Германия ва австрия янги даврда. Режа: Иқтисодий тузум


Франциядаги 1830 йил июль инцилобининг Германияга таъсири


Download 109.38 Kb.
bet12/24
Sana24.02.2023
Hajmi109.38 Kb.
#1227341
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24
Bog'liq
2 тема Германия ва Австрия Янги даврда

Франциядаги 1830 йил июль инцилобининг Германияга таъсири. Реакция кучларининг вактинча галабаси Герман иттифок;ида ипкилобий-демократик харакатнинг асосларини йук кила олмади. Illy сабабли Франциядаги инқилоб, Бурбонларнинг кувилиши ва ЯНГИ буржуа монархиясининг ташкил килиниши Германияда ҳам кенг халк оммасини ҳаракатга келтириб юборди. Кургессен ва Брауишвейгда омманинг сиқуви остида монархлар тахтларидан воз кечиб, урнига янгилари келдилар. Ганноверда ҳукумат кузғолонларни бостиришга эришди, аммо конституциявий тартиблар жорий килишга мажбур булди. Халк чиқишлари Саксонияда хам киролни маълум ён беришга мажбур қилди.
Июль инкилобининг таъсири айникса Эльзас билан чегарадош булган Бавариянинг Пфальц худудида алохида намоён булди. 1832 йил 27 майда демократик мухолифат вакиллари Гамбах шахрида оммавий сиёсий намойиш уюштирдилар. Унда Германиянинг турли вилоятларидан 30 мингдан зиёд киши хам да поляк ва француз змигрантлари иштирок этдилар. Сузга чикувчилар Германиянинг бирлашишини, республиканинг эълон килинишини ва Европада федератив республика тузишни талаб к;илдилар. Худди шундай на мойишлар Жануби-Гарбий Германиянинг бошка шаҳарларида ҳам булиб утди. Гамбахга кушин киритилиб, намойишнинг фаол иштирокчилари қамокка олинди. 1832 йил 28 июнда Иттифоқ сейми матбуот эркинлигини, сиёсий иттифоқлар, халқ йигинларини ва бошка бир катор эркинликларни бекор килиш ҳакида қарор кабул килди.Иттифок сеймининг реакцион тадбирлари демократик зиёлилар ва талабалар томонидан кескин норозиликлар билан кутиб олинди. Таъқиб ва қатагонлар натижасида инкилобий элементларнинг Германиядан эмиграцияси бошланди. Улар чет элларда ҳам инқилобий фаолиятларии тухтатмадилар ва у ердаи туриб Германиядаги холатга таъсир утказишга уриидилар. 1834 йили Швейцарияда «Ёш Германия» ташкилоти тузилиб, улар Германияни бирлаштириш ва республика тузумини урнатишни максад қилиб куйдилар.
Франциядаги Июль инқилобидан ва Англияда 1832 йилги ислоҳотдан кейин буржуазия эришган иктисодий ва сиёсий муваффақиятлар немис буржуазияси орасида, айниқса Пруссияда
мухолифатчилик кайфиятининг усишига туртки булди. Пруссия буржуазиясининг раҳбарларидан бири фабрикант Давид Ганземан эди. Немис буржуазиясининг сиёсий платформаси муътадил булиб, уларнинг дастурида умумпрусс вакиллик органининг йигилишини
чақириш, Германия божхона иттифоқини ташкил килиш, юнкерларнинг ҳукуқий ва бошка имтиёзларини бекор килиш каби талаблар олга сурилган эди. Ганземан ва бошқалар монархияни бекор килиш тарафдори булмасдан, аксинча, мамлакатни бирлаштира оладиган қудратли монархия тарафдори эдилар.
Буржуа мухолифатчиларининг сиқуви остида Пруссия 1818 йили туккизта немис давлатлари билан Божхона иттифокини ташкил килиш тугрисида шартнома имзолаган эди.
1834 йилга келиб
Иттифок 23 млн ахолига эга булган 18 та давлатни бирлаштирди.
Шимолий денгизга чикиш йулига эга булган ва Англия билан савдодан катта фойда оладиган давлатлар Иттифок таркибига кирмади. Иттифоқда асосий роль Пруссияга тегишли эди. Божхона
иттифоқининг ташкил килиниши ички бозорнинг кенгайиши ва немис саноатининг ривожланишига катта таъсир курсатиб, Германиянинг бирлашуви жараёнини тайёрлади. Аммо бу хол радикал кайфиятдаги майда буржуазия ва зиёлиларни қаноатлантирмас эди. Уларнинг карашлари айниқса Людвиг Берн ва Генрих Гейне ижодида аксини топган.
1848 йилнинг баҳорига келиб Германия 38 та майда мустакил давлатларга булиниб кетган эди. Шулардан 20 тасининг орасида Божхона чегаралари мавжуд булиб, улардан товар олиб утиш шу
товарни Америкага элтишдан киммат турарди. Иқтисодий инқироз немис халқининг аҳволига огир таъсир курсатди. 1847 йилга келиб Пруссиянинг давлат хазинаси бум-буш эди. Кирол Фридрих Вильгельм IV пул сураш учун асосан дворянлардан иборат булган ландтаг' йигилишини чақиришга мажбур булди. Қирол йиғилганларга мурожаат этиб: «Мен бизнинг самодаги худомиз билан мамлакатимиз ортасида кандайдир ёзиб ташланган коғоз варақларии булишига
“|конституцияни назарда тутиб - Ш.Э.) йул куймайман», - деди.
Йиғилганлар киролга кредит беришдан бош тортдилар ва йигилиш шу куни тарқатиб юборилди.
Франция ва Италиядаги инқилобий жараёнлар Берлинда ҳам кузғолонни тезлаштириб юборди. 18 март куни шаҳарда баррикадалар қад кутарди. Кунгироқ чалиниб, Берлин атрофидан минглаб
ҳунарманд ва ишчилар шаҳар марказига йигилдилар. Йигилганларга қарши кушин ташланиб, жангларда 400 дан зиёд киши улдирилди мингдан зиёд киши ярадор булди.
Кирол либерал буржуазия вакиллари билан вактинчалик келишувга рози булди. Ушбу келишувнинг маҳсули сифатида янги ҳукумат тузилди: Ганземан молия вазири, рейнлик либераллар раҳбари Кампгаузен эса бош вазир этиб тайинланди. Бундан
ташкари, кирол кушинларни пойтахтдан чиқарди ва миллий гвардиянинг тузилишига розилик берди. Шу тариқа Берлинда кузғолон ғалаба козонди. Германиянинг куплаб бошка шаҳарларида ҳам бошланган қузғолонлар галаба билан якунланди. Айрим қишлоқ жойларда ҳам деҳконлар кузголон кутариб, феодал мажбуриятларни бажаришдан бош тортдилар. Мамлакатнинг жануби-ғарбида дехқонлар феодал ҳукуқларнинг бекор килинишига эришдилар.
Силезия ва Познанда деҳқонлар кузголонлари миллий-озодлик ҳааракати тусини олди.

Download 109.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling