2020 йил 16 сентябрь куни Термиз шахрида Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитов Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти ҳамда Термиз шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлари ҳамда тадбиркорлар билан учрашди. Учрашувда депутатлар иш фаолияти ва электорат вакиларини ўйлантираётган муаммолари, бу бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди ҳамда ишлаш тизимини янада кучайтириш юзасидан таклифларни олди.
Халқ депутатлари O`zLiDeP Термиз шаҳар Кенгаши депутати тадбиркор Г.Н Кравченя томонидан
Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг амалдаги 12-бобида чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида хом ашёни имтиёзли (экспорт) нархларда кейинчалик божхона ҳудудида қайта ишлаш ва чет элга экспорт қилиш билан сотиб олишларини тақиқлайди. Натижада хом ашё ишлаб чиқарувчиси – Ўзбекистоннинг тадбиркорлик субъекти ёки қайта ишловчи – Ўзбекистоннинг хўжалик юритувчи субъекти фойдасини йўқотади. Чунки ушбу қайта ишлаш тартиби билан бошқа мамлакатлардан келган тадбиркорлар учун бошқа давлатлардан хом ашёни сотиб олиш, уларни Ўзбекистонда қайта ишлаш ва экспорт қилиш, шу билан бирга божхона тўловларини тўламаслик анча фойдали.
Таклиф:
Ўзбекистон Республикаси Божхона Кодексининг 12-бобига ўзгартириш киритишни, бунга мувофиқ чет эл фуқароси / ташкилоти рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт ҳажмини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган хом ашёни имтиёзли (экспорт) нархларда, кейинчалик уни божхона ҳудудида қайта ишлаш ва чет элга экспорт қилиш импорт қилинадиган хом ашёга тенг божхона тўловларини тўламасдан сотиб олиш имкониятига эга бўлади.
“Комфорт мебель сервис” масъулияти чекланган жамияти рахбарининг биринчи ўринбосари Кувватов Чори томонидан
350 млн сўмга четдан олиб келинган Тез ёрдам машинаси учун 450 млн.сўм бож туловини тўлашни солиқ сўраяпти.
Кредит олиш учун тадбиркордан банклар гаров, сугурта ҳамда кафилликни сўрайди.
Давлатларга қандай товар экспорт килиш руйхатини очиқ ёзиб чиқариб қўйиш керак.
Узхимпромнинг мебеллар учун клейи 3 млн сум. Шундай клейни жахон бозорида 1 200 000 сумга олиш мумкин.
Халқ депутатлари O`zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши депутати Сувонова Дилбар томонидан
Термиз шахрида фаолият кўрсатаётган 12-сонли Мехрибонлик уйи битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида Термиз тумани ҳокими Шухратжон Ўринов билан хар бир битирувчига 2 сотихдан ер ажратиб иссиқхона қуриш масаласи бўйича келишиб олинганини айтиб ўтди.
Do'stlaringiz bilan baham: |