир курсатди. Буржуа инкилоблари ғалаба қозонган бошқа Европа мамлакатларига
нисбатан Германияда капитализм, айниқса кишлоқ хужалигида, узгача йул билан қарор топди. Бу йул тарихда капитализм ривожланишининг «пруссча» йули номини олган. Пруссча йулнинг характерли жиҳати шундаки, крепостной помешчик хужалик шакли капиталистик хужаликка жуда секинлик билан усиб утади. Ҳукумат катор ислоҳотларни амалга ошириб, уларда феодал имтиёзларнинг бекор килиниши помешчиклар учуй хам маък;ул булган иктисодий
ва сиёсий компенсациялар оркали амалга оширилди. 1850 йилги «Помешчиклар ва девдонлар уртасидаги муносабатларпи тартибга солиш туғрисида»ги фармон фақат иккинчи даражали феодал қарамликларнигина бепул бекор килди. Асосий карамликлар эса сотиб олиниши керак эди. Бу ислоҳотлар, арзон ишчи кучи на қулай коньюнктура шартлари, юнкер хужаликларининг мусаҳкамланишига олиб келди.
Инқилобдан кейинги ун йил саноат учун хал килувчи йил булди. Ёш буржуазия бутун узининг кучини ишлаб чикариш соҳасига йуналтирди. Халқаро доирадаги саноатчилар пайдо булди.
Улардан XIX аср 50-60-йилларида дунёда энг йирик ҳисобланган локомобиль заводининг эгаси Борзиг, куплаб давлатларни курол билан таъминлаб турган Альфред Крупп, денгиз кабеллари ва телеграф симларининг эгалари Сименс ва Гальске, темир йуллар қурувчиси фон Унру ва бошқалар жуда машҳур эди. Бироқ немис давлатларининг саноат тараққиётидаги муваффакиятлари анча
нисбий эди. Пруссияда 1852 йилги аҳолини руйхатга олиш натижалари буйича 17 миллион мамлакат аҳолисининг 12 миллиони қишлоқларда яшарди, 984 та шаҳарнинг факат 12 тасида 100
мингдан зиёд аҳоли яшарди, 500 та шаҳарлар аҳолиси ҳар бири 2,5 мингдан ошмасди. Провинцияларда ҳам саноат ишчилари сони 11 % дан 37% гачани (бу фақат Бранденбургда, йирик машинасозлик марказита айланган Берлин шаҳри хисобига) ташкил қиларди.

Download 109.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling