Дунё мамлакатлари номи ўзбекчада қандай бўлишига қизиқиб кўрганмисиз?


Download 59.12 Kb.
bet1/3
Sana08.11.2023
Hajmi59.12 Kb.
#1756895
  1   2   3
Bog'liq
Дунё мамлакатлари номи ўзбекчада қандай бўлишига қизиқиб кўрганмисиз


Дунё мамлакатлари номи ўзбекчада қандай бўлишига қизиқиб кўрганмисиз?
Жамият29 Октябр 201621439

Географик хариталарда ер юзи мамлакатларини қидирар экансиз, уларнинг номланиши билан ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Шуниси эътиборга молик-ки, айрим мамлакатлар номини ўзбекчага таржима қилсангиз, жуда ҳам қизиқарли маънони англатади. Тўғри, айрим ҳолларда айрим номлар мамлакатнинг ҳозирги даражасини намоён қилиши мумкин. Аммо кўп ҳолларда айрим давлатларнинг номи жисмига мос эмасдек туюлади. Келинг, айрим мамлакатларнинг номланишига қисқача бўлса-да, тўхталиб ўтайлик.
Норвегия “Шимолий йўл мамлакати” дейилади. Вьетнам ва Австралия эса “Жануб мамлакати” деб аталади. Японияни “Кун чиқар юрт” дейишади. Хитойликлар ўз юртларини “Осмон ости мамлакати” дейишади. Корея эса “Тонг бокиралиги ўлкаси” дейилади. Австрия эса немисча “Остеррайх” деб юритилиб, бу “Шарқий мамлакат” деган маънони англатади. Ирландия атамаси “эйре” сўзидан келиб чиқади ва “Ғарбий орол” деган маънони беради. Жанубий Америкадаги Эквадор мамлакатининг номи “экватор” атамасидан келиб чиққан.
Тинч океанидаги Тувалу давлатининг номи “Яқин атрофда 8 та орол мавжуд” деган маънони англатар экан. Нидерландия “Қуйидаги мамлакат” деганидир.
Бир қатор мамлакатларнинг номланишига, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси сабаб бўлган. Бразилиянинг номи мазкур мамлакатда ўсадиган қизил рангли паубразил дарахтидан олинган. Африкадаги Мали эса маҳаллий малинка элати тилида “Бегемотлар мамлакати” деган маънони англатади. Бу мамлакат пойтахти Бамако эса “Тимсоҳ ортидаги қишлоқ” деганидир. Бу шаҳар гербида тимсоҳ акс этган. Африкадаги яна бир давлат Уганда пойтахти Кампала эса “Оҳу” деган маънони англатади.
Сомали номи маҳаллий тилда “сао сомао” деб номланиб, “Бориб сигирни соғ” деганидир. Африканинг бу мамлакатида шохли ҳайвонлар шу қадар кўпки, айтишларича сувдан ҳам сут кўпроқ экан. Испания қадимий Карфаген тилидан таржима қилинганида “Қуёнлар мамлакати” деган маънони англатади. Бу мамлакатда қуёнлар шу қадар кўп бўлганки, ҳатто танга пулларда ҳам қуёнларнинг сурати бўлган.
Ер юзидаги айрим мамлакатларнинг номланиши минтақада жойлашган тоғ, кўл, дарё номларидан келиб чиққан. Жуғрофий номлар янги пайдо бўлган ёш давлатларга қўйилиши билан боғлиқ ҳодисалар ҳам учрайди. Африкадаги Камерун вулқони номидаги давлат ҳам бор. Африкадаги Нигерия, Сенегал, Гамбия, Конго ва Жанубий Америкадаги Парагвай номи минтақадан оқиб ўтувчи дарё номидан олинган. Ҳатто Ҳиндистоннинг ҳам Ҳинд дарёси шарафига қўйилгани ҳеч кимга сир эмас.
Намибия чўли номидаги давлат ҳам борлигидан ҳамма бохабар бўлса керак. Африкадаги Чад кўли номидаги давлат ҳам бор. Танганьика кўли ва Занзибар ороли номларидан Танзания деган мамлакат пайдо бўлди. Марказий Америкадаги Куба, Ямайка, Тринидад ва Тобаго, Барбадос, Гренада оролларида пайдо бўлган янги давлатларга оролларнинг номи берилган. Европадаги Ирландия, Исландия, Мальта давлатларининг номи ҳам ороллар шарафига қўйилган. Исландия “музликлар ери”, Гренландия эса “Ям-яшил ер” деган маъноларни англатади. Осиёдаги Кипр, Шри-Ланка, Филиппин давлатларининг номи ҳам ороллар номини англатади.
Номлари зикр қилинган давлатларни омадли дейиш мумкин. Чунки уларнинг номи ўзларига мос келади. Аммо шундай давлатлар ҳам борки, уларнинг “номи жисми”га мутлоқо мос тушмайди. Маҳаллий Уругвай дарёси номи билан аталувчи Уругвай давлатнинг номи “қуш думи” деган маънони англатар экан. Гватемала эса “Чириган дарахт” деган маънони беради. Панама эса “Капалак” деганидир. Бироқ кўпчилик Панама деганда шляпага ўхшаш бош кийимни тушунади. Аслида бу бош кийим илк бор Эквадорда фойдаланилган. Аммо Европага Панама орқали ўтгани боис ҳам шу мамлакат номи берилган бўлса керак.
Жанубий Америкадаги Венесуэла номи Италиядаги Венеция шарафига қўйилган. 1499 йилда испан денгизчилари бу ерга қадам қўйишар экан, Венецияга ўхшаб кетадиган қишлоққа дуч келишади ва уни Венесуэла, яъни “Кичкина Венеция” деб аташади. Кейинчалик бу қишлоқ атрофи, сўнгра бутун мамлакат Венесуэла деб юритила бошланди. Бугунги кунда мамлакат номини Лотин Америкасидаги босқинчиларга қарши курашган Симон Боливар шарафига Либертадор, яъни “Халоскор” деб ўзгартириш керак деган таклиф мухокама қилинмоқда. Шуни эслатиб ўтиш керак-ки, Симон Боливар номида Боливия деган мамлакат бор.
Кариб денгизида Испаниядаги Гренада номли шаҳар номидаги мамлакат мавжуд. Саудия Арабистони биринчи подшоҳ Ибн-Сауд номига қўйилган. Жанубий Америкадаги Колумбия мамлакати кимнинг шарафига қўйилгани хақида изоҳ берилмаса ҳам, барчага яхши аён бўлса керак.
Ғарбий Африкадаги Буркина-Фасо моси элати тилидан таржима қилинса, “Муносиб одамлар мамлакати” деган маънони англатади. Бу мамлакат пойтахи Уогадугу эса “Хуш келибсиз” деганидир. Африка ғарбидаги Либерия “озодлик мамлакати” деганидир. Тинч океанидаги Вануату эса “мустақил бўлган ва бундан кейин ҳам мустақил бўладиган мамлакат” деганидир.
Шарофиддин Тўлаганов

Озодлик ҳайкали 130 йил ичида нималарни бошидан ўтказди?
Lifestyle29 Октябр 201617562

130 йил илгари, 1886 йилнинг 28 октябрида Франция халқи АҚШга машҳур Озодлик ҳайкалини совға қилган. У президент Гровер Кливленд буйруғига биноан Нью-Йоркда ўрнатилган. "Либерти хоним" ўтган 130 йил ичида кўп нарсаларни бошдан кечирди. Bigpicture.ru Озодлик ҳайкалининг 130 йиллиги муносабати билан унга бағишланган фотожамланмани тақдим этди.

Download 59.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling